|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Куз;
Хазон япроқлар ғамларни ёпар, Шу олтин фаслдан келмайди кетгим. Излаган ҳар ондан ҳикматни топар – Кузни, деб менчалик куймайди ҳеч ким. Ўзимни аямай, сўзим авайлаб, Бисотимда калом асраб атайлаб, Ҳаққа охир билмас шукрона айлаб, Завқ-шавққа менчалик тўймайди ҳеч ким. Танага жо этиб меҳр конини, Бахт учун қидириб бор имконини, Ёмғирларга идиш қилиб жонини, Бағрини менчалик ўймайди ҳеч ким. Замонлар алмашар, Йил кетар ўтиб, Ёшликдан бир зум-да, келмайди кечгим. Хазонрезгиларни интиқиб кутиб, Ҳаётни менчалик суймайди ҳеч ким... (с)
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#2 |
Қаерга бормайин... Қаерга бормайин ортимдан қолмай Бахтсизлик шарпаси қувлар бетиним... Андуҳлар измидан нари кетолмай, Юрак йиғлар унсиз, сўнгра қолар жим. Қаерга бормайин – тенгсизлик, ўкинч, Дунёни қизғанар одамлар мендан. Нақадар ёлғизман, дарддошим йўқ ҳеч, Қачон кетар экан бу ғамлар мендан? Қаерга бормайин – этади таъқиб, Бошимни қай тошга урай – билмайман. – Бахтли бўлай! – дея орзулар қилиб, Армонга етаман – яна йиғлайман... Қаерга бормайин, савоб излайман, Гуноҳлар ахтариб келар кўнглимни Энди Оллоҳимдан шуни тилайман: Зора, қабримда ғам тинч қўйса мени...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.09.2011 в 15:32. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#3 |
Бир лаҳза... Балки, умид қилолмасман Муҳаббатингдан, Балки, бордир бу туйғуга Дардли ниҳоя. Сўрамасман сендан ширин Алдовларингни, Балки, сенинг бир лаҳзалик Ишқинг кифоя... Кўзларингдан бир кутганим – Пинҳона рашкдир, Кўзларимдан тўкилгани – Изтироб, ашкдир... Ҳеч арзирсиз умрим сенинг Йўлингда бахшдир, Менга сенинг бир лаҳзалик Ишқинг кифоя... Бир лаҳзага... Бир лаҳзага дунёни унут, Бир лаҳзага, бир он маҳкам Қўлларимдан тут... Кўзларимда намоёндир Ягона умид – Менга сенинг бир лаҳзалик Ишқинг кифоя... Балки, умид қилолмасман муҳаббатингдан...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.09.2011 в 15:32. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#4 |
Еллар дараги. Олтин рангга беланган олам, Шамол хорғин йўлга чорлайди. Кўкни тутган булутлар аро Юлдузчалар сирли порлайди. Битта-битта тўкила бошлар Ҳатто ярми яшил япроқлар. Увлар тунда шамоллар танҳо, Йўқотганин тундан сўроқлар. Ёзда ҳушҳол суҳбат қурганлар Тайёрланар кузлик қайғуга. Зерикди-ю, дарахтлар секин, Бирин-кетин кетди уйқуга. Фақат қолди бедор самовот, Фақат қолди совуқ шамоллар. Жами жонзот кўрар фақат туш, Олдиндадир ширин ҳаёллар... Олтин сочли гўзал бир малак Боғга хазон экиб юради. Буни кўрган еллар шивирлаб: “– Куз келди!” – деб хабар беради.
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.09.2011 в 15:33. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#5 |
Оқшомда. (Аскар йигитга.) Оқшомда шафаққа инган ҳаёлим Мендан хабар элтсин мисли кабутар. Елкамга ташлаган ҳарир рўмолим Ҳаёлингиз тортсин бўлиб жилвагар. Оқшомда қўлимга хинолар қўйиб, Ўзимни кўзгуга солган бўламан. Қўрқинч тушларимни саробга йўйиб, Суратларингизни қўлга оламан. Оқшомда ҳаёлан сиз-ла сўзлашиб, Севгимга, меҳримга бераман баҳо. Баъзан тушларимда сиз-ла учрашиб, Сўрайман: “Ҳижронга борми интиҳо?” Оқшомда ўсмалар қўйиб қошимга, Кўзгуга ўзимни минг бор тутаман. Сўзлайман кўзларим тўлиб ёшимга: “Керак бўлса, минг йил сизни кутаман!” Оқшомда хат ёзсам сиз этинг руҳсат, Соат имиллашин сезмам ўшанда. Сиздан илтимосим ягона фақат: “Қайтиб келсангиз бас бир кун... ОҚ ШОМДА!”
