|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#8 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Аввалига улар мен учун шунчаки, Colorado эди. Номидан гўё замонавийикка ўч, ғарб ҳаётига ҳавас киладиган шахсдек таассурот қолдирган эди. Аммо, Юфорумда билдираётган фикр-мулоҳазаларини кузатиб бориб, дилкаш, самимий инсонлигини кашф эта бошладим. Ниҳоят, форумдошларнинг анънавий ошхўрликларидан бирида илк бор учрашдик! Мен нари борса, 30-40 ни уриб қўйгандир деб ўйлаганим Colorado юзидан нур ёғилиб турган, отам тенгги, ҳаттоки отамдан ҳам катта файзли бир инсон эканлар.
Биласизми, Тошкентда яшаётганимга 13 йилдан ошган бўлса-да, бу ердаги дўсту ёрлар, яқинларимнинг энг катталари нари борса 35-40 га етган, холос! Шундай экан, Раҳимжон ака мен учун пойтахтдаги энг ёши улуғ танишим эди, десам адашмайман. Давраларда “Ҳусан, мана сизга битта савол!” деб менга мурожаат қилганлари заҳоти, тамловсирай бошлардим: “Ишқилиб, саволларига жавоб топай-да, ишқилиб, биладиган нарсамни сўрасинлар-да..” деб уялиб қолишдан чўчиб, саволларига қулоқ тутардим. Наманганча шеваю русча талаффузлар қоришиб, ҳеч кимникига ўхшмаган, фақат ва фақат Раҳимжон акага хос бўлган ажойиб, кишини ғашига тегмайдиган равон нутқ қилардилар. Бу суҳбатларнинг бир учи божхона, бир учи журналистика ва яна бир учи Бухорога бориб тақаларди. Ижтимоий тармоқда энг фаол мавзуларни ажойиб таҳлил қилиб берардилар. “Мана сизлар, ёшсизлар...” дея бизни янада фаол бўлишга ундардилар. Ҳеч қачон “Бизни давримизда...” дея энсани қотирадиган насиҳатгўйлик билан, ваъзхонлик билан ҳаммани ўзларига қаратган эмаслар! Қайтангга, кичикларга ҳамиша иззатда бўлган Раҳимжон ҳеч орланмасдан, ўзлари билмаган нарсаларни сўраб турардилар. Уйларига бугун фотиҳагарчиликка борганда, маҳалладаги бир аёлнинг болаларга бераётган дашномини эшитиб қолдим: - Ҳоч, арғимчоқдан нарига қоч! Бузиб қўясан, тузатадиган одам ҳам кетди. Энди йўқ! Ҳа, у Раҳимжон ака ҳақида гапираётган эди. Яқиндагина хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига раҳбар бўлган Раҳимжон аканинг нақадар керакли инсон, фаол жамоатчи ва ташаббускор инсон бўлганликларини пайқаш учун шу бир оғиз жумланинг ўзи етарли! Раҳимжон аканинг вафотидан сўнг ўзимни кечира олмаяпман. Июнь ойининг ўрталарида фаол форумдошлар орасидаги бир гуруҳ қадрдонларни йиғиш ташаббуси билан чиқдим. Учрашв куни ва жойини ҳам белгиладим-у, аммо ишда кутилмаган топшириқлар боис, учрашувга 1-2 кун қолганда унинг тағин ўзим бекор қилдим. Агар ўша учрашув уюштирилганида, энг сўнггиси сифатида ёдимизда қолган бўларди. Энди эса охирги марта Раҳимжон ака билан қачон ва қаерда учрашганимни эслолмай, ўкиниб ўтирибман. Ўшанда Фейсбук орқали учрашув ҳақида ёзганимда, жавоб ёздилар. - Нима ҳам дердим, фақат “за!” Ҳозир қулоғим остида бу сўзларини ўзларининг оғизларидан эшитаётгандекман гўё! Охиратингиз обод бўлсин, Раҳимжон ака!!! Сизни ҳеч қачон унутмаймиз! |
|
|
Ответить |
|
11 "+" от:
|
|
|
|