Шеърга келсак, унинг баҳосини алоҳида айтиш мумкиндир. Бу ҳолда ушбу шеър ҳақида кимдир уни "яхши", кимдир эса сал бошқача баҳолар. Мен бу жойда ўқувчи фикрини бошқа бир томонга қаратмоқчи бўлдим. "Онамга хат" мавзусида жуда кўп ёзилади, бу ҳатто алоҳида бир йўналишга ҳам айланиб кетди, шекилли асли С. Есининдан кейин. Фикрни қаратмоқчи бўлган томон ҳам мана шу йўналиш билан боғлиқдай кўринди менга. Яъни, бошқа сайт ва блогларда аёллашаётган эркаклар ва эркаклашаётган аёллар ҳақидаги мавзу. Бизнинг шоир ука ва акаларимиз негадир фақат онам деб йиғлашдан нари ўтмай қолганга ўхшаб кетади, кўпинча. Ҳатто биринчи синф дарслигидан бошлаб ЎЗБЕК ТИЛИ дарслиги демасдан, бу ўринда миллат биринчи ўринга чиққан бўлар эди, Она тили дарслиги деб ёзилади. Ҳой туркийлар, тарихимизга қарайлик, биз кўп ҳам онам, онам деб (оналар хафа бўлмасин, аслида айни улар бизни бу йўлдан, отанг бу гапни эшитмасин деб қайтаришлари керак ва шундай қилишади деган умиддаман ) йиғлайверган халқ эмасмиз. Ҳар доим ўз миллатини, элатини, юртини кўтариш олдидан ОТАМ деб туғ ва қилич кўтарган халқ эдик. Мана шу жангговарлик руҳини тиклаш вақти келмадими???
Бу саволим айниқса шоир ва шоираларга қаратилган, чунки улар миллат дардини биринчилардан бўлиб сезишади, демак савол биринчи ўринда шоир ва шоираларга... қаратилмоқда.
|