13.04.2016 07:10
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
|
“Хазонрезги”даги маҳзунлик
|
|
Цитата:
Эпизод роллар бўлса-да, характер яратиш ва унинг моҳиятини очиб бериш кўрсатиш актёрлар Азамат Эргашев (гумашта), Фатхулла Масъудов (Қувватов), Музаффар Шодиев (Сотволдиев)ларнинг ижросида улар ижро қилган қаҳрамонларга нисбатан ўйлантирадиган “кулгу” уйғотади.
Қурбон умр фаслининг баҳори ва кузи – ёшлиги ва етуклик палласининг оқаётган сув (вақт)даги кўприк устида юзма-юз келиши, инсоннинг ўзлигини топганлиги, умри беҳуда кетмаганлигини тасвирлаш жараёни ҳам кадрга таъсирли муҳрланган. “Ота бўлиш осон, бироқ оталик қилиш қийин”,- дейишади. Якундаги ўғил Дилшод (Камолиддин Каримов)нинг “Сиз менинг ҳақиқий дадамсиз” деган сўзлари ҳам томошабинни таъсирлантирди. Зеро, бегона болани “дунёни бундайлигига сени айбинг йўқ, болам” деб ўғил қилиб қабул қилиб олиши, уни бегоналигини билдирмай, йигирма йил ўз фарзандидек тарбиялаш барчанинг ҳам қўлидан келавермайди.
Фильм ғояси яхши танланган, ечим бор. Баъзи ўринларда “гипербола” (муболаға) ҳам мавжуд: булар-саратон касалининг охирги босқичида бўлган “ана кетади, мана кетади” деган беморнинг касалхонага қочиб кетишини-ю, буни ҳеч ким сезмаслиги; бўлажак куёв бўлмиш устанинг хонадонга қоқилиб “учибгина” кириши, КАМАЗнинг мунажжим (фолбин) кампирнинг бир гапи билан “пов-лов” этиб ёниб кетиши (бўлиши мумкин, бундай шахслар кучли парапсихолог бўлишади ) ... Тўғри, булар кинотомошабинда кулгу уйғотиш учун қилинган нарсалар. Бироқ аксар томошабин “нима учун кулаяпман...” деб ўйлаб қолмасмикан?
Алалхусус, “Хазонрезги”даги “икки ёртининг бир бутун” бўлишидаги ҳолатлар томошабинда ҳамдардлик, кулгуни қўзғата олди. Инсон қатъий аҳдли, бир сўзли ва ҳаётда ўзига юклатилган вазифани қойилмақом қилиб бажариши шартлилигининг моҳияти унда мужассам.
|
|
|
|
Ответить
|