Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.08.2018 08:40   #31  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1918 йил 14 февралида ТАСР ҳукумати Фарғона вилоятини қамал ҳолатида деб эълон қилади. Совет ҳокимияти Фарғона водийсига бутун кучларини тўплай бошлайди. Бундай шароитда Туркистон Мухторияти раҳбарияти асосий эътиборини очарчиликни тугатиш, саноат ва қишлоқ хўжалигини тиклашга қаратган. Қўқон Мухторияти ўртадаги тушунмовчиликни (ахир, бир неча ой олдин Лениннинг ўзи халқларга ўз тақдирларини ўзлари белгилашга тўла ҳаққи бор, деб қарор эълон қилган эди) тинч йўл билан бартараф этишга уринган. Аммо 72 кун яшаган мухторият қизил армия кучи билан тугатилди. Унинг омон қолган ҳарбий қисмлари миллий-озодлик қўшинларига қўшилиб кетди.

Бу вақтда Мадаминбек Марғилонда эди. Рафиқаси Абдураҳмон закончининг қизи ўзбек хотин-қизларига хос энг яхши феъл-атвор эгаси эди. Мадаминбек бундай оқила умри йўлдош бергани учун Яратганга тинмай дуо қилар, инсонларга қилган барча яхшиликлари эвазига уни ўзига берилган бир туфҳа деб биларди.

Мадаминбек кичикроқ бир савдо дўкончаси очиб, тинч ҳаёт кечиришни режалаштирар, ўзининг 40 нафар қуролдош йигитларини яқин кунларда уйларига қайтаришни ўйлаётган эди. Аммо охирги кунларда большевиклар олиб бораётган сиёсат барча режаларни бузиб ташлади. У ўз йигитлари билан милиция марказидаги қуролларнинг барчасини олиб истиқлолчилик ҳаракатига қўшилиб, ҳақиқий босмачилар – қизилларга қарши курашни бошлаб юборди. Бир куни у ўз йигитлари билан Марғилонга бостириб кириб, тинч аҳолини отиб, қиличдан ўтказаётган арман дашноқлари устига қўққисдан ҳужум қилиб барчасини қириб ташлайди. Мадаминбек ғалабасини эшитиб водийнинг турли бурчакларидан унга ёрдам истаб чопарлар кела бошлайди. Табиийки, қаҳрамонимиз уларга ёрдамга ошиқади.

Чор Россияси даврида Туркистонга кўчириб келтирилган рус мужиклари ҳам большевик ҳокимиятидан норози эдилар. Советлар уларнинг ерлари ва мол-мулкларини давлат ихтиёрига тортиб олаётган, қаршилик кўрсатганларни эса отиб ташлаётган эди. Мадаминбек «Рус деҳқон армияси» қўмондони генерал Монстров билан яширин алоқа ўрнатиб, биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида келишиб олади.

Моҳир саркарда эканини қисқа вақтда исботлаган Мадаминбек ҳузурига Англия ҳукумати ёрдам таклиф қилиб элчи жўнатади. Урал ва Сибирда қизил армияга қарши курашаётган Колчак эса 2 та рус ва 2 та инглиз генералларини унинг ҳузурига ёрдамга юборади. Бундан ташқари Туркия ва Германиядан ҳам ёрдам таклифлари кела бошлади.

Афсус ва надоматлар бўлсинки, чет элликлар Мадаминбек шахсиятида кўра олган етакчилик ва саркардалик салоҳиятини Қўқон атрофида Катта Эргаш бошчилигида ҳаракат қилаётган қўрбошилар кўра олмадилар. Улар Мадаминбекнинг бутун кучларни бирлаштириш таклифига рози бўлмадилар.

Мадаминбек маҳаллий бойлар воситачилигида Англия, Германия ваТуркиядан қурол-яроқлар сотиб олиб, қўл остидагиларни яхшироқ қуроллантира бошлади.

Мадаминбекнинг Туркистонда ҳаракат қилаётган озодлик кучлари раҳбарларидан устивор томони шу эдики, унинг ҳарбий штабида ўқимишли, сиёсатни тушунадиган рус ва инглиз офицерлари хам бор эди. Улар Россия ва унинг атрофидаги воқеаларни синчиклаб кузатиб, ўрганиб борар ва бу ҳақда Мадаминбекка зарур маълумотларни беришарди. Ишончли ва зарур маълумотларга эга бўлган Мадаминбек уларни ўзича таҳлил этар ва аниқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда тегишли бир тўхтамга келарди.

Архив маълумотларида кўрсатилишича, у Скобелев (ҳозирги Фарғона шаҳри), Наманган, Андижон, Ўш қўрбошиларини бирлаштириб 25 минг кишилик армияга қўмондонлик қилган.
Совет қўмондонлиги Мадаминбек билан водийда қандай жанг қилишни режалаштираётганда, у ўз йигитлари билан русларнинг асосий истеҳкоми, Скобелев шаҳрига, 1919 йил бошида тўсатдан бостириб киради. Кўча жангларида русларни мағлуб этгач, шаҳар турмасига ҳужум қилиб, 200 дан зиёд сафдошларини ва рус офицерларини озод этадилар.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.08.2018 08:40   #32  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Истиқлолчилик ҳаракати қўшинлари қисқа вақт ичида Ўш, Андижон, Марғилон, Қува, Жалолобод ва бошқа йирик шаҳарларни ўз назоратига олади. Ўш озод этилгач, Мадаминбек халқ олдида генерал Монстров ва Алексеевларнинг елкаларига қўлини қўйиб жуда чиройли қалблар тубидан ўрин оладиган, самимий бир нутқ сўзлайди. Уни Ўш аҳли қуйидагича таърифлаган: «У ўрта бўйли, тўладан келган, қизил юзли, чарақлаб турган қора кўзли, жуда хотиржам гапирадиган киши эди. Унинг унча ўсмаган сочлари устига кийган Марғилон дўпписи ҳам, қилич ва наганини елкасидан белига қараб тортилган тасмаси ҳам, қолаверса, шойи белбоғи ҳам ўзига жуда ярашиқли эди».
1919 йил сентябр ойи ўрталарида Марғилонда Ислом қўшинлари ва «Рус деҳқон армияси» раҳбарларининг бирлашган қурултойи бўлди. Қурултой Мадаминбекнинг салоҳиятли амир ал муслимин эканини яна бир бор эътироф этиб, унинг Фарғона водийсида чинакам адолатли, меҳнаткашпарвар мусулмон ҳукумати тузиш тўғрисидаги дастурини маъқуллади. Қурултойда ўлкада Таъсис Мажлиси (парламент) чақириб, тенг ва эркин сайловлар асосида қонуний ҳукумат тузиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳукуматдаги жойларнинг 2/3 қисми ерли аҳоли вакилларига, қолган бир қисми русийзабон халқ вакилларига ажратилиши назарда тутилган эди.
Жангу-жадаллар билан банд бўлган Мадаминбек севикли ёри Саодатхон билан кам кўришарди. Мадаминбек билан бу аёл анчагина машаққатлар чеккан. Саодатхон опа назарида ўзининг беги (у Мадаминбекка «бегим» деб мурожаат этарди) улуғ ишлар билан бандлиги, миллат севгиси унинг бошқа ҳис-туйғуларидан устивор турганидан сира ҳам ҳафа бўлмас, аксинча, бу билан ғурурланиб юрар, ўзи ҳам янги бир олам кишиси бўлиб бораётганидан мамнунлигини яшира олмас эди.
Туркистон чоризмнинг муҳим хом-ашё базаси эди. Ленин ва унинг сафдошларининг қаттиқ эътиқодича, Туркистонда Совет ҳокимиятини ўрнатиш Хитой ва Ҳиндистон каби йирик давлатларга «инқилобни» экспорт қилиш имкониятини туғдирарди. Шунинг учун ҳам большевиклар Туркистонни қўлдан чиқаришни истамас эдилар.

Иккиюзламачи Ленин 1918 йил бошида Туркистон аҳлига ўзлари истаганларидек давлат тузиш ҳуқуқи берилишини эълон қилиб, ўша йилнинг сентябр ойида Турккомиссия номи остида фавқулодда ваколатларга эга коммунистлар гуруҳини Тошкентга йўллаган. Уларга Туркистонда большевик тузумни қандай қилиб бўлмасин сақлаб қолиш ва кучайтириш вазифасини юклаган эди. Айнан шу комиссия қарори билан Туркистон Мухторияти тугатилган, мусулмонларга қарши «қизил террор» сиёсати ишга солинган эди. Бу сиёсат қурбони бир неча юз минг киши бўлди.

Россиянинг марказий вилоятларида фуқаролар уруши большевикларга Урта Осиёда ҳокимиятни қўлга олишга имкон бермаган. 1920 йилга келиб «оқ армия» қўшинлари мағлуб этилиб, асосий кучлар Туркистонга йўналтирилди. Қирғизистонда туғилиб ўсган Фрунзе бу қўшин қўмондонлигини қайтадан ўз қўлига олади. Янги ва урушларда чиниққан кучлар етиб келиши билан истиқлолчилик ҳаракати аъзоларига қарши кураш анча кесқин тус олади.

Кечагина Осиё халқларига ўз давлатини тузишга рухсат берган Ленин иккиюзламачилик қилиб биринчи имконият пайдо бўлиши биланоқ Туркистонда ҳокимиятни қўлга олиш ишини бошлади. Қизил армия нафақат Фарғона мухтор давлатини, балки Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини ҳам тугатган.

Мадаминбек тузган давлат ўша даврдаги кўплаб Осиё мамлакатлари каби диний давлат бўлмай, диний ва миллий анъаналаримиз қадрланадиган дунёвий давлат эди. Фарғона водийсига Хитой, Англия, Эрон, Туркия ва АҚШдан элчи ва вакиллар келиб ўз давлатларининг ёрдамларини таклиф этган эди.

Мустақилликка эришгач, ноҳақ қораланган ота-боболаримизни халқимизга танитиш имконияти пайдо бўлди. Советлар бу йўлдаги фаолиятларини 80 йиллар охиригача давом эттирдилар. Ҳатто, «Узбекфильм» киностудияси «босмачилар» тўғрисида шунчалик кўп фильм суратга олганки, собиқ Иттифоқда «Басмач-фильм» деган ном билан танилиб қолган.

Англиядан чиққан Робин Гуд номли бир қароқчи ҳақида бир қанча фильм суратга олинган. Корея киночиларига тан берасан киши, «Денгиз ҳукмдори», «Сўнгги қиролича» ва «Жумонг» сериаллари орқали ўз тарихларини дунёга танитмоқда. Бизлар ҳақиқий юрт ўғлонлари ҳақида бадиий фильм олиб, чиройли тарзда ўз халқимизга танитсак, кўчада ўйнаётган болаларимиз пешонасига латта боғлаб кореялик қаҳрамонларга эмас, белига белбоғ боғлаб Амир Темур, Мадаминбек, Намоз Пирумқуловларга тақлид қилган бўлармиди...

Bahodir Atadjanov

https://www.facebook.com/groups/2461...8966159470806/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.08.2018 08:55   #33  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ВОТ ЗА ЧТО РУССКИЕ ОККУПАНТЫ-БАСМАЧИ РЕПРЕССИРОВАЛИ АБДУЛЛА КАДЫРИЙ

Абзац переведен мною заново, так как перевод, осуществленный в 2008 году переводчиком Мухаммаднодиром Сафаровом, счел немного щадящим.

Об участи узбекского народа в своем произведении «Минувшие дни» автор (да осветит его могилу благословенные лучи Корана), от имени хаджи Юсуфбека, написал следующее:

- Основную часть своей жизни я потратил во имя мира нашей страны, защиты спокойной жизни её граждан, но кроме страданий ничего не добился. Пока не исчезнут с Туркестана не имеющие понятия об объединении карьеристы, алчные, тщеславные мошенники, губящие друг друга ради личной корысти, я сомневаюсь, что сможем построить независимую страну. Если мы не пересмотрим положение дел, так и будем продолжать губить друг друга, то русская тирания замарает своей поганой ногой наш Туркестан, на шею своих потомков мы сами, собственноручно повесим русское ярмо. Сын мой, Аллах непременно покарает нас, слепых и неразумных отцов, собственноручно сдавших своих детей в рабство неверным! Мы, собаки, готовые превратить свой Туркестан, где погребены святые мощи наших предков в свинарник – непременно подвергнемся гневу Создателя! Сын мой, запомни, те, кто волочит страну, в которой родились и выросли такие гении как Темур Курагон, такие покорители как Мирза Бабур, ученые как Фараби, Улугбек, Ибн Сино в пропасть, воистину заслуживают кару Аллаха! А изверги, перерезывающие горло лишенных поддержки невинных людей, разрушающие дома для детей-сирот – заслуживают проклятие птиц, червей и растений, сын мой!...

***

МАНА НИМА УЧУН ЎРИС БОСҚИНЧИЛАРИ ҚОДИРИЙНИ ҚАМАШГАН.

Муаллиф «Ўткан кунлар»да Юсуфбек ҳожи тилидан миллат тақдири ҳақида шундай деган эди:

— Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширқучи — биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишиға ҳозирланған биз итлар яратгучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болалар ятимхоналарини вайрон қилғучи золимлар — қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишиға нишонадир, ўғлим!..
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.08.2018 09:19   #34  
Аватар для YangierBola
Оффлайн
Сообщений: 1,720
+ 511  547/394
– 27  42/34

Uzbekistan
«Англичане ведут себя в Азии менее цивилизованно, чем русские ; они слишком презрительно относятся к коренному населению и держатся на расстоянии от него... Русские же, напротив, привлекают к себе народы, которые они включают в свою империю, знакомятся с их жизнью и сливаются с ними»

(Отто фон Бисмарк)
Ответить 
3 "+" от:
Старый 08.08.2018 17:49   #35  
Аватар для Alexandro
Оффлайн
представительство иностранной компании
менеждер
Сообщений: 127
+ 37  53/35
– 3  1/1

Uzbekistan
Будь эта фигня правдой, его не реабилитровали бы в 1957.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 08.08.2018 20:18   #36  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Англиядан чиққан Робин Гуд номли бир қароқчи ҳақида бир қанча фильм суратга олинган. Корея киночиларига тан берасан киши, «Денгиз ҳукмдори», «Сўнгги қиролича» ва «Жумонг» сериаллари орқали ўз тарихларини дунёга танитмоқда. Бизлар ҳақиқий юрт ўғлонлари ҳақида бадиий фильм олиб, чиройли тарзда ўз халқимизга танитсак, кўчада ўйнаётган болаларимиз пешонасига латта боғлаб кореялик қаҳрамонларга эмас, белига белбоғ боғлаб Амир Темур, Мадаминбек, Намоз Пирумқуловларга тақлид қилган бўлармиди...
мустакил булганимизга сал кам 30йил булади. шу 10-15 йил ичида одам завк билан курадиган фильм нега олишолмади? нега? нахотки бунга хам совет ит. айбдор булса? лекин шу совет даврида одам мирикиб курадиган кинолар олинган: мафтунингман, учар кетмон, ажойиб хаёлпараст ва шунга ухшаш бир канча яхши фильмлар шу ссср даврида олинганку?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 05.09.2019 08:18   #37  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ҚАТАҒОН АВВАЛО, ЗИЁЛИЛАР, ДИН ХИЗМАТЧИЛАРИГА ҚАРАТИЛГАН ЭДИ


Ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи бор. Тарих замирида эса миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам.

Сир эмаски, етмиш йилдан ортиқ давр мобайнида давом этган мустабид тузим даврида халқимизнинг ана шу туйғуси топталди, тарихимизни холис ўрганишга, миллий, диний қадриятларимизни асраб-авайлашга йўл қўйилмади.

Октябрь тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи советлар тузуми биринчи кундан бошлаб шу заминда яшаётган халқлар бошига қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди. Бу даҳшатли режимни халқимиз қабул қилмади. Туркистон заминининг илғор вакиллари истиқлол учун, эрк ва миллий-озодлик учун кураш олиб борди. Турли манбаларда таъкидланишича, бу курашда 1 миллион 900 минг нафар туркистонликлар ватандан бош олиб хорижий мамлакатларга чиқиб кетган, 1 миллион 700 минг киши Сибир, Узоқ Шимол, Украина, Шимолий Кавказ, Урал, Қозоғистон, Узоқ Шарқ ва Волгабўйи районларига бадарға қилинган.

Айниқса, 1937-1938 йилларда ўта мудҳиш воқеалар юз берган. 1937 йилнинг 10 августидан 1938 йил 1 январигача Ўзбекистонда 10 минг 700 киши қамоққа олинган. Булардан 3 минг 613 киши отилган, 7 минг 87 киши саккиз-ўн йил муддатга қамоққа ташланди.

Қатағон аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди. 1937 йилнинг декабрь ойида “учлик“ қарори билан ҳукм қилинган 3 минг 644 кишидан 1 минг 464 нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган. 1938 йилнинг февралида “учлик“ йиғилишларида 2 минг 491 маҳбус устидан ҳукм чиқарилган, шундан 2 минг 86 маҳбус отувга, 398 маҳбус ўн йил муддатга, икки маҳбус саккиз йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар асосан ўзига тўқ деҳқонлар, ишчи-хизматчилар, уламолар, савдогарлар бўлган.

