Цитата:
Сообщение от Maestro
Иккинчиси эса жонкуярликда ота-оналардан ҳам ўтиб тушади. Бирор ўқувчиси икки кун кетма-кет мактабга келмаса ҳамма ёқни "тревога" қилиб ташлайди. Бесабаб келмаган бўлса, ота-онани ҳам мулзам қила олади (шуни билган ота-оналар ҳам боласини "бешик тўйига" олиб бормай, тергаб мактабга жўнатишади). Ҳар ойда бирор қизиқарли тадбир ташкиллаштиради. Кимдир касалхонада бўлса - бутун синф бўлиб кўриб келишади...
|
Бундай ўқитувчиларни хамма хам тўғри тушунавермайди-да! Аввало.ота-оналарнинг ўзлари баъзан шундай ҳолатларда бизга:-
сизларга нима? Нега жон куйдирасизлар,ахир бола меники бўлса! Бошига оҳир кун тушса,ўзлари йўл топиб олишади,ўрганиб кетишади,-деган гапларини ўзим эшитганман.
Менимча,кўп масалаларнинг охири МАБЛАҒга бориб тақалади.Ота-оналар ўзларини ўқитувчиларнинг ўрнига қўйиб кўришса,муаммолар анча камаяр эди.