|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#2 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Lotin grafikasiga asoslangan yangi o'zbek yozuvi imlosiga ko'ra esa bunday so'zlar talaffuziga (fonetik prinsipga) ko'ra emas, morfemalarning asl holiga mos ravishda(morfologik prinsip asosida) yoziladi: bog'ga, tog'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha, bargga, teggan kabi. Buning uchun yangi imlo qoidasining 37-qoidasi, "d" bandini qarang. ![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.08.2011 в 14:07. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() |
Бугун Ўрдадаги автобус бекати стендидаги ёзувни ўқиб қолдим (фото сифати учун узр, телефонга туширилган):
![]() Ўзим ҳам кўрсатилган сув хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланиши тарафдориман, шундагина уйимизда кран жўмрагини бураганимизда сув ҳам "ўз вақтида" келади. Лекин: "Сув хизматини ўз вақтида тўланг?!" Қандақ қилиб хизматни ўз вақтида тўлаш мумкин? Последний раз редактировалось Абдурашид Хундибаев; 27.08.2011 в 18:35. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#4 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Оммавий ахборот воситаларида жуда кўпинча қуйидагига ўхшаш жумлалар ишлатилади:
«Халқаро тамакига қарши кураш куни» ёки «Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш ташкилоти». Бу ерда «халқаро» сўзи «тамаки» ва «озон»га тааллуқли бўлиб қолмаяптими? Чунки «халқаро» сўзи «кун» ва «ташкилот» учун келган. Демак, бунинг ўрнига «Тамакига қарши халқаро/бутунжаҳон куни» ва «Озон қатламини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти» дейилиши тўғрироқ бўлади. Янаям қизиқроғи қуйида: «Халқаро хотин қизлар куни». Хотин-қизлар халқ аро бўлиб кетмасин-да энди!!! Буларни филолог мутахассисларимиз керакли жойларга етказишса яхши бўларди! |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#6 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Бу мавзуни кенгайтириб нафақат мақола, балки ТВда кўрсатувлар, радиода эшиттиришлар тайёрлаш керак. Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам. Миллатнинг бош белгиси бўлган тил бузилса, ва айниқса буни махсус қилишса, хатоларга, камчиликларга эътибор қилишмаса, бу миллатнинг ўзи бўлмасада, тили бора-бора ўзгариб, ва энг ёмони йўқ бўлиб кетиши мумкин эмасми? Буни қайғули дейишмас, фожиа деса бўлади.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#7 |
Ёнилги ташийдиган машиналарда аввал рус тилида "ОГНЕОПАСНО" ёзуви буларди, хозирги кунга келиб шуни сузма-суз таржимасини учратиш мумкин "ЁНFИНГА ХАВФЛИ", мен бу сузни узбекча таржимасини тушунмадим. Шуни урнига "ЁНУВЧИ МОДДА" ёки шунга ухшаш сузларга алмаштирилса булмасмикин?
|
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#9 | |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Цитата:
Ўзбекчадаги «Биринчи булоқ суви» ёзуви нотўғри таржима қилинган. «Premium water» жумласини сўзма-сўз «мукофот суви» деб таржима қилиш мумкин. Аммо маъно жиӽатидан «олий сифатли сув»га яқин бўлади. Бироқ идиш устидаги (ва бу компаниянинг рекламаларидаги) ёзувларидаги ибора бироз хато. Худди бу ишлаб чиқарувчида бир нечта булоқлар бор-у, бу идишдагиси биринчи булоғидан олинган маъносидек. «Биринчи» сўзи «сув»га эмас, балки «булоқ» учун тушунилади. Аслида тўғрироғи тахминан бундай бўлса керак: «Булоқлардан олинган биринчи рақамли сув» ёки «Булоқлар сувининг биринчиси/етакчиси». |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#10 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Бу каби иборалардаги маъно хатолари мана бундай гапларга ўхшайди:
- «Халқаро шифокорлар/кончилар/журналистлар куни» - тўғрироғи «Шифокорлар/кончилар/журналистларнинг халқаро куни»; - «Лицензиясиз йўловчиларни ташиш маън қилинади» - тўғрироғи: «Йўловчиларни лицензиясиз ташиш маън қилинади»; Ва шунга ўхшаш. Жуда кўп ӽолларда оммавий ахборот воситаларида иборалар ана шу кўринишда хатолик билан тузилади. Бу хато/камчиликни аксариятда русчадаги гапни ўзбекчага ўгиришда содир қилишади. Кўпчилик, ӽатто баъзи тил мутахассислари, журналистлар, кўрсатув ва эшиттиришларнинг олиб борувчилари ӽам гапираётганларида эсдан чиқаришадими ёки эътибор қилишмайдими, ўзбекча гап структураси асосан рус гапининг тескариси бўлиши кераклигини. Гапнинг эгасини аниқлайдиган, белгилаб берадиган сўзларни ўша эгадан анча олдин қўллашади. Натижада гап нафақат чиройли бўлмайди, балки бу гапнинг маъноси ўзгариши мумкинлигини унутишади. Последний раз редактировалось Iymandar; 21.08.2012 в 17:28. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|