|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() |
ФАҚАТ МЕН!
Сизни ардоқлашди, сизни суйишди. Қўл чўзиб қолдилар кўкка кўтариб. Кўз тикиб толдилар, кулдай куйишди. Васлингиз ахтариб, ўн мингта ғариб. Юракни тилдилар, тилишар ҳамон, Суякка қадалди Санчилган пичоқ. Сизга етмоқ армон, сиздан кетмоқ армон, Бироқ ечилмас сиз бойлаган сиртмоқ. Сиз жуда гўзалсиз, бўлмайди чидаб, Қутурар, ингранар ўртанган жонлар. Бир лаҳза тин олмоқ учун чинқираб, Қақшаб, Сиздан изн сўрар бўронлар. Сизни севиб бўлмас, севиб қолгандан, Пойингизга қулар симёғочлар ҳам. Томоғда чўғ ёнган, дард ўтиб жондан Симоб симирмоқда тўқ ҳам, очлар ҳам. Сизга тараф йўқдир, бас келгувчи йўқ, Баҳс қилгувчи йўқдир, қилолмагай арз. Сизга бир боққанга ёғар мингта ўқ, То нафас узгунча, узолмагай қарз. Сиз – ҳурсиз, ҳуснингиз нурдан яралган, Машҳурсиз, расмингиз минг – мингларда бор. Сиз кетган тоғларда қорлар қорайган, Сиздан дастхат сўраб излайди баҳор. Минг бор танг қолдирган ҳоритган, қувган, Таҳликада тутган пойлаб саҳарда. Қуёшсиз. Умид ва қўрқувда турган, Туни бўйи нажот кутган Қайсларга. Сизни севганларга айламанг шавқат, Нафрат ва ғазаб-ла ўтда ёндиринг. Фақат, менда сизга лойиқ муҳаббат, Ёнингизда фақат мени қолдиринг. |
|
|
Ответить |
|
|
#2 | ||
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Цитата:
Шоир тангридан "бир юрак бер, оташ бер қайноқ" сўраяпти ва сабаб сифатида "Шу элни, шу юртни, алқаб беадоқ,Севиб яшай" деб келтирмоқда. Табиий савол туғилади, элни, юртни алқаб яшаш, уни севиш учун ҳозир нима халақит беряпти, бунинг учун тангридан алоҳида "юрак" талаб қилиш лозиммикан. Оллоҳ томонидан шоир туғилганида берилган юрак билан, шоирнинг қалб амри, кадриятлари, маънавияти асосида, нима учун эл, юртни "ҳар он, ҳар кун, ҳар қачон" севиб бўлмайди? "Шиор", "ФАҚАТ МЕН!" шеърларида қандайдир умумий тенденция борлиги кўринади, шоир ватани, юрти, эли ёки маъшуқасига ўзини бағишлаш, севиб яшаши учун жон куйдириш, ўзини бағишлаш ўрнига "предварительный" талаблар қўймоқда. Шоирга олдин тангри юрак бериши лозим, маъшуқага эса "Сизни севганларга айламанг шавқат, Нафрат ва ғазаб-ла ўтда ёндиринг" да "фақат мен"и танланг, дейиляпти. Шоир, менимча, эгоистик қарашлар куйчиси эмас, фидоийликни куйлаши лозим. Последний раз редактировалось Sparc; 09.11.2012 в 09:54. |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Шоирнинг нафақат юқоридаги шеърлари, бошқа бир қанча шеърларида ҳам шу маънони кузатиш мумкин, шу сабабдан ҳам, улар ўз "услуб"ларини ўзгартиришлари қийин кечса керак...
Айтганча, ижодкорга саволим бор эди: "Муҳаммад Исмоил ака, нега аксарият китобларингиз муқовасида чиройли қизларнинг расми бор? Улар танишларингизми ёки бошқа сабаб борми?" Бу сафарги саволни ерда қолдирмайсиз, деган умиддаман...
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
|
#6 |
![]() |
DUO
Ey Xoliqi muhtaram! Qur'on sharafi bilan Tavhid zafari bilan Rahm et bizlarga ham Rahm et bizlarga ham! Shafoat keltirguvchi Hidoyatga eltguvchi ham himoyat etguvchi Rasul nasabi bilan Ayla bizni muazzam! Umr yo'limiz aro Ko'zimizga to'tiyo So'zimizga rahnamo Sunniy mashabi bilan Ayla bizni muharram! Tunning qorong'usida Kunduzning yorug'ida Arosat qutqusida Islom matlabi bilan Ayla bizni mukarram Senga talpingan dillar Senga topingan ellar Senga tortilgan yo'llar Iymon talabi bilan Bo'laolsin mujassam! Ey Holiqi muhtaram ! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#8 |
![]() |
Зиёрат
Ховос деган қўрғонда Бор мунғайган бир қабр Дил сиқилар армонда Унда отам ётибдир. Қабр устида шўра Дод солиб унган экан Қайғунинг шўр ниҳоли, Отамдан ёдгормикан? Юлай десам қўлларим, Юлмасам дил зирқирар. Барг эмасдир, барглари Кўз мисоли мўлтирар. Ул кўзларнинг қараши, Қаро ҳамда ғуссали Юрагимнинг яраси, Қорайтирар жуссамни. Қараб турибсиз ота, Боқмоқдасиз умидвор, Сиздан мен минг марота, Қарздорман, қарздор. Бўлмоқ истардим шоир Бўлолмадим шоир ҳам. Билмайман кимман ҳозир, Билмам мен қандай одам?! Орзуларим ушалмай, Армон бўлиб қолмоқда. Қанот боғлаб учолмай, Соврилмоқда, ёнмоқда. Эртага не юз билан Сизга боққум отажон. Не маъқул юмуш билан, Сизга ёққум, отажон! Шу биргина хавотир, Савол мени ўртайди. Сокин, бамайлихотир Яшашимга қўймайди. Умид билан қараган Нурингиздан олурман, Кун келар сиз алқаган, Одам бўлиб қолурман. Қабрда тинч ётинг сиз Ҳеч ўртанманг қийноқдан. Хайрли ишларингиз Баланд келсин гуноҳдан Арвоҳингиз бўлсин шод Қилурман мунглиғ дуо. Охиратингиз обод, Айласин қодир худо. Ота, сиз ётган қабр, Раҳмат нурига тўлсин, Беҳиштдан берсин қаср, Жойингиз жаннат бўлсин! Иймонингиз саломат Мушкуллар бўлсин осон Тангрим қилсин шафоат Хор этмасин ҳеч қачон Ҳидоят топганлардан Асралган бандалардан Бўлинг то маҳшар қадар Омин, Оллоҳу Акбар, Омин, Оллоҳу Акбар! |
|
|
Ответить |
|
|
#9 |
|
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Оддий ўқувчи сифатида шоирнинг бадиа, мактуб, қайдлари таҳсинга сазовор. Ўқиганда юрак "жиз" этади.
Қиссалар бўйича қайта ишланиши лозим бўлган жиҳатлар бор, назаримда. Хусусан, "Сен- қалбимнинг ардоғидасан" ёки Чиройлисан тенги йўқ" қиссалари мисолида.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#10 |
![]() |
Шаҳодат дафтари
Бадиа Баъзи тарихий китоблар негадир менда эсноқ уйғотади. Замондош ёзувчиларимиз тарих елкасига доимо ўз манфаатларини юклайверишади. Ўтмишдаги барча хонлар, беклар, оддий аскардан тортиб сарой маликаларигача ҳаммаси уларнинг хизматида қуллуқ қилиб туришади, уларнинг ғояларига ўйнайди, айтганларини бажаради. Бундай ёзувчиларнинг ўзлари билмаган ҳолда қиладиган бу қилиқлари кишини, китобдан юз ўгиришга мажбурлайди. Лекин, кенгроқ ўйлаб қарайдиган бўлсак, бечоралар бундан бошқа нима қилишсин. Ахир биз бой тарихга эгамиз деймизку, бу тарих ҳақида китоблар жуда оз миқдорда чоп этилган. Тарихнинг узилмас занжирида муҳим ўрин тутган оддий хон-у беклар, олиму-уламолар у ёқда турсин, энг буюк халқалар Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Имом Бухорий, Амир Темур ҳазратлари ҳақида муаррихларнинг китоблари кейинги юз йилликда деярли чоп этилмади. Бу жавоҳирлар хазинаси энди-энди очилиб бормоқда. Шундай экан, замондош ёзувчилардан гина қудурат қилишга асос йўқ. Ҳаво тоза бўлган пайтлар, узоқдаги тоғ яқин кўринади. Кўринмаган нарса эса, олис туюлади, ҳатто саробга ўхшаб кетади. Қоҳира шаҳрининг сал юқорисида Хеопс эҳроми бор. Эҳром зиёратига келганлар: «Ҳамма вақтдан қўрқади, вақт эса эҳромлардан қўрқади” — дейишади. Қачонлардир, Мисрни забт этишга келган Наполеон Бонапарт Сфинкс соясида от кишнатиб тураркан: “Ўзимни минг йил аввалги замонда яшаётгандай сезаяпман” — деган экан. Зеро, сиз ҳам Амир Темур бобомиз ҳақидаги китобларни ўқинг-у, Регистонга боринг. Олти юз йиллик тарих қаърига тушасиз ва бутун бўй-басти билан намоён бўладиган ўтмиш қучоғига тушиб қолсангиз, ўтмиш узоқ замонларда эмас, яқин-яқинларда бўлиб ўтганини юрак-юракдан ҳис қиласиз. Шонли тарих узоқда эмас, худди кеча ўтгандай, умрингизнинг бир бўлагидай туюлаверади. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи яқинда “Амир Темур Европа элчилари нигоҳида” китобини чоп этди. Китоб муаллифларидан бири, Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавиходир. Китоб 1403 — 1406 йилларда ёзилган. Маълумки, элчилар кундалик дафтар тутар эканлар, ўз олдиларига бадиий асар ёзишни эмас, балки ўз қиролларига маълумотнома тўплайдилар, ўзлари юборилган диёрнинг аниқ манзарасини чизиш мақсадида қалам тебратадилар. Клавихо ҳам бундан мустасно эмас. Унинг ҳам асари содда, аниқ ва равон ёзилганки, ўқишни бошлашингиз билан сизни олти юз йиллик тарих қаърига етаклаб кетади: "Биринчи жангда Ҳиндистон подшоҳи филлар туфайли Темурбек устидан ғалаба қозонди. (Гарчанд, сиз саркарда бўлмасангизда мана шундай ҳолатга ўзингизни солиб кўринг. Гарчанд, ҳаётлари давомида рўй берган уч юздан ортиқ жангнинг бирортасида мағлуб бўлмаган эсаларда, бундай вазиятда бир қарорга келиш учун барибир юксак салоҳият керак). Эртаси кун жанг бошланишидан аввал Темурбек туни бўйи ўйлаб чиққан хийласини ишлатди, аскарларига туялар устига самон-хашак ортишни буюрди. Жанг бошланиши биланоқ, филларга қарши махсус туяларни қўйиб юборишди ва улар филларга яқинлашганида туялар устидаги самонни ёқишди. Филлар ёнаётган туяларни кўргач, ҳаммаси ҳар тарафга қараб қочди. Айтишларича, филларнинг кўзлари кичик бўлганлиги учун оловдан қўрқишар экан". Клавихо ўз китобида буюк бобомиз ҳаётида бўлиб ўтган бундай воқеаларни жуда кўп келтиради. Ростдан ҳам, бобомиз ғайб олами, башорат қопқалари бандалар учун беркитилганини эртангги кун нима бўлишини ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслигини, эртангги кун учун курашиш кераклигини, йўқса мағлуб бўлиш ҳеч гап эмаслигини яхши билганлар ва икки юксак бурж соҳибиман деб, қўл қовуштириб ўтирмаганлар. Мана шуларни назарда тутиб Клавихо у ҳам оддий одам бўлганлиги, муоммалар устида бош қотирганлиги, ғовларни енгиб ўтгани, тадбиркорлиги, ақллилигини бирма-бир кўрсатади: “Масжид қурилишини Соҳибқироннинг ўзи назорат қила бошлади. Ўзи бу вақтда юра олмасди, уни кўтариб юришарди. Уни ҳар куни бу ерга олиб келишар, у ишчиларга қурилишни тезлатишни, кейин бу ерга қайнатилган гўшт келтириб, ҳандақнинг ичида ишлаётганларга ташлашни, баъзида танга пуллар сочишни буюрарди. Айрим ҳолларда пиширилган гўштни бинокор ва меъморларга ўз қўли билан кесиб берарди. Шу йўсин қурилиш кеча-ю, кундуз давом этарди”. Мана, дунёнинг уч қитъасини эгаллаган императорнинг ҳаёти. Шунингдек, китобдан ўрин олган Султония архиепископи Иоаннинг ёзганлари ҳам буюк бобомизнинг юксак заковатини ёритиб берувчи хикояларга тўла: «У пайтда Темур Бей ёш, эндигина тахтга ўтирган пайти эди. Аммо ҳузурига ўлдириш учун келган элчиларни кўрган Темур Бей катта макр ишлатди. Кўрпа-тўшак қилиб олди ва ўзини бетоб кўрсатди, зеро у Мўғулистон императорининг буюк қудратини яхши биларди: у рақиби ва унинг элчиларини ғафлатда қолдиришни ўйлай бошлади ва янги сўйилган мол қонини келтиришларини буюрди ва ютди, ҳамда элчиларнинг не мақсадда келганини билиш учун ўз ҳузурига чорлади. Улар кирган чоғ, шошилинч равишда тоғора келтирдилар ва Амир Темур ютган қонни қайт қила бошлади. Элчилар бу қонни Амирнинг қони деб ўйладилар. Бу билан у элчиларга ўз тақдиридан қочиб қутила олмаслигини ва дардига ҳеч қандай даъво йўқлигини, яъни тез орада ўлажаклигини билдирди. Бундан ҳабар топган Мўғул императори кўп шодликларга тўлди. Кейин Темурбей уни айш-ишрат чоғида учратди ва маҳф этди, хотинини ўзига хотин қилиб олди, ўғилларига унинг қизларини олиб берди, сўнгра бутун Мўғул империясини қўлга киритди”. Китобда, буюк бобомиз ҳаётидан олинган бундай оддий ва ўта таъсирли ҳикоялар кўплаб келтирилган. Бу ҳикоялар, аниқ хавф-хатарга қарши аниқ чора-тадбирлар қандай қўлланилгани, бобомиз афсонавий одам эмас, балки ўзларини кичик сарбоз сингари тутиб, матода тўқилган кўйлакда жангчиларга қўшилиб, жангга кириб кетаверадиган, ҳар лаҳза бошида юзта хатар айланиб турган, лекин ақли олмослиги, заковати буюклиги, қалби дарёлиги туфайли маҳорабалардан омон қолган саркарда сифатида тасвирланади. Қанийди, китобни ўқиб, бобомиз ҳақида ҳеч бўлмаса “Шерюрак”, “Гладиатор” сингари фильмлар ишланса деган фикр хаёлга келади. Ахир, бизга бобомизнинг ҳар бир босган қадами, ҳар бир айтган сўзи, ҳар бир воқеага муносабатини ўрганадиган пайт келди-ку. Ахир, у кишининг ҳаётларини фақат бизгина эмас, бутун дунё ўрганмоқда ва биздан яхшироқ биладиган одамлар Ер юзида сон-саноқсиз-ку?! Амир Темур бобомиз болаликларидан, кўчада ўйнаб юриб, бир ўртоғини сен фалон мамлакатга подшоҳ бўласан, бошқасига, сен фалон шаҳарни бошқарасан, яна бирига сенинг измингда фалон амирлик бўлади дея, тақсимлаб, уларни руҳлантириб юрар эканлар. Кейинчалик, мана шу ўртоқлари бир умр бобомизнинг ёнида юриб хизмат қилган ва бирлари амир, бирлари ўзга вилоятда хокимлик қилган эканлар. Худди, шу рағбатлантириш усулини тўрт юз йилдан сўнг Наполеон Бонапарт ҳам қўллаб, бир ярим минг аскарга Фахрий легион орденини улашган, ўн саккиз генералга бирданига “Франция маршали” унвонини берган, қўшинини эса “Буюк армия” деб аташларини буюрган, ва бу мақом ва ваколатлар Наполеонга улкан ғалабалар келтирган. Китоб-мактуб. Олис ўтмиш қаъридан бизга юборилган мактуб. Оддий мактуб эмас, буюк бобомиз ҳақида хужжатнома — шаҳодат дафтари. Миллатимиз буюклиги ҳақида ёзилган достонларнинг бири. Бир пайтлар Расул Ҳамзатов ўтмиш ҳақида ёзиб танқид тошбўронида қолганида: “Отни айбламанглар, йўлни айбланглар!” деганди. Бугунги кунда йўл ўзгарди, тузум янги ўзанга кирди. Энди ҳам замондош ёзувчиларимизнинг ўтмиш ҳақидаги китоблари кишида эсноқ уйғотадиган бўлса: “Йўлни айбламанглар, отни айбланглар!” дейишдан бошқа иложимиз қолмайди. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|