Цитата:
Сообщение от Sparc
Саломат Вафонинг "Номсиз кема" хикоялар тўпламини ўқияпман.
Маълумки, "мустабид тузум" даврида одамлар давлат химоясида ёки қарамогида бўлишга, бепул олий маълумот, бепул медицина, ижтимоий химоя, иш билан таъминланганлик одатий хол эканлигига ўрганиб қолгандик. Мустақилликка эришгач, русчасига айтганда иждивенчестводан воз кечиш, давлатнинг вазифаси иқтисодий мустақилликга эришиш, бош ислохотчи булиш эканлиги айтилди. Шунга кўра хар ким ишбилармон бўлиши, иш жойини ўзи топиши ва охир оқибат, тан олиш керакки жамиятимизда ягона қадрият моддий бойлик орттириш, пул топиш бўлиб қолди.
Саломат Вафонинг хикояларида худди шу реализм тасвирланади.
|
Ҳақиқатдан ҳам адибанинг ҳикояларида қандай бўлса, шундай-реал тарзда, ҳаётни бежаб-бўяб кўрсатмай тасвирлаш услуби мавжуд. "Номсиз кема"ни ўқиш жараёнида - онасининг сўнгги дийдорига тўя олмаган фарзанд, ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолган инсонлар тақдири, чегара ўртасида онанинг байроқ сифатида ҳилпираб турган рўмоли тимсоли, чегаранинг симли тўсиқларида кўзлари жовдираб онасининг тобутини кузатаётган, дард-аламга тўла асар қаҳрамони қиёфаси- буларнинг барча-барчаси кинотасмадек кўз олдингиздан ўтади. "Номсиз кема"ни ўқиётганда маҳзун мусиқа кишига ҳамроҳ бўлади.