|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() ![]() ![]() |
Гэндальф боз ҳуштак чалди. Ҳали ҳуштак тинмай туриб остонада Нори билан Ори пайдо бўлишди.
- Уни қаранг-а! Гэндальфнинг тамакидонида ўтирган эдингизми? - ҳайрон бўлди Беорн. - Марҳамат, бу ёққа ўтинг. - Нори, хизматингизга мунтазирман. - Ори, хизмат.... - Миннатдорман. Хизматингиз керак бўлиб қолса, ўзим сўраб оламан. Ўтиринг. Ҳикояни эшитайлик, кечки овқатгача чўзмай. - Кўзимиз эндигина илинган экан, - давом этди Гэндальф, - ғорнинг ички деворидаги тирқиш икки томонга сурилганча кенг очилиб, ичкаридан гоблинлар ёпирилиб чиқишди-да, мана бу хоббитни, гномларни ва пониларимиз уюрини қўлга олишди... - Пониларимиз уюрини? Сайёр циркмисиз, нима бало? Ё ўзингиз билан бир олам юк олган эдингизми? Олти бош пони сен учун уюр ҳисобланадими? - Йўқ, йўқ! Ростини айтсам, понилар сони сал кўпроқ, биз ҳам кўпчилик эдик... Ҳа ана, шерикларимизнинг яна икки нафари келди. Остонада пайдо бўлган Балин билан Двалин шу қадар чуқур таъзим қилишмоқда-ки, тош тўшалган полни соқоллари билан супуриб қўйишди. Баҳайбат инсон қош чимириб олди, лекин бош ирғиётган, таъзим бажо айлаётган, қайтарма қалпоқларини зўр бериб силтаётган гномлар шу қадар хушмуомала бўлишга уринишмоқдаки, Беорннинг қовоғи очилиб, хандон отиб юборди. Қандайдир кулгили гномлар эканми булар! - Фақат масхарабозлардан иборат циркдан ўзга нарса эмас, - хулоса қилди у. - Киринглар хуштабиат жаноблар, киринглар. Исмингиз нима? Хизматингиз керак эмас, исмингизни айтсангиз бўлди. Унақа питир-питирингизни қўйинг, тез ўтиринг. - Балин ва Двалин, - жавоб беришди гномлар, хафа бўлишга журъат этмай. Иккаласи полга жойлашиб ўтиришди. - Давом эт! - амр этди Беорн. - Нима деб турган эдим? Ҳа, ҳассам воситасида чақмоқ чақиб, гоблинларнинг уч-тўрттасини ер тишлатганим боис махлуқлар мени тута олишмади... - Жуда соз! - гап қистирди Беорн. - Бундан чиқди, демак сеҳргар ҳам баъзан фойдали корга яраб қолар экан-да. - ... ёпилаётган тирқиш орқали ичкарига ўтдим. Уларнинг ортидан бориб, гоблинлар йиғилган асосий залга кириб бордим. Бу ерда Орклар саркори ва унинг ўттиз-қирқтача тан қўриқчиси бор экан. «Агар гномлар бир арқонга боғланмаган тақдирда ҳам, уларнинг ўн икки нафари шунча ёвга қарши нима ҳам қила олар эди», - хаёлдан ўтказдим мен. - Ўн икки нафари? Саккизта-ку булар! - ҳайрон бўлди Беорн. - Ё тамакидонингда яна гном борми? - Мана яна бир жуфти, Фили билан Кили кириб келишди, - деди Гэндальф, табассум-ла таъзим бажо айлаётган гномларга имо қилиб. - Бўлди, бас. Овозингизни чиқармай, тез ўтиринг, - деди Беорн. - Давом эт, Гэндальф.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|
|