|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Бугун Байконур шаҳри куни экан.
БАЙКОНУР – Қозоқистон Республикаси Қизил Ўрда вилоятининг 1995 йилга қадар Ленинск деб номланган Байконур шаҳри ёнида жойлашган, Россия Федерациясига қарашли космодром. Ушбу космодромга собиқ ССРИ Министрлар Кенгашининг 1955 йил 2 февралдаги қарори билан Ғарбий Қозоқистон темир йўлларининг Тўра-Там разъезди яқинида асос солинган бўлиб, бугунги кунда 1994 йил имзоланган давлатлараро битимга асосан фойдаланилмоқда. Россия Федерацияси таркибидаги алоҳида федератив аҳамиятга эга шаҳар мақоми берилган Байконур шаҳри 1994 йили космик комплекс билан биргаликда Россия тасарруфига узоқ муддатли ижара сифатида топширилган. Байконур космодроми қитъалараро баллистик ракеталар ишини текшириб, меъёрига етказиш, «Союз», «Молния», «Зенит», «Циклон», «Протон» ва «Энергия» русумли элтувчи ракеталарни синовдан ўтказиб, космосга учириш учун мўлжалланган. Таркибида бир нечта старт бериш комплекслари, техник майдонлар ва ўлчов пунктлари мавжуд. Байконур космодромидан космик фазога: - 1957 йил 4 октябрь куни Ернинг биринчи сунъий йўлдоши; - 1961 йил 12 апрель куни жаҳоннинг биринчи космонавти Ю. А. Гагарин учган биринчи «Восток» космик кемаси; - «Восток», «Восход», «Союз», «Союз-Т», «Союз-ТМ» космик кемаларининг барча русумлари; - «Прогресс» автоматик юк ташиш космик кемасининг барча русумлари; - кўп маротаба қўллаш учун мўлжалланган «Энергия» – «Буран» орбитал ракета-космос тизими; - Ернинг кўплаб сунъий йўлдошлари ва планеталараро космик аппаратлар учирилган. Байконур шаҳри аҳолисини шаҳар куни билан чин қалбдан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, касбий фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|