Қатағон сиёсати диний нуқтаи назардан оғир гуноҳи азим, сиёсий-дунёвий жиҳатдан ўта даҳшатли жиноят эди. Тарихимизнинг ана шу ачинарли, аламли саҳифасини яратиш, ўша аччиқ тарихни эслаш, ундан сабоқ олиш, бор ҳақиқатни бугунги ва келгуси авлодларга етказиш муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, хусусан, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этишга қаратилган кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу борада ҳали олдимизда қиладиган жуда кўп ишлар турибди. Юртимизда фақат 1937-1953 йилларда қатағон қилинган 100 минг нафардан зиёд юртдошлардан нари борса 20 минг нафаридан ортиқроғи номма-ном аниқланди, холос. Қолганларини излаб топиш, уларнинг хотирасини абадийлаштиришдек хайрли вазифа турибди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Андижон давлат университетида ташкил этилган Қатағон қурбонлари хотира музейи ҳам машъум сиёсат қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, бу борадаги саъйи-ҳаракатлар кўламини кенгайтиришга қаратилган ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Музейга мустабид тузим томонидан қанотлари қирқилган, не-не азобларга солинган минглаб аянчли тақдирлар ҳақидаги экспонатлар қўйилган. Фақат 1937-1938 йилларнинг ўзида Андижон вилоятидан қатағон қилинган 1 минг 500 дан ортиқ жабрдийдаларнинг исм-фамилиялари ёзилган. Бундан ташқари, уларнинг хотирасига бағишланган илмий, адабий, бадиий китоблар тўпланиб, электрон нусхалари тайёрланди. Қатағон қурбонлари бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумот ва ҳужжатларни илмий тадқиқ этиш, улар ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, кинофильмлар яратиш, мактабларда музейнинг филиалларини ташкил этиш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда.

Мухтасар айтганда, шу муқаддас замин, она юрт тинчлиги, мустақиллиги ва тараққиёти учун жонини фидо қилган ватандошларимиз номини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти, тақдири ҳақидаги ҳақиқатни келгуси авлодларга борича етказиш, бу борадаги хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Рустамбек ШАМСУТДИНОВ,
Андижон давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.09.2019 08:30   #38  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ТАБРИК

Азизлар, ўрис-совет империясининг оккупацион режими яна 28 йил давом эганда нималар бўлиши мумкинлигини фараз қилиб кўринг-а.

Фикримча, миллатимиз маънан ва жисмонан ўрислашиб кетиб, ўзбексимонлар авлоди гуркирар, ўрис тили она тилимизга айлантирилиб, буни орзу қилган анави «зиёли»ларимиз тоифаси роса завқланар, ўзбек тили ўлик тиллар жумласига киришга улгурмаган тақдирда ҳам амалий жиҳати батамом йўқолар, миллий-диний урф-одат, удум ва анъаналаримиз эскилик сарқитига чиқарилар, бой маънавий мерос қолдирган аждодларимизни оккупантлар ман этишар ёки бизга жоҳиллар сифатида кўрсатишар, миллий кийимимиз мотам кийимига айланар эди. Энг даҳшатлиси – аҳолининг, айниқса, миллат ёшларининг аксарияти Оллоҳдан юз ўгирган, аксарият ўрислар сингари дахрийлар бўлиб етишар эди.

Юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларини ўриснинг юртига ташиш давом этар ва асосан Кремль манфаатларига сарф этилар эди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, асосан пахта етиштирадиган, ўриснинг юртига хомашё етказиб берадиган мустамлака ўлка бўлганча қолаверар эди.

Бир сўз билан айтганда, ўзбек юрти ўрис юртига маънан ва жисмонан қарам бўлганча қолар эди.

Қадрли юртдошлар!
Барчангизни ўрис-совет режимидан халос бўлиб, миллий мустақиллигимиз тикланган кун билан чин қалбдан табриклайман!

Оллоҳ юртимизни, барчамизни ва ҳар биримизни Ўз паноҳида асрасин!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Старый 05.09.2019 09:06   #39  
Аватар для YangierBola
Оффлайн
Сообщений: 1,720
+ 511  547/394
– 27  42/34

Uzbekistan
Shokir Dolimov, это надо Ельцина, Кравчука и Шушкевича благодарить. Это они независимость предоставили. Борьба может и была, но безрезультатная.
Ответить 
Старый 05.09.2019 13:52   #40  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 5,817
+ 1,272  1,679/1,120
– 203  271/231

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Азизлар, ўрис-совет империясининг оккупацион режими яна 28 йил давом эганда нималар бўлиши мумкинлигини фараз қилиб кўринг-а.
Если тогда были вторым после США, то и сейчас были бы не ниже такого уровня, если не больше..
__________________
Либералоиды и агенты: Инесса-MONSTER666, kelt, Немой
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх