|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309
190/105
– 5
14/10
![]() |
КЎНГИЛ
Халқдан кўнглим қолди, Миллатимдан ҳам. Сабаби нелигин сўраманг мендан. Миллатки мен уни севардим жондан. Шоирий сўзлардан чиқарми маъни? Аюханнос солиб йиғлаш шартмикан? Ох, юрагим санчди, йўқ унга даво. Лекин, менга рахминг келмасин укам. Дардим оғир менинг,жудаям огир. Мингта фил тортолмас минг кучанса хам. Юрагим демайман, миллатим огрир, Афсуски мен уни давололмайман. Ошхонада кўрдим бир митти сичкон, Коплар орасига беркинди, кочди. -Қўркма, бери келгин. Мана сенга нон. Шу кичик жуссангда қорнинг хам очдир?! Оғилда бир сигир бузоғи билан Кўзсиз деразага мунглиг қарайди, Шувоқ, ажрик ва тикан аралаш Бир ҳафталик нушхудни чайнайди. Билмадим, ҳайвонлар ҳаёл сурарми, Орзу қилармикан майсазорларни. Танида аждодлар қони уйнарми? Кизик, улар хам ўйланармикан? Халқдан кунглим қолди, ҳастажон бўлдим. Давоси йўқ дардга чалингандайман. Мен ҳам балки сигир ва ёки сичқон, Ўзим қандайлигим ўзим билмайман. ЯҲШИЛИК Қўйни сўйиш эмас котиллик, Товуқ калласини узган жаллодмас. Бу одатий холдир, неча минг йиллик, Юлдуз мавх булмасдан элда тонг отмас. Махбуба қалбини этмоқ учун ром Курбон этилажак бегунох гуллар. Улуғвор шаклга келгунча эхром, Қумга кўмилади неча минг қуллар. Оёғинг остига сўяман қўчқор, Хурсандсан! У эса ўлади. Қотил дема мени, дема гуноҳкор, Яхшиликнинг тури хар хил бўлади. Последний раз редактировалось Адхамжон; 12.06.2013 в 17:58. Причина: добавление |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|