Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 22.09.2013 22:18   #1  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
КУТДИМ

Ситамларнинг қўлидан тутдим,
Ёлғизликда қанча қон ютдим.
Ёдинг менга юпанч, суянчиқ,
Сендан яхши хабарлар кутдим.

Ҳаёт билан ҳамдам, ҳамнафас
Бўламан деб кўп бор қилдим қасд.
Балки бу бир орзудир, ҳавас
Сендан яхши хабарлар кутдим.

Тўлиб борар сабр деган жом,
Тонгми уфқда кўринган, ё шом?
Бир илинж бор кўнгилда мудом
Сендан яхши хабарлар кутдим.

Омадхоним танноз, нозиктаъб,
Кулар бир-бир танлаб, саралаб.
Ўз-ўзимни авайлаб, авраб
Сендан яхши хабарлар кутдим.

Гоҳи малол келар ожиз юракка,
(Кошки ўхшасайди ҳаёт эртакка)
Узоқ яшашимга боис шу якка,
Сендан яхши хабарлар кутдим.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
"+" от:
Старый 22.09.2013 22:19   #2  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
ЙЎҚОТЯПМАН

Тунлар қувиб ўтди кундузларимни,
Осмон ютаётир юлдузларимни.
Яшаб, билмадиму нима топяпман,
Бир бир йўқотяпман азизларимни.

Отам. Суянчиғим. О келбатлари,
Тоғдай босар эди салобатлари.
Афсус тузалмади эски дардлари,
Бир бир йўқотяпман азизларимни.

Онам. Худо берган меҳрибонгинам.
Унга фидо дедим минг бир жонгинам.
Аммо ўйлаганда оғрир жонгинам
Бир бир йўқотяпман азизларимни.

Онамдай эркалаб, отамдай суяр,
Қанчалар жонҳалак, ғамхор эди-я,
Акам—қаторини бузган нортуя,
Бир бир йўқотяпман азизларимни.

Кимга азиздирман, кимларга хорман,
Зор бўлсам, таъмасиз меҳрга зорман.
Нетай айрилиқдан шундай безорман,
Бир бир йўқотяпман азизларимни.

Ҳаёт бир кун, яъни бугун, азизам,
Аразлар, гиналар нечун, азизам?
Севишдан қўрқаман тушун, азизам,
Бир бир йўқотяпман азизларимни.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 22.09.2013 22:19   #3  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
ЯШАСАЙДИМ

Кўзларимга бундай боқма савол билан.
Мен юрибман гўё телба хаёл билан.
Узун тунлар тиллашаман ҳилол билан,
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.

Гоҳ йиғига ўхшаб кетар кулгуларим,
Кимлар учун кулгулидир қайғуларим.
Аммо ишон самимийдир орзуларим,
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.

Гар нолисам, ношукурман ҳаётимдан,
Фақат қувонч бўйи келар баётимдан.
Нетай тақдир боғлаб олган қанотимдан,
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.

Кошки эди биров дардим англасайди.
Ё дардларим қўшиқ бўлиб янграсайди.
Ул қўшиқни тошюраклар тингласайди:
“Яшасайдим сендай яхши аёл билан.”

Қайда хато қилдим, қачон адашганман?
Бир адашдим, аммо ёмон адашганман.
Бир хатога умрим товон, адашганман,
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.

Яшагим йўқ, атай қасддан яшаяпман.
Қўлларингдан ўполмасдан яшаяпман.
Айбим нима, тополмасдан яшаяпман,
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.

Сиримсан сен, кимса билмас, ичимдасан,
Ҳаётимда йўқсан, фақат тушимдасан.
Биламан ҳеч учрамайсан ҳушимда сан.
Яшасайдим сендай яхши аёл билан.
Яшаяпман шундай телба хаёл билан.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...

Последний раз редактировалось мафтун; 22.09.2013 в 22:36.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.09.2013 22:20   #4  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
СЕНИ УНУТОЛМАЙМАН

Ҳамма нарса бўлиши мумкин,
Менга омад кулиши мумкин.
Мен ҳайрон, лол:нимаям дейман?
Билолмайман аммо не учун
Сени унутолмайман...

Ҳамма нарса бўлиши мумкин,
Кетган қайтиб келиши мумкин.
Мен ҳар нега тайёрман, шайман,
Лек қийналиб ёнаман, чунким
Сени унутолмайман...

Ҳамма нарса бўлиши мумкин,
Ёмон эрта ўлиши мумкин.
Ғам емайман, ичга олмайман,
Аммо ечим топмас бир тугун:
Сени унутолмайман...

Ҳамма нарса бўлиши мумкин,
Кемтик кўнглим тўлиши мумкин.
Биламан, лек тан ололмайман,
Балки узоқ яшашим учун
Сени унутолмайман...
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.09.2013 22:30   #5  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
ХХХХ
Кўнглимни ёритган нурли қиз,
Соддадил ва лекин сирли қиз,
Севаман самимий ва холис,
Юлдузсан энг ёруғ, лек олис,
Самоларимдасан.

Чорласанг, ёнингга учгайман,
Ва сени гул мисол қучгаймен.
Висолинг майидан қучгаймен,
Сен учун қўлларим очгаймен,
Дуоларимдасан.

Сайратиб мудраган торимни,
Эритдинг қалбдаги қоримни,
Шеър қилдим нолаю зоримни:
Сен учун бергайман боримни
Савдоларимдасан.

Сувратман, сийратим ўзингсан.
Ғайрату журъатим ўзингсан.
Бирдан бир ҳайратим ўзингсан.
Илҳомим, санъатим ўзингсан,
Наволаримдасан.