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.09.2011 в 15:33. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#6 |
Орзу. Ёруғ тонгни кутдим интизор, Елкасида – опичган кунни. Гул атрида туғилган баҳор, Шабнам аро ёнган учқунни. Лаҳзаларнинг қанотларида Тутиб бўлмас сўздай сеҳркор Мағрур тоғлар саботларида Яшаётган қатра умид бор... Кўнгилдаги сирдек бетизгин, Жиловига осмон етмаган. Шундай шаҳдки – келар беизн, Бир меҳмондир – кўнгил кутмаган.... Қанотида – еттинчи осмон Бир лаҳзада ҳеч бўлиб қолар. Тотли ўйлар асир этган он Кўнгилларга сиғмас дунёлар... Шундай ўтда яралар Орзу...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.09.2011 в 15:33. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#8 |
Имкон. Ҳақ суйган бир мағрур малика эдим, Тиз чўкдим бир нигоҳ оловларига. Оташда куйдириб не кўнгилларни, Енгилдим кўнгилнинг синовларига. Битта нигоҳимга зор этдим кимни, Яна ким мен сабаб юраги хаста... Оёғим остида хор бўлган севги Осмонга туташди наҳот бир пасда?! Ҳа, мен мағрур эдим! Энди шу ғурур – Бошимга тош бўлиб ёғилди наҳот?! Қанча шаҳзодларни гадо этган қалб Бир ишқ қаршисида эгилди наҳот?! Ё хато қилдимми, ҳаёт, айт, нега Кўнглимни ишқ деган ўтда доғладинг?! Бу менга жазоми ё Ҳақдан туҳфа? Кимнинг йўлларига кўзим боғладинг?! Йўллар тугамайди интилган сари, Бағрида яширин минг битта синов. Ҳеч йўқса, етмоққа имкон бер, ҳаёт, Қалбимни ўғирлаб кетган-ку биров...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.09.2011 в 15:11. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#9 |
Ҳасрат. Тўй базмини ёритади тун чироқлар, Лек қалбимни ёритолмас бу чироқлар, Юрагимни ёндиради дард-фироқлар, Кўзларимдан суратингиз кетди, ёрим, Бахтли бўлинг, юрагида ўзга борим! Билмам, қачон сўнганини умидларим, Билмам, қачон ботганини хуршидларим, Билмам, қачон хазон бўлди Беҳиштларим, Юрагимдан ҳисларингиз кетди, ёрим Бахтли бўлинг, ўзга ёрга вафодорим! Қайғуларни ҳис қилмайди, ҳур келинчак, Тахтидан шод, бахтидан масрур келинчак, Ҳаётингга сўраганим нур, келинчак... Ғамларингиз менга ҳамроҳ бўлди, ёрим, Ишқ боғидан кетиб булбул, қолди сорим. Хазон бўлди – муҳаббатни унутдингиз, Муҳаббатга садоқатни унутдингиз. Маҳшар – сўров, қиёматни унутдингиз, Армонларим сизни излаб кетди, ёрим, Хазон бўлди, кузга айланди баҳорим. Сизга теккан саболардан қизғанардим, Рашк ўтида минг ёниб, минг ўртанардим, Бугун қалбни куйдирмоқда ўша дардим, Юрагимни баҳорим тарк этди, ёрим, Бахтли бўлинг, боқишлари сеҳркорим! Унутмайман ул беғубор ҳазилингиз, Энди излаб боролмайман манзилинигз, Ўзгага гул тутмоқ экан тақдирингиз, Видолашув куни келди, хайр, ёрим, Йўлларимиз айро бўлди, жафокорим! Хотиралар тинч қўярми ҳаёлингиз? Қай офтобга алмашдингиз ҳилолингиз?! Тарк этдингиз, севги қолди – уволингиз, Етим ишқни менга ташлаб кетинг, ёрим... Бахтли бўлинг, юрагида ўзга борим!
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.09.2011 в 15:11. |
|
|
Ответить |
![]() |
#10 |
Номсиз... шеър. Соям каби яқинсан – тутолмайман ҳеч... (Қўшиқдан.) Соя бўлдим – изингингиздан етолмадим, Қалбингиздан мени узоқ тутаяпсиз... Кетолмадим... Кўнглингиздан кетолмадим, Сиз-чи, мени ташлаб, қайга кетаяпсиз? Соя бўлдим – изингингиздан етолмадим, Кўзингизда ойни олиб кетаяпсиз... Ўзга ёрни “ёрим” дея айтолмадим, Сиз бу дардга айтинг, қандай чидаяпсиз? Соя каби ёнгинамдан жилмадингиз, Йиғлаб кутдим – севги изҳор қилмадингиз, Юрагимда не ҳис кечар – билмадингиз, Ўзга қалбда не бор – қайдан билаяпсиз? Қайда энди бахтим – ҳеч ким билолмайди, Менсиз ўтган қай лаҳзада кулмоқдасиз?! Қалбим сиздан ўзга дардни деёлмайди, Сиз-чи мени зор йиғлатиб... Севмоқдасиз! Соя каби ортингиздан қололмадим, Изингизда бахтни сарсон этаяпсиз... Кўзингиздан кўзларимни ололмадим, Сиз-чи, мени ташлаб, қайга кетаяпсиз? Соядан ҳам яқинимсиз...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.09.2011 в 15:10. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|