Бугун эрталабдан Миллий телеканалини томоша қилдим. Айрим фикрлар
- Шохжахон Жўраевни клипларини кўриб, Шохжахон ўзбек эстрадаси учун бироз антиқа бўлган "нарцисс" образини яратаётганга ўхшайди.
- Зулайхо Бойхонованинг Кошки клипи жуда ёқди.
- Кўпчилик клипларда мавзунинг йўқлиги туфайлими, кадрни бирор харакат билан тўлдиришга интилиш туфайлими билмадим, лекин деярли хамма клипларда рақс ва раққосалар доимий фонга айланиб қолган. Шунинг учун артистларимиз трафарет клипларни суратга олиш вчун кетқазадиган суммаларни эконом қилиш мақсадида, телеканаллаиимизга шу раққосалар ижросида фон ишлаб чиқиб, шу фонда артистларимиз хониш қилавериши яхши бўлармиди.
Бунда албатта, миллий рақсимиз ва хурматли раққосаларимиз хақида ножўя гапиришдан йироқман, лекин уларни хозирги клипларимиздек суистэмол қилиниши, рақс санъатимизни юксалтиришга хизмат қилмайди.
- рэп услубидаги клипда йигитларимизнинг, ручасига айтганда, "пальцы веером" ижросини кўриб, Эркин Вохидовнинг "магрур қилган чогида хитоб, йўқолмасин шарқона одоб" сатри ёдимга тушди.
|