Айт, дунё бор йўғи бир камми?,
Бир олам ғам босди елкамни.
Сенсизлик қуритди тинкамни,
Етаклаб олиб кел кўкламни,
Саболаримдасан.

Юрагим кўйингда девона,
Оловга урилган парвона,
На илож шу бўлса пешона?
Ёлғизман, ғарибман, бегона
Дунёларингда ман.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.09.2013 23:12   #6  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
ЮЛДУЗИМ

(туркум)

1. Юлдузим, бош олиб кетайлик десак,
Бизга қучоқ очган осмон қайдадир?
Бахтманзилга бирга етайлик десак,
Йўл қайда, сарбону карвон қайдадир?

Ҳикмат тополмадим аломатлардан,
Ҳилват тополмадим маломатлардан.
Дардим достон қилсам дўсту ёронга,
Улар гап бошлайди буромадлардан.

Қўрқдим—қафас дедим ҳою ҳавасни,
Аммо кечир мендай севгипарастни.
Сенга етаман деб ҳар шому саҳар
Ҳатто санаб юрдим ҳар бир нафасни.

Кечикиб борган мен бахт улашганда.
Қайда қолган эдим вақт улашганда?
Тақдир насибамни нася қилди хўп,
Наҳот мен йўқ эдим нақд улашганда.

Не деса майлига оғзи полвони,
Асли сен берасан асл баҳони.
Аммо ишқ бобида, севги бобида
Мендай яхшиси йўқ, мендан ёмони.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.09.2013 23:13   #7  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
2. Қадрдон қалдирғоч инига қайтди,
Мени дуо қилиб “вал фажр” айтди.
Қиличдай қошингни солди ёдимга
Бошимда гирёна айланган пайти.

Айни ҳаётимнинг кўклам фаслида,
Англадим, чин нажот ёрнинг васлида.
Адашиб қолмадим, ёруғ дунёга
Мен сени ахтариб келдим аслида.

Хаёллар шамолдай қувди уйқуни,
Номи нима экан ушбу туйғуни,
Сирли нигоҳларинг, майин табассум
Мумдай эритди-я эски қайғуни.

Тун бўйи йиғлаган юраккинамни—
Титраб-титраб ёнган ярадор шамни,
Кўриб раҳминг келиб парволар қилиб,
Ўзинг авраб-алдаб юпатмайсанми?

Дарвозаси қайда чорбоғларингни?
Ҳижронми куйдирган қароғларингни?
Дудоғим ловуллаб куяр ҳасратдан
Ўйласам оловранг яноқларингни.

Юлдузим, тўрт томон етмади бизга.
Еру етти осмон етмади бизга.
Кўнгил томонларга қайтайлик десак
Вақт етмади, имкон етмади бизга.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 22.09.2013 23:53   #8  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
3.
Юлдузим, чўчитма осмонинг билан,
Осмондай поёнсиз имконинг билан.
Сенга берган кўнглим—омонатимни
Эзғилаб ташлама товонинг билан.

Зар кўнглим қадрига заргар етмади,
Ё зўрим бўлмади, ё зар етмади.
Муроду мақсадга етардим, аммо
Осмонимга сендай ҳулкар етмади.

Гулойим, гулларинг, гулзоринг гўзал,
Ойдан гўзал, гулдан рухсоринг гўзал.
Яратганнинг тугал санъати сенсан,
Ҳатто дилга берган озоринг гўзал.

Борлигинг билганим омаддир, омад,
Сенга дуч келганим—кўкдан иноят.
Яшаш учун боис топдим ниҳоят,
Ниҳоят, ниҳоят, ниҳоят...
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 22.09.2013 23:54   #9  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
БОРЛИГИНГНИ

Шундоқ ҳам дилгинам сим-сиёҳ эди,
Ёлғизлик жонимга берарди озор.
Балки билмаганим яхшироқ эди,
Сенинг борлигингни дунёда, дилдор.

Асли-ку умидни узиб бўлгандим.
(Осмон паст, ер эса жудаям энсиз)
Момақаймоқ мисол тўзиб бўлгандим,
Жимгина яшардим севгисиз, сенсиз.

Қадр кечасидай осуда тунлар,
Кунлар ҳам кечарди бир нав, ҳасратсиз.
Қаҳ-қаҳ отиб кулса бағрибутунлар,
Мен ҳам жилмаярдим синиқ, ҳасадсиз.

Гарчи умид сўниб, эгилдим, синдим,
Кўниб ҳам бўлгандим тақдирга ночор.
Яхшиям сен борсан, яхшиям билдим
Сенинг борлигингни дунёда, дилдор.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 22.09.2013 23:55   #10  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
ЎЧИРОЛМАЙМАН

Майлига мен сени кечирдим, аммо
Асло ўз-ўзимни кечиролмайман.
Қушдай қўлларимдан учирдим, аммо
Сени юрагимдан ўчиролмайман.

Кутмасдан кузатдим баҳор-кузларни,
Қор кўмди қанчадан қанча изларни.
Қум босди нечалар қаро кўзларни
Сени юрагимдан ўчиролмайман.

Ким менга ёмонлик тилади, майли.
Нафсига ёмонлик қилади, майли.
Билганлар устимдан кулади, майли,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.

Етти мучам соғу ғамнок, ҳолсизман,
Сенсиз бу оламда ғариб, ёлғизман.
Нетай нотовонман, нетай ожизман,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.

Майли борлигингни асло билдирма,
Ҳоҳи тушимга кир, ҳоҳласанг кирма.
Мен сени бир умр ахтарадурман,
Сени юрагимдан ўчиролмайман.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Ответить

Метки
hero
Опции темы
Опции просмотра
Комбинированный вид Комбинированный вид




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх