24.11.2015 17:31
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
|
ТЕАТР ОДАМЛАРИ Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир ЙЎЛДОШЕВ билан гурунг
|
|
Цитата:
— Сиз ишлаётган «Дийдор» студиясидаги иш тартиби Станиславскийнинг мактабига хос темир қонунларни эслатади. Чунки у ердаги ёш ижодкорлар худди Станиславскийнинг ҳаваскор актёрлари сингари тор ва энсиз жойни саҳнага айлантириб, ўзларини намойиш қилишяпти. Энг муҳими — тинимсиз машқ ва интизом орқали «кечинма санъати»ни чуқур эгаллаш. Гурунгимиз сўнгида «Дийдор» ҳақида, кичкинагина театр студияси шаклидаги катта даргоҳ ҳақида гапириб берсангиз.
— Агар ижодкорда интизом бўлмаса, у ҳақиқий ижодкор бўлолмайди. Биз студиямиздаги ўқувчиларга тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз. Булар оддий, лекин юки оғир тушунчалар: сен ўзингни санъатда севма, балки қалбингдаги Худо берган оловга — санъатга бўлган оташга муҳаббат қўй; сен актёр бўлмоқчисан, чин маънода ақл юритишга ўрган; ётиш-туришингни, еб-ичишингни, гапиришингни муттасил назорат қил; қоронғу саҳнада ўтириб, тин ол, сукут сақла — нима учун Гамлетнинг ҳар бир монологи «…Энди жим бўл» ёки «Энди сукут сақла» деган сўзлар билан тугайди? Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўр; боболарга қулоқ тут, улар ҳам: кўп ема, кўп ухлама, кўпроқ сукут сақла, деб насиҳат қилишаяпти… Актёр қуёшнинг қизиғида машқ қилаётган пайтда сен сояда ўтириб буюрма, сен ҳам қўлингдаги соябонни ташлаб, қуёшнинг тиғига бошингни тутиб тур, актёр билан елкама-елка туриб меҳнат қилмасанг — жиноятчисан; мухлислар сенга гул беришса, гул кўрмаган одамга ўхшаб ҳаммасини қучоқлаб кетма, охирида саҳна учун таъзим қил ва бир донагина гул қолдиришни унутма.
Шунақа. Асл санъат илинжида дийдор тортиб келганларга иложи борича шуларни ўргатамиз. Чунки «Дийдор» — бу саҳна. Саҳна эса муқаддас даргоҳ.
Нурилла НАРЗУЛЛАЕВ суҳбатлашди.
Манба: «Маънавий ҳаёт» журнали, 2015/3
"Хуршид Даврон кутубхонаси" сайтидан олинди.
|
|
|
|
Ответить
|