Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.12.2014 16:51   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Аризонада ўзбекча салом

Цитата:
Аризонада ўзбекча салом

Сўнгги йилларда дунё халқларининг ўзбек маданияти ва ўзбек тилига бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бир томондан, Ватанимизда жойлашган тарихий обидалар, меъморчилик дурдоналари кишини ўзига жалб этса, иккинчи томондан, мамлакатимизнинг ўзига хос ривожланиш йўли, юртимизда яшаётган халқларнинг анъаналари, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, таълим тизимидаги ўзгаришлар ва бошқалар чет эл халқларининг диққатини тортмоқда.


Шу билан бирга, ўзбек тилининг жозибадорлиги, ундаги сўзлар маъноларининг серқирралиги, оҳангнинг ранг-баранглиги, маълум бир фикрни турли усулда билдириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги кабилар бошқа халқ вакиллари томонидан давлатимизнинг расмий тилини иштиёқ билан ўрганишга туртки бўляпти дейиш мумкин. Гўзал тилимизни тарғиб қилиш ишига, бетакрор юртимизнинг дунё миқёсида янада танилиб боришига ўз ҳиссасини қўшаётган ватандошларимиз кўп, уларнинг фаолияти ҳар томонлама ўрганилиши ва оммалаштирилиши мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда республикамиз олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш долзарб масала бўлиб турган бир пайтда хорижий мамлакатлардаги (айниқса, дунё рейтингида юқори ўринни эгаллаган) университетларда тан олинган ўзбекистонлик профессор-ўқитувчиларнинг борлиги қувонарли ҳолдир. Шундай жонкуяр, замонавий инсонлардан бири Саодат Абдураҳимовна Адиловадир.

Саодат Адилова - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультети умумий тилшунослик кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди. Саодат опа 1991 йилдан бери мазкур кафедрада фаолият юритиб келади, бир қатор умумкасбий ва мутахассислик фанларидан маърузалар ўқийди, амалий машғулотлар ўтказади, талабаларнинг битирув ишларига раҳбарлик қилади. Ўз вақтида у турли илмий-услубий кенгашлар аъзоси бўлган, танловлар ғолиби деб тан олинган, у қирққа яқин илмий-услубий ишлар (монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, мақолалар)нинг муаллифидир.

Шу билан бирга, Саодат Адилова йиллар давомида мустақил равишда инглиз тилини ўрганди, 1999 йилдан бошлаб республикамизда биринчилардан бўлиб ўзбек тилини ахборот технологиялари воситасида ўқитиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб борди, эришган натижаларидан иш фаолияти давомида фойдаланиб келди. Шунинг учун ҳам у ТДПУ га ўзбек тилини ўрганиш масаласида мурожаат қилган хорижий талаба-тадқиқотчиларга юқори савияда замонавий усулда дарс бера олди. Жумладан, Германия, Жанубий Корея, Япония, АҚШ ва бошқа давлатлардан келган талабаларга ўзбек тили ва маданиятидан туркум маърузалар ўқиди, амалий машғулотлар ўтказди.
Бугунги кунда Саодат опа бошқа ишлар билан бир қаторда ўзбек тили ва адабиёти факультетининг талабаларидан ташкил топган “элит” гуруҳида мутахассислик фанидан инглиз тилида дарс ўтяпти.
Мана тўрт йилдирки, С.Адилова Америка Қўшма Штатларидаги Аризона давлат университетида ёз ойларида ўзбек тили ва маданиятидан дарс бериб келмоқда. Унинг ушбу фаолияти Аризона давлат университети раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди ҳамда Саодат опага “АДУ педагогик таркибининг фахрий аъзоси” унвони берилди.


Шунингдек, Индиана университети CeLCAR нашриёти томонидан чоп этилган “Uzbek. An intermediate texbook” дарслигининг бош қисмида америкалик бошқа мутахассислар қаторида ТДПУ ва Аризона ДУ вакили Саодат Адиловага дарсликнинг юзага келишида кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирилган.


Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх