|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#4 |
![]() |
Ажойиб сентябрь ойи кириб келди. Кўп ўтмай, афтидан Сэмдан чиққан бўлса керак, миш-миш гап тарқалди: Ширда кекса Тук ўлгандан буён ҳеч ким кўрмаган мушакбозлик бўлар экан.
Кун кетидан кун ўтиб, катта зиёфат санаси яқинлашиб қолди. Оқшомлардан бирида Ҳоббитон орқали қандайдир ғалати от арава ўтиб, Бэг-Энд дўнглигига кўтарилди. Аравага ортилган юк эса янада ғалати. Ҳайратланганча қараб турган ҳоббитлар эшик ёруғи орқали бирор нимани илғаб олишга уринишди. Арава бошқараётган узун соқолли келгиндилар эгнига қайтарма қалпоқли плаш кийишган бўлиб, қўшиқ айтиб келишди. Уларнинг бир неча нафари Бэг-Эндда қолди. Сентябрнинг иккинчи ҳафтаси охирида, куппа-кундуз куни Брендивайн кўпригидан ўтган яна бир от арава Байуотер йўлидан юриб келди. Уни бошига чўққидор кўк шляпа, эгнига кулранг плаш кийган, бўйнига кумушрангли шарф ўраган, оппоқ соқоли узун, қоши қалин қария ёлғиз ўзи бошқарди. Жажжи ҳоббитчалар арава ортидан Ҳоббитоннинг деярли охиригача югуриб эргашишди. Улар тўғри фаҳмлашгандек, арава мушакбозлик жиҳозларига тўла эди. Бильбонинг эшигига етган қария ҳар хил ўлчам ва шаклга эга яшикларни аравасидан тушириб, ичкарига ташиди. Ҳар бир яшикда қизил «Г» ҳарфи ва эльфларнинг «Г» рунаси тамға сифатида босилган. Турган гапки, бу «Гэндальф» белгиси бўлиб, яшик туширган чол эса Ширда асосан олов, тутун ва ёруғликни моҳирона ўйнатиши билан танилган Гэндальфнинг ўзи эди. Унинг фаолияти аслида анча мураккаб, хавфли-ю, Шир аҳолиси буни билмайди. Ушбу пакана халқ учун Гэндальф ҳамиша катта зиёфатларда томоша уюштирадиган новча бўйли одам бўлиб келган. Жажжи ҳоббитчаларнинг ҳаяжони ҳам шундан. - «Г» ҳарфи «Гавдали» деган маънони англатади! - деди ўзини ақлли деб билган жажжи ҳоббитчалардан бири. Ҳоббитчалар Гэндальфни яхши танишади, гарчи у Ширда кам пайдо бўлиб, баъзан узоқ қолмаса-да. Бироқ ушбу болачалар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам муқаддам мушакбозликни кўришмаган. Чунки ундай ишлар афсонавий ўтмишда бўлиб ўтган. Ўз яшикларини Бильбо ва бир неча гномлар ёрдамида аравадан тушириб бўлган қария болачаларга майда пул тарқатиб чиқди. Аммо бирорта ҳам мушак портлатилмагани боис, катта-кичик меровларнинг ҳафсаласи пир бўлиб, тек қотиб туришди. - Қани, энди уй-уйингизга тарқалинг! - деди Гэндальф. - Вақти келиб, ҳаммасини кўрасиз. Гэндальф Бильбо билан бирга ичкарига кириб кетди. Жажжи ҳоббитчалар эшикка маълум вақт беҳуда қараб туришгач, ҳар томон тарқашди. Уларнинг назарида катта зиёфат санаси ҳеч қачон келмайдигандай кўринди. Ичкарида Бильбо билан Гэндальф кичкина хонанинг ғарбга, боққа қараган очиқ деразаси олдида жойлашишди. Ёз кунининг иккинчи ярми ёрқин ва хотиржам ўтмоқда. Боғ гуллари қизил ва тилла тусда ярқирамоқда: итоғиз, кунгабоқар ва лотин чечаги чим девор бўйлаб ўсиб, гули тўгарак деразадан ичкарига мўраламоқда. - Боғинг жуда чиройли-да, - мақтади Гэндальф. - Ҳа, чиройли, - жавоб берди Бильбо. - Уни жуда яхши кўраман, кўҳна, бетакрор ўлкам Ширни жуда яхши кўраман, аммо назаримда, таътилга чиқиш вақти етган кўринади. - Кетмоқчимисан бу ерлардан? - Ҳа. Буни мен кўпдан буён кўнглимга тугиб келган эдим. Мана энди қарорим деярли қатъийлашиб қолди. - Яхши, ундай бўлса, бу ҳақда бошқа гапирмаймиз. Қарорингни қатъийлаштириб боравер. Бу ишинг сенга ҳам, бизга ҳам яхшилик келтиради. - Шунга умид қиламан. Нима қилган тақдирда ҳам пайшанба куни вақтимни чоғ ўтказиб, ҳазилкашлик қилмоқчиман. - Ҳазилларингга куладиган одамлар бўладими? - сўради Гэндальф, бош чайқаб. - Кўрамиз, - кулиб боқди Бильбо.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
|
|