|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#213 | |||
Цитата:
Ривоят Бир куни ҳалифа Ҳорун Ар-Рашид, Аркони давлатни текширмоқ бўлди. Ёнига вазир ва тан соқчи олиб, Дарвешлар киймида шаҳарга келди. Ўтиб борардилар бир кўча бўйлаб, Учовлон *дарвешлар* ҳалкини ўйлаб, Паҳса деворлару,нураган уйлар, Учрарди қадамда,ҳолидан сўйлаб. Дам ўтмай,бир уйдан келди бир овоз. Текширмоқ бўлдилар ўйланиб бир оз. -Қарангчи вазирим,не тақир-туқур? Жазирама офтобда ким ишга чиқур? Вазир секин паҳсадан қаради уйга, Бир оз жимиб қолди,толгандек ўйга. -Не бўлди?-Сўради вазирдан ҳоқон. -Офтобда тер тўккан қайси бир нодон? -Қизиқ.-деди вазири бўлгандан ҳайрон. -Тарақлатиб бўз тўқир бир бўзчи инсон. -Чарчаганда пешонасин енгида артиб, - Тушимда кўрганимда-дер қайтиб,қайтиб. -Юринглар кирайлик,сўраб билайлик, Нени тушда кўрганин,таҳлил қилайлик. Дарвозани таққиллатди тан соқчи илдам, Бўзчи очди эшигини куттирмай шу дам. -Келинглар меҳмонлар,марҳамат киринг, Ночормиз,чой ҳам йўқ,сув берай ичинг. -Узр,биз жаҳонгашта бир дарвешлармиз, Ҳар ерларда рисқимизни териб юрамиз. Оламда не янгилик бўлса барчасин, Одамларга етказиб,айтиб турамиз. Ўтаётиб гувоҳ бўлдик сўзларингизга, Нени тушда кўрганингиз айтингиз бизга. Мийиғида секин кулиб,бир ростлаб ўзни, Бўзчи шошилмасдан бошлади сўзни. -Тушимга кирганмиш бир баланд адир, Адирдан ариқчалар оқар ҳилма ҳил. Бирида сув тўла оқса,ёнида камроқ, Оқаётган сув ҳажми бирдекмас бироқ. Пайдо бўлди бир оқсокол адир устида, Савол бердим мен ҳам ўйланиб турмай: -Бу ариқлар қандай ўзи?Сувлари оз,кўп, Кетолмадим ортга қайтиб аниғин сўрмай. -Бу ариқлар бандаларнинг умр йўллари, Сувлар эса эгам берган рисқу рўзлари. Тўлиб оққан ариқ суви бойнинг рисқидир, Тақсим қилиб бермиш рисқни Эгам Ўзлари. -Мен фақирнинг ариқчаси қайси?билайин, Шунга қараб бу дунёда ишим қилайин. -Айланиб ўт адирни сен,-деди оқсоқол. -Югиргилаб у томонга ўтдим мен дарҳол. Мен қашшоқнинг ариғида сув томар эди, Мулла қўшним ариғини сув кўмар эди. Тушда кўрганим ўша томчи сув экан. Минг уринмай ерда рисқим шу экан. Шундан буён чарчаганда теримга ботиб, Дейман:-тушда кўрганимда-ўзни овутиб. Сувга тўлсин ариғингиз дея турдилар Уйдан чиқиб сарой томон юрдилар. Йўл йўлакай ҳоқон дермиш вазирга: -Нима дейсиз?Ариғини сувга тўлдирсак? Олтин билан,не армони бўлса ўлдирсак. -Зўр бўларди шундай қилсак адл посбони, Жуда бисёр бу савобнинг афзал томони. -Бир таклиф бор-деди юртнинг султони, Ўз фикридан ҳурсанд бўлиб олам ҳоқони. -Ҳазинадан,олтин-зардан бир ҳалта олинг, Катта жомнинг ўртасига ҳалтани қўйинг, Дошқозонда палов дамлаб,шу жомга солинг, Элтиб берсин,кимданлигин айтма деб қўйинг. *** Ўн беш кунча вақт ўтди шу кундан бери, Ҳалифа ва вазир ҳамон ўйларди шуни. -Кўрайликчи бой бўлганин фақир бўзчини, -Деди ҳокон "шерик"ларин чорлаб шу куни. Таниш кўча бўйлаб борар экан учовлон, Яқинлашган сари юракларда турди ғалаён. Кўча жимжит,фақат ғир-ғир шамол еларди, Яна ўша уйдан,тақир-туқур овоз келарди. Ажабо!Ҳайрон бўлди шўрлик"дарвеш"лар, Бало борми бўз тўқишга олтин турганда, Нураб кетган паҳса девор ҳолидан йиғлар, Не бўларкин шу бойликка девор қурганда. Қарор қилди яна ҳоқон кириб кўрмоққа, Ҳадядан сўнг бўзчининг,ҳолин сўрмоққа... -Ҳуш келибсиз-деди бўзчи эшикни очиб, Шодлигини яширолмай,юздан нур сочиб. Қадамингиз ҳуш келди бизга ўша кун, Кетдингиз ҳам,эртасига ажиб иш булди. Келтиришди бир ҳотамдан жом тўла палов, Бутун оилам бу ҳадядан қувончга тўлди. Жомни қўйиб,маза қилиб ошҳўрлик қилдик, Ош кўп экан,қорин тўйди,тугатмадик еб. Кун иссиқ,айнимасин дея мулла қўшнимга, Жоми билан киргазвордим дуо қилсин деб.... ***** Караҳт бўлмиш воқеани тинглаб "дарвеш"лар, Қўлтиқларидан тарвузлари тамом тушмишлар. Ҳоқон зимдан кўз ташлади вазирга шу дам, -Тушида кўрганида-дермиш зўрға вазир ҳам. ***** Қиссадан ҳисса шу,дўстларим билинг, Не берса ҳам Яратган,шукрлар қилинг. Гар дуо олмоқчи бўлсангиз сиз ҳам, Бойга эмас,камбағал қўшнига беринг. (Ўзи "бойга эмас ночорроқ мактабга беринг" дейишим керак экан) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.03.2012 в 13:06. |
||||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#218 |
|
Албатта оқибатсиз яшаш жуда қийин
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#220 |
|
Бизда эколигиямиз жуда захарли моддалар билан тўлиб тошган
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
|
Ответить |
|