09.01.2013 15:05
|
#15
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов
|
|
Цитата:
Велoсипед
Олтмишинчи йиллар сўнгида магнитофон деган нарсалар пайдо бўлди. Болаларнинг олди 14–15 га бориб қолган, кичкиналар ҳам янгиликка ишқивоз...
Бир куни улар отасининг хуш кайфиятда бўлиш¬ларини пойлаб, ака-укалар номидан «элчи» сифатида Искандарни у кишининг олдига киритдилар. Ҳали ўн ёшга тўлмаган Искандар отасига магнитофон олиб беришларини илтимос қилди. Отаси:
– Нима? Айт-чи, қайси қўшнининг боласида магнитофон бор? – дедилар.
Искандар хомушгина ортига қайтди. Одил ака болаларнинг бир оз ранжишганини сездилар шекилли, бир ҳафтадан сўнг энг арзон магнитофонга етадиган пул бердилар. Болаларимиз роса қувонишди.
Элчига ўлим йўқ, дегандек, яна бир куни Искандар отаси ишлаб ўтирган хонага кириб борди. Бу сафар юрагини ҳовучлаб акалари учун велосипед олиб беришларини илтимос қилди.
– Ҳай, қанақасизлар ўзи! Магнитофон олиб берганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Яна янги нарса ўйлаб топишади, булар. Қайси қўшнининг боласида велосипед бор? Улар ранжимайдими? Ёзувчининг боласида бору, менда йўқ, деган фикр уларни ўкситмайдими? – дедилар бу сафар жиддий аччиқланиб.
Болам шўрлик тарвузи қўлтиғидан тушиб, сўппайганича акаларининг олдига чиқиб кетди.
Онаман-ку, болаларимга борлиғимни ҳадя этгим келади, қани энди қўлимда бўлса-ю, уларнинг ҳар бирига биттадан веласипед олиб берсам...
Лекин бу вазиятда аралаша олмасдим. Ўғилларимни сабрга чақирдим.
Биринчи велосипед ҳовлимизга бир йилдан сўнг, чамаси, «Улуғбек хазинаси» журнал нашрининг қалам ҳақига кириб келди-ёв. Болалар жуда қувонишди. Уни миниш учун кўчамиз болалари ҳам навбатда туришарди. Велосипедни бутун кўчамизнинг болалари ўртада «баҳам» кўришаётганидан Одил ака мамнун бўлардилар.
|
|
|
Ответить
|