|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 | ||
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Сукунат. Бирлашма ходимларининг тинимсиз кириб-чиқиб туриши, ҳар бир масаланинг тез ва ишчанлик билан ҳал қилинишидан бу хонани улкан жамоанинг энг замонавий электрон ҳисоблаш машинаси ўрнашган марказига қиёслаш мумкин. Ҳозир эса сукунат. Хонада бирлашма дарғасининг хаёли ҳукмрон.
Ҳаёт мураккаб. Одамлар ҳақида ўйлар экансан, хаёлда эътиқод тушунчаси чарх ураётганини сезмай қоласан. Эътиқоднинг ўзи нима? Маслакка, танланган йўлга содиқлик, ишонч. Олимнинг эътқоди-чи? Ўз фанига нисбатан покиза муносабати. Саёз дунёқараш билан чекланиш олим учун руҳий фожиа. Бунга йўл қўймаслик ҳалолликдан бошланади. Ҳалоллик-чи? У она сутидан, она алласидан туғилади. Восил Қобулов: – Фикримча, мактаб – олий ўқув юрти – аспирантура – докторантура узилмас бир бутун жараёнга айланиши мақсадга мувофиқ. Она вужудидаги ҳомиланинг ривожланиш босқичларини бошқара олсак қани эди! Ҳар бир норасида қалбида лоақал эътиқод, ҳалоллик деган муқаддас туйғулар билан туғилса, у вояга етгач, “Сен яхши одам бўл” дейишга хожат қолмасмиди! Бу борада шифокор билан бошқа соҳа олимлари, хусусан, кибернетиклар ҳамкорлиги буюк кашфиётлар қилади. Ҳа, ҳа! Лекин ҳар қандай даврда ҳам тарбия мезони ота-боболар анъанасидан, замон талабларининг уйғунлигидан келиб чиқади. Ота-она, устозлар, муҳит – шахсни шакллантирувчи бош омиллар. Ҳар қандай болаликнинг ҳеч бир ёрқин манзараси ёддан ўчмайди. Тунукасоз бобомнинг китоблари... Узоқ қиш кечалари танча атрофида йиғилган ҳунарманд дўстлари билан бедилхонлик, навоийхонлик қилишлари... “Баҳром Гўр”, “Юсуф ва Зулайҳо” достонларини тинглаб уйқуга кетишларим... Нақадар унутилмас, масрур дамлар... Энди-чи? Энди “Ўтган кунлар”, “Уруш ва тинчлик”, “Навоий”, “Мирзо Улуғбек”, “Тирик сайёралар”... Шеъриятни ҳис қилишга қодир одам фалсафанинг туб маъносини англай олади, деган экан қадимги юнон донишманди Афлотун. Асримизнинг буюк олими Эйнштейн эса, “Мен Достоевскийдан ҳap қандай алломадан кўра кўпроқ таъсирланаман, озуқа оламан”, деб ёзган. Кибернетика фанининг асосчиси Норберт Винер етти ёшидаёқ Дантени севиб ўқиди, Жюль Верн, Герберт Уэльс қаламига мансуб фантастик асарларни қўлдан қўймай мутолаа қилди. Бундай мисоллар кўп. Демак, адабиёт ва санъатга меҳр қўйиш, яъни ҳиссиёт камолоти буюкликнинг бир қирраси эмасми!.. Ўтмишда яшаб ўтган ҳар бир донишманд аллома ҳаёти, фаолияти – авлодлар учун мактаб, ибрат. Улардан қанчалик ўрганиш иқтидорга, қобилият ва истеъдодга боғлиқ. Табиат ато этган истеъдодни тарбиялаш, авайлаб вояга етказиш эса устозлардан, уларнинг нечоғли устозлигидан. Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов лекцияларини тинглаган, уларнинг маслаҳатларига қулоқ солган ҳеч бир ёш кам бўлмади. Халил Аҳмедович Рахматуллин, Муҳаммад Тошевич Ўрозбоев-чи? Бундай йирик олимлар ўнлаб, юзлаб илм кишиларининггина эмас, балки фанимизнинг, халқимизнинг бахти, фахридир. Олимлар икки тоифага бўлинади: тор илмий йўналиш билан кифояланиб, бутун умрини шунга бағишлайдиганлар; шуғулланаётган соҳаси билан чегараланмай, бошқа соҳаларга ҳам қизиқувчи, бошқа соҳаларда ҳам тадқиқотлар олиб боришга интилувчилар. Қори Ниёзий, Саримсоқов, Рахматуллин, Ўрозбоев каби олимлар иккинчи тоифага мансуб. Уларнинг ҳар бири илмнинг фундаментал масалалари билан шуғулланганлар, аниқ амалий масалаларни ҳал этадиган катта илмий мактаблар яратганлар. Академик Анатолий Алексеевич Дородницин устозлигидан баҳраманд бўлиш шогирдлик бахтимнинг давоми эканидан бахтиёрман. Икки хил тоифанинг кейингисига қўшиш мумкин бўлган бу улкан устоз мени кибернетика оламига олиб кирди. Бутун умр пластинка ва қобиқни ҳисоблаш билан шуғулланиб ўтсам бўлаверарди. Бироқ пластинка ҳам, қобиқ ҳам ўз-ўзича мавжуд эмас, улар қурилиш элементларидир, холос. Шундай экан, назарияни исботлайдиган формула ҳисобию теореманинг исботи билан чекланишдан қониқиш топмадим. Шу элементларни аниқ сонларгача ҳисоблаб, бино ва иншоотлар лойиҳасини тузувчиларга тавсия бериш масаласига қизиқдим. Бунақа ҳисоб-китобларни қалам-қоғоз билан уддалаб бўлмасди. Кибернетика фанининг вужудга келаётгани, унинг қудратли қуроли бўлмиш электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг яратилаётгани даврнинг қонуний тақозоси эди. Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтининг ҳисоблаш техникаси бўлимида, кейинроқ Механика институти ва Ҳисоблаш марказида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳам замон талабининг нақадар тўғрилигини, кибернетикадек серкўлам фанни вужудга келтириш ва шакллантириш республикамиз халқ хўжалигини юксалтиришда мислсиз аҳамиятга эга эканини кўрсатди. Кибернетика институтининг ташкил этилиши, сўнгра унинг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилиши ҳам Ўзбекистонда кибернетика фани тараққиётининг илмий-техник негизи яратилганининг, шунга яраша эҳтиёж мавжудлигининг амалий исботи бўлди. Бирлашмада кибернетиканинг фундаментал муаммолари устида изланишлар олиб борилади, автоматлаштирилган системалар лойиҳаси яратилади, ностандарт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилади. Айниқса, одам ақлий меҳнатини автоматлаштириш муаммосини ҳал этиш қийин, лекин қизиқарли масалалардандир. Бунинг учун ЭҲМларни янада такомиллаштириш, бошқаришнинг одам-машина системасини яратиш зарур. Кибернетика тили билан айтганда, ақлий фаолиятни тартиб-қоидага келтириш, яъни қолиплаш мумкин бўлган қисмининг мантиқий ва математик нисбатларини яратиш, сўнгра уларни кибернетик машиналарга жойлаштириш керак. Кибернетика соҳаси учун тамоман янгилик бўлган истиқболи порлоқ алгоритм йўналиши шу асосда вужудга келди. ...Умр ўтаверади. Кунларнинг беҳуда ўтишидан сақланиш керак. Чунки эртага қолдирган ишинг эртаники, бугунни бой бермаслик лозим. Қани эди, ҳар куни кичкина бўлса-да бирор янгиликнинг гувоҳи бўлсанг... Назаримда, бу борада кибернетиканинг имкониятлари бой. Агар кибернетика фани вужудга келган даврдан буён ўтган чорак аср муддатда эришилган ютуқларни, кибернетиканинг нақадар кенг татбиқ этилаётганини назарда тутсак, камдан-кам кун беҳуда ўтганини кўриш мумкин. Илм амалга пайваста эттирилган жойда ҳам илмий, ҳам амалий ютуқлар бўлаверади. Республика автоматлаштирилган бошқариш системасини яратиш йўлидаги ҳозирги изланишлар халқ хўжалигини бошқаришда улкан самаралар беради албатта. Ўзбекистонда кибернетика фани вужудга келиш даврида унинг саноқли мухлислари бор эди. Ҳозир бу соҳада бир неча мингдан зиёд киши хизмат қилмоқда, таълим олмоқда. Республика халқ хўжалиги тармоқларида 120 дан ортиқ автоматлаштирилган бошқариш системаси мавжуд, 330 га яқин ЭҲМдан фойдаланилмоқда. Булар – республика автоматлаштирилган бошқариш системаси – РАБСии яратиш йўлидаги дастлабки босқичдир... Ўлкамизда кибернетика фанининг вужудга келиши ва шаклланиши, дунёда биринчи бўлиб РАБС яратишга интилиш ва унинг амалга оширилиши инсон тафаккури ва иродасини улуғловчи тарихий далолат бўлиб қолади. Бу мислсиз ишлар дарғасининг ҳаёт йўли навқирон фан фидойиларн учун намунага айланади.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
|