|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#19 |
![]() ![]() ![]() |
Хаёли зулматдан воқеликка қайтган Фродо ўзининг шинам хонаси, дераза ортидаги қуёш ёритган боғини кўрди.
- Йўқ! Ҳа! - жавоб берди у. - Агар сени тўғри тушунган бўлсам, Узукни ёнимда олиб юриб ҳам сақласам бўлаверади, шундайми? Ҳар қалай, ҳозирча у менга ҳеч қандай таъсир ўтказмади-ю. - Агар сен ундан фойдаланмасанг, таъсири секин кечади, - эслатиб ўтди Гэндальф. - Шунга умид қиламан, яна шунга умид қиламанки, тез орада сен Узукка мендан кўра яхшироқ соҳиб топасан. Чунки ҳозир мен атрофимда яшаётганлар учун хавф туғдирмоқдаман. Узукни сақлар эканман, бу ерда қола олмайман. Бэг-Эндни ташлаб чиқишим, Ширни тарк этишим, ҳамма нарсамдан воз кечиб кетишимга тўғри келади, - чуқур хўрсинди у. - Агар қўлимдан келса, Ширни қутқариб қолишни истаган бўлар эдим, гарчи унинг аҳолиси кўзимга баъзан ғирт аҳмоқдай кўриниб, унинг ақлини зилзилами, душман босқиними, ё бошқа бир баломи киргизиб қўядигандай туюлса-да. Аммо энди ундай туйғу йўқ. Ортимда қолган Ширнинг хавфсизлиги таъминланар экан, ўйлайманки, саргардонлигим осон кечади: қаердадир олисда ишончли таянчим борлигини ҳис этаман, гарчи бу ерга қайтишим амри маҳол бўлса-да. Тўғри, баъзан хаёлимга Ширни тарк этиш фикри келиб турган, албатта. Лекин мен буни ўзига хос таътил, сайр ёки Бильбонинг саргузаштига ўхшаш бирор-бир енгилроқ, охири бахайр сафар сифатида тасаввур этганман. Энди эса бу ердан даф бўлишим, муаян бир хавфдан қочиб, ундан-да баттар хавф сари югуришим керак бўлади. Ва модомики, дунёни сақлаб қолишим керак экан, назаримда, ёлғиз ўзим йўлга чиқишим керак бўлади. Ўзимни ўзим ниҳоятда майда, нотавон лапашангдай, душманни эса ўта даҳшатли, улкан ва қудратли кучдай кўраман. Кутилмаганда пайдо бўлган истагини Гэндальфга айтмади-ю, лекин ҳозир у ҳамма нарсани ташлаб Бильбонинг изидан югуришни, уни тезроқ топишни истади. Фродонинг ушбу истаги шу қадар кучли эдики, ҳар қандай қўрқувни енгиб, бир замонлар Бэг-Эндни дастрўмолсиз тарк этган Бильбодай кўчага бош кийимсиз югуриб чиқишига сал қолди. - Қадрдоним Фродо! - хитоб қилди Гэндальф. - Илгари айтганимдек, ҳоббитлар – ажойиб халқдир. Бир ой ичида уларнинг барча удум ва одатларини ўрганиб чиқиш мумкин бўлиб, ҳатто юз йил ўтиб ҳам ўзгармас қолишлари ила кишини ҳайратга солишади. Жавобинг тахминан шу мазмунда бўлишини кутган эдим. Ўзига ворис танлаган Бильбо адашмабди, гарчи ўшанда ушбу танлови қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлиши ҳақида ўйламаган бўлса-да. Афсуски, гапинг тўғри. Узукни Ширда сақлаб бўлмайди энди. Ўз манфаатинг йўлида ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун Ширни тарк этиб, ҳозирча Бэггинс исмини унутганинг маъқул. Зеро, ушбу фамилия Шир ташқарисида жуда хавфлидир энди. Сафар давомида бошқа исм билан юрганинг маъқул, дейлик Накручинс бўлиб. Лекин сафарга ёлғиз ўзинг чиқишинг нотўғри бўлади. Ҳамроҳ сифатида ишончли, сен билан сафарга чиқишга розилик берадиган бирор кишини ол. Аммо бу масалада эҳтиёт бўл! Дўстларинг билан мулоқотда ҳам гапингни ўйлаб гапир. Душманнинг жосуслари кўп, бировнинг суҳбатини пинҳона эшитиш усуллари ҳам оз эмас. Сеҳргар кутилмаганда гапини тўхтатиб, атрофга қулоқ тутди. Фродонинг назарида ичкарида ҳам, ташқарида ҳам жимжитлик ҳукм сурмоқда. Дераза томон қадам босган Гэндальф токча орқали чуқур энгашди-да, узун қўлини пастга узатди. Кимдир чийиллади. Бироздан сўнг, қулоғидан тортиб кўтарилган Сэм Скромбининг боши кўринди. - Хўш, хўш! Оппоқ соқолим-ла онт ичаманки, бу киши Сэм Скромби бўлади! - маълум қилди Гэндальф. - Нима қиляпсан бу ерда? - Ҳеч... ҳеч нарса, мистер Гэндальф! - инқиллади Сэм. - Дераза остида ўт ўряпман, - деди у, исбот тариқасида қўлидаги ўроқни кўтарганча силтаб. - Ёлғон гапиряпсан, - қошини чимирди Гэндальф. - Ўроғингнинг шовқини эшитилмай қолганига анча бўлди. Қачондан буён гап пойлаб ўтирибсан? - Гап пойлаб? Нималар деяпсиз, қўсангизчи, мистер Гэндальф. - Ўзингни овсарликка солма, - ўшқирди узун қоши найзалардай хурпайган Гэндальф кўзи ярқираб. - Нима сабабдан, нималарни эшитдинг? - Мистер Фродо! - оғриқ ва қўрқувдан бақира бошлади Сэм. - Менга зарар етказишга рухсат берманг унга! Мени аллақандай мудҳиш қабоҳатга айлантириб қўйишига имкон берманг! Кекса отамнинг юраги кўтара олмайди буни. Онт ичаман, бирор бир ёмон ниятни кўзлаганим йўқ! - Зиён етказмайди у сенга Сэм, - жавоб берди ўзини кулгидан базўр тийиган Фродо. - Ниятинг ёмон эмаслигини Гэндальф иккаламиз биламиз. Шовқин солишни бас қилиб, саволларига жавоб бер. - Хўп бўлади, сэр, - рози бўлди Сэм, бироз тутилиб. - Эшитганимни яхши уқмадим, сэр. Аллақандай душман-у, унинг узуклари, мистер Бильбо ҳақида, аждарлар, оловли тоғлар ва... эльфлар ҳақидаги гапларни эшитдим. Ўзимни идора қила олмаганим учун эшитиб ўтирган эдим, сэр. Мени койисангиз ҳам майли, лекин эртакларни жуда яхши кўраман. Эльфлар, сэр. Уларни жуда, жуда кўргим келади. Мени ҳам ўзингиз билан олиб кетинг, сэр. Сиз билан сафарга чиқиб эльфларни кўрмоқчиман. Гэндальф кутилмаганда хандон отиб юборди. - Бу ёққа кир! - деди у, иккала қўли билан боғбон ҳоббитни қўлидаги ўроғи билан кўтариб, полга қўяр экан. - Эльфларни кўргим келяпти, дегин?! - сўради у, кулиб боққанча Сэмга бошдан оёқ синчковлик-ла разм солиб. - Демак сен мистер Фродо Ширни тарк этиб кетаётганидан бохабарсан, шундайми? - Ҳа, сэр. Шунинг учун нафасим тиқилиб қолди. Сиз эса эшитиб қолдингиз. Дилим қаттиқ оғриганидан ўзимни уддалай олмадим. - Менга ҳеч ким ёрдам бера олмайди, Сэм, - деди Фродо ғамгин оҳангда. Ширдан қочиб чиқиш шунчаки шинамгина Бэг-Эндни тарк этишгина эмаслигини Фродо кутилмаганда англаб етди. - Мен юртни ташлаб кетишим керак. Бироқ... - Фродо Сэмга диққат-ла қаради. - Агар чиндан ҳам менга ёрдам бермоқчи бўлсанг, бу гапларни сен сир сақлашинг керак бўлади. Тушундингми? Агар тилингни тийиб юрмас экансан, мистер Гэндальф менинг илтимосимга кўра сени қурбақага, теварак-атрофдаги боғларни эса қурбақахўр илонларнинг энг зўр маконига айлантиради. Дағ-дағ титрай бошлаган Сэм гурс этиб тиззага йиқилди. - Тур ўрнингдан, Сэм, - буюрди Гэндальф. - Мен бундан-да яхшироқ нарса ўйлаб топдим. У шундай бир чораки, бировларнинг гапини пинҳона эшитиб юришни яхши кўрганинг учун жазо бўлади. Сен мистер Фродо билан бирга сафарга чиқасан!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|
|