|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#27 |
![]() |
Жаҳон жамиятида реал геосиёсий аҳамиятга эга ҳар қандай давлат аҳолиси орасида «бешинчи колонна» мавжуд. Юртимиз Ўзбекистон бундан истисно эмас.
«Бешинчи колонна» томонидан кўзланадиган асосий мақсадлар: - Ҳокимиятни эгаллаш. Бунда, ҳукумат лавозимларига давлатнинг миллий манфаатларини учинчи томонга икки қўллаб топширадиган шахслар тайинланиб, халққа ваъда қилинган иқтисодий ўзгаришлар юз бермайди. - Юрт иқтисодиётини заифлаштириш. Муайян давлат иқтисодиётининг ўсиш суръатини сустлаштириш мақсадида ички ижтимоий вазият бешинчи колонна томонидан издан чиқарилади. Ушбу давлат ҳукумати иқтисодиёт равнақини бир четга қўйиб, ўз аҳолисининг эътирозлари-ю, исёнларини бостиришга мажбур бўлади. Ўша исённи ташкиллаштирган душман давлат эса фурсатдан фойдаланиб, жаҳон бозоридан сиқиб чиқарган рақобатчисининг ўрнини эгаллайди. - Аҳоли орасида миллатлараро ёки диний низо чиқариш, миллий-диний қадриятларга путур етказиб, халқни таназзулга юз туттириш, адоват, айирмачилик ва сепаратизм уруғини сепиб, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга уриниш. «Бешинчи колонна»нинг тузилиши ва молиялаштирилиши. Давлат ҳудудида тарғибот ва ташвиқот ўйинларини ўйнаб, барқарор вазиятни издан чиқарадиган тоифа ортида ким туради? Бу масалада қуйидаги иккита асосий манбани кўрсатиб ўтиш мумкин: - Бошқа давлатларнинг махсус хизматлари. Яъни муайян давлат тегишли давлатга ўзининг таъсир ўтказадиган кучларини киритади. Бу кучлар, дейлик, телевизион каналлар, газета-журналлар, сиёсий партиялар таъсис этиб, амалдаги ҳокимиятни бадном қилиш билан машғул бўлади. - Собиқ ҳукумат. Жуда чигал ва хавфли вазият юзага келади. Пул оқимини ўз томонига йўналтиришга уринадиган сиёсий элита зимдан қаршилик кўрсатиш билан шуғулланади. Оқибатда, юрт равнақига қаратилган ислоҳотлар рўёбга чиқмайди. Бундай душманни фош этиш қийин кечади. Бинобарин, энг муҳим давлат лавозимларига вақт синовидан ўтган ватанпарвар шахслар тайинланиши лозим. Либерал ва миллий-демократик ҳаракатларнинг барини ҳам бешинчи колонна сифатида кўриб бўлмайди, албатта. Зеро, юртга наф келтиришга интиладиган кучлар оз эмас. Уларни бешинчи колоннадан фарқлай билиш керак. Масалан: - Танқид. Бешинчи колонна вакиллари фақат танқид қилади, амалдор шахсларни масхара қилиб, устидан кулади. Конструктив мухолафат эса танқид қилиш билан бир вақтда юртни ривожлантиришга доир таклифларини киритади. - Ҳокимият. Бошқа давлат манфаатларини ифода этадиган бешинчи колонна давлатнинг асосий лавозимларини эгаллашга интилса, асл ватанпарварлар амалдаги ҳокимиятга яқиндан ёрдам бериб боради. - Миллий манфаатлар. Конструктив мухолафатнинг қарашлари ҳукумат томонидан таклиф қилинган тараққиёт вариантларидан фарқ қилса-да, юртнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилади. Бешинчи колонна эса, аксинча, ушбу манфаатларни адоват руҳидаги давлатга топширади. Қадрли ёшлар, бешинчи колонна нима эканлигини оз бўлса ҳам мана билиб олдингиз. Жамиятимиздаги соғлом вазиятни сақлаб бориш учун бешинчи колоннанинг фитнасига берилиб қолманг. Оддий мисол келтирадиган бўлсам, бешинчи колоннанинг 2019 йил май ойи бошида ўрис тилига давлат тили мақомини беришга уринганидан хабарингиз бор. Шундай экан, бешинчи колоннанинг ўхшаш даъватларига қарши курашиб, она тилимиз нуфузини ошириб боришга ҳаракат қилинг, шунингдек, динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш авлиё Георгий тасмасини тақманг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
|
|