Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Цитата:
Сообщение от Sparc
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади.
|
Sparc, бир имконият: "Китоб олами" савдо мажмуаси ҳар якшанба куни "Дийдор" театр-ўқув студияси билан ҳамкорликда ҳар якшанба куни театр томошалари йўлга қўйишибди. Томошага фақат дўкондан китоб сотиб олганларгина киритилар экан. Мана буни китоб маркетингининг замонавий ва маънавий услуби деса бўлади.
Якшанба куни 2Д форматда "Аршин мол-алон" спектаклини мириқиб томоша қилдим.
|
Қизиқ, шу якшанбада "Китоб оламига"га киргандим. Одатдан ташқари жонланишни кузатдиму, сабабини сўрамабман. Аксига олиб, китоб дўконидан китобсиз чиқмаслик одатини шу сафар бузгандим. Майли, кейинги сафар. Маълумот учун рахмат.