|
Собиқ хизматдошим айтиб берган янгилик бугун мени жуда қувонтирди. Мен ишлаб, пенсияга чиққан идорада, яъни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий аппаратида давлат тилига ўтиш борасида жуда жиддий амалий ишлар бошланибди.
Бундай жараён илгари ҳам бўлган, албатта, лекин айрим субъектив ва объектив сабаблар туфайли жуда суст кечган. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳрири давлат тилида ишлаб чиқилган ҳолатлар ушбу вазирликда жуда кам бўлган. Бош бошқарма, бошқарма ва бўлимларда асосан ўрис тили ҳукм сурган. Идоранинг расмий ҳужжатлари нари турсин, ҳатто, дейлик, иссиқликни асраш учун эшикни ёпиб юриш ҳақидаги девор ёки тавақага скотч воситасида ёпиштирилган оддий эслатмалар ҳам фақат ўрисча ёзилар, буларни кўриб юрагим эзилар эди.
«Давлат мустақиллигига эришганмиз-у, тил мустақиллигига ҳали эришмаганмиз», дер эдим ўшанда мен.
Вазирлик фаолиятида янги давр бошланганидан ниҳоятда хурсандман!
Оллоҳ юртимизга барака берсин, халқимизни ҳамиша тинч асраб, ҳар томонлама мустақил қилсин!
|