Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.09.2019 07:13   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
- Бу кечки овқатга чақириш сигнали эди, - эълон қилди Бильбо.

Ҳаяжон шу заҳоти барҳам топиб, ерда чўзилиб ётган ҳоббитлар тез оёққа туришди. Зиёфатга таклиф қилинган меҳмонларнинг ҳаммасига овқат тарқатилди. Дарахт остида эса алоҳида дастурхон тузалган бўлиб, бу ерда оилавий зиёфат уюштирилди. Бильбо катта зиёфатга таклиф қилиш мақсадида Ширнинг ўн икита бурчагига ўн иккитадан таклифнома йўлланган (ҳосил бўлган сонни ҳоббитлар гросс деб аташади). Бунда Бильбо билан Фродога қариндош саналган сулола вакиллари ҳамда қариндош бўлмай, Гэндальф каби қадрдон дўст тутинган кишилар йиғилди. Ёш ҳоббитларнинг аксарияти зиёфатда узоқ ушланиб қолишларини билиб, текин овқатлантириб олиш учун ўзлари билан бирга болаларини ҳам олиб келишган.

Бугунги зиёфатга ҳоббитларнинг кўплаб сулолалари, хусусан, Бэггинслар ва Булкинслар, Туклар ва Брендизайклар, Грабблар (Бильбо Бэггинснинг бувисига) ва Чабблар (Тук бувасига қариндош бўлишган), Бероузлар, Брейсгирдлар, Брокхаузлар, Гудбодлар, Хорнблауэрлар ва Узуноёқларнинг вакиллари йиғилган.

Уларнинг айримлари Бильбонинг узоқ қариндошлари саналса, баъзилари Ширнинг олис туманларида яшаб, Ҳоббитонга умрида бугун биринчи бор келиши. Саквиль-Бэггинслар ҳам қуруқ қолмади. Эр-хотин Отто ва Любелия Саквиль-Бэггинслар ҳам шу ерда. Иккаласи Бильбо билан Фрододан ниҳоятда нафратланишади, бироқ тилла сувида битилган таклифноманинг сеҳрли таъсири кучлилик қилиб, таклифни рад эта олишмади. Боз устига, уларнинг амакиваччаси Бильбо узоқ йиллар давомида таом тайёрлаш ҳунарини олган бўлиб, таомномаси анча шуҳрат қозонган.

Таклиф қилинган 144 нафар меҳмон, гарчи мезбоннинг тушликдан сўнгги нутқидан бироз хавфсираган бўлса-да, бугунги зиёфат кўнгилни қувонтирадиган байрамга айланишини кутди. Бильбонинг табиатида ўзи назм дея ном берган ижодий фаолиятга мойиллиги бор. Баъзан, айниқса, бир-икки стакан уриб олганидан сўнг, машҳур сафари давомида бошдан кечирган ажойиб саргузаштларини сўзлаб беришга киришади. Меҳмонлар хурсанд: ранг-баранг ҳодисаларга бой, ҳамма нарса мўл-кўл зиёфат чиндан ҳам узоқ чўзилган ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Кейинги ҳафталарда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бутун туман бўйича сезиларли даражада тушиб кетди, бироқ Бильбонинг байрамлари теварак-атрофдаги барча омбор ва ертўлаларда йиғилган маҳсулот захираларни қуритиб битиргани боис, бунинг аҳамияти деярли бўлмади.

Овқатдан сўнг Бильбонинг нутқини эшитиш вақти етди. Тадбирга йиғилганларнинг аксарияти энди бунга чидаса бўладиган ҳолатда, ҳоббитлар орасида «бурчак-бурчакларга кириб олиш» дея ном олган ёқимли кайфиятда эди. Улар ўзлари ёқтирган ичимликлар ичиб, хушхўр овқатлар еб ўтирар экан, нутқдан хавфсираш ҳиссиётлари батамом барҳам топди. Энди улар ким гапирса ҳам, нима деса ҳам эшитишга тайёр.

- Қадри меҳмонларим! - гап бошлади Бильбо, ўрнидан турар экан.

- Жим! Эшитинг! Тингланг! - бақиришди меҳмонлар, ушбу даъватига ўзи амал қилмай, қолганларга жўр бўлиб қичқиришни давом этишар экан.

Бильбо ёришиб турган фонусларга тўла дарахт остидаги курсига чиқиб олди. Фанусларнинг шуъласи унинг юмалоқ юзини ёритди, костюмининг тилла тугмалари ялтиради. Бир қўлини ҳавода силтаётгани, иккинчи қўлини шимининг киссасига солиб олгани ҳаммага кўринмоқда.

- Менинг қадрдон Бэггинсларим ва Булкинсларим, Тукларим ва Брендизайкларим, Граббларим ва Чаббларим, Бероузларим ва Хорнблауэрларим, Болжерларим ва Брейсгирдлларим, Гудбодларим ва Брокхаузларим, Узуноёқларим...

- Ҳа, биз Узуноёқлар! - ўкирди шийпоннинг нариги бурчагида ўтирган кекса ҳоббит.

Бу ҳақиқатан ҳам унинг фамилияси-ю, лекин исми жисмига жуда монанд эди: қалин тук босган йирик оёғини юқорига кўтариб, стол устига ташлаб олган.

- Узуноёқлар! - такрорлади Бильбо. - Шу жумладан, менинг қадрли, ниҳоят Бэг-Эндга хуш келибсиз дея оладиган Саквиль-Бэггинсларим. Бугун мен бир юз ўн бир ёшга тўлдим.

- Яша! Яша! Яна кўп яша! - бақиришди стол уриб тақиллатган меҳмонлар.

Бильбо ёрқин нутқ ўқиди. Айнан мана шундай, яъни қисқа, аниқ ва лўнда нутқларни ёқтиради у.

- Умид қиламанки, бугун сизлар ҳам мендай хурсандсиз, шундайми?

Қулоқни қоматга келтирган айюҳаннос, баралла бақирилган «Ҳа!» жавоби янгради (кимдир «Йўқ!» дегани ҳам эшитилди). Мис карнайлар, бурғулар, қамишсурнайлар, флейталар ва шу каби бошқа чолғу асбоблар чалинди. Юқорида айтилгандек, бу ерда ёш ҳоббитлар жуда кўп бўлиб, ўнлаб шақилдоқ ва карнай-сурнай ушлаб олишган. Ушбу асбобларнинг аксариятига Дейл тамғаси босилган. Ҳоббитларнинг кўпчилиги учун бу ҳеч нарсани англатмаса-да, сурнайлар зўр чолғу асбоби эканлигини ҳаммаси бир овоздан тан олишмоқда.

Мўъжазгина, лекин юқори сифат-ла ясалган ушбу чолғу асбоблари чиндан ҳам аъло даражада садоланмоқда. Бир бурчакда ўтирган ёш Туклар билан Брендизайклар Бильбо бобосининг нутқи якунига етди, деган хаёлга боришган кўринади, апил-тапил оркестр тузиб, қувноқ рақс туша бошлашди. Ўрнидан турган мистер Эвард Тук билан мисс Мелилот Брендизайк қўлларига қўнғироқ ушлаганча дилкушо, лекин зўр ғайрат талаб қиладиган «катта давра» рақсини бошлаб юборишди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх