Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.05.2018 15:15   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бугун сизнинг ҳузурингизга, Вестминстер коллежига келганимдан хурсандман, сиздан илмий даража олишни ўзим учун катта шараф деб биламан. Айтиш жоизки, негадир «Вестминстер» сўзи менга танишдай кўриняпти. Назаримда уни қаердадир эшитгандайман. Дарҳақиқат, ахир мен сиёсат, диалектика, нотиқлик санъати соҳаларидаги асосий маълумотимни ва айрим бошқа соҳаларга оид билимларимни айнан Вестминстерда олган эдим-у. Тўғрисини айтганда, менга кўп нарсаларни ўргатган ўша Вестминстер билан сиз таҳсил кўраётган Вестминстер коллежи – бир-бирига жуда ўхшаш ёки моҳиятан анча яқин таълим муассасаларидир.

Хусусий ташриф билан келган мендай оддий киши учун мисли кўрилмаган ҳодиса саналмиш – академик аудиторияга Америка Қўшма Штатлари президенти томонидан шахсан таништирилганимни ҳам ўзим учун юксак шараф деб биламан. Зиммасида кетидан қувмайдиган, лекин ижросидан ўзини четга олмайдиган сон-саноқсиз, бири иккинчисидан мураккаб мажбуриятлари борлигига қарамай, бу ерга минг милядан узоқ йўл босиб келган мистер президент сиз-у бизнинг бугунги учрашувимизда шахсан иштирок этиб, ушбу тадбир нуфузини ошириб юборди ва бу билан қардош Америка халқига, шу жумладан, океаннинг нариги томонида қолган юртдошларимга мурожаат билан чиқишим учун имкон берди. Умид қиламанки, мен айтмоқчи бўлган гаплар дунёнинг бошқа давлатларига ҳам етиб боради.

Ушбу учрашувимиз бошида мистер президент ўзимни эркин ҳис этишимни, бугунги мураккаб, ташвишли замонда жаҳонда қарор топган вазиятга доир фикр-мулоҳазаларимни сиз билан рўйирост, очиқдан-очиқ ўртоқлашишимни илтимос қилди. Шубҳа йўқ-ки, унинг истаги сизнинг хоҳиш-истакларингиз билан мос тушади. Ҳавола этилган бундай эркинликдан бажонидил фойдаланаман ва фикримча, мен бунга ҳақлиман. Боз устига, ёшлик давримда иззати нафсни қондириш йўлида ўз олдимга қўйган мақсадларимнинг барига аллақачон ошиғи билан эришиб бўлганман. Шу билан бирга қатъий таъкидлаб ўтишим жоизки, бугун мен ҳеч қандай расмий мажбурият бажармаяпман ва фақат ўз номимдан гапирмоқдаман. Сўзларимда эшитилган мазмундан ташқари ўзга мазмун қидирмасликни сўрайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх