|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 | |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Цитата:
Собиқ тизим қулаши олдидан Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий ҳолат ниҳоятда оғир эди. Бу ҳолатни ҳали ҳануз кўпчилик тушуниб етмайди ёки тушунишни хоҳламайди. Бизнинг Республикамизда аҳоли жон бошига даромад энг паст бўлган. Шунинг учун ҳам аҳолимизнинг 45% фоизи қашшоқликда яшар эди. Биргина болаларнинг боғчага бориш сонини оладиган бўлсак иттифоқ меёридан бизнинг республикамиз 43 % пастда бўлиб болаларнинг фақат 57 % боғчага бориш имконига эга бўлган. Болалар ўлими ҳар тирик туғилган 1000 боладан 46 нафарини ташкил қилган. Шу билан бир вақтнинг ўзида аҳолининг 15 ёшгача бўлган қисми Россия ва Белорусияда 24%, Қозоғистонда 32,2%ни ташкил қилса Ўзбекистонда 43,1 % ни ташкил қилар эди. Яна бир рақам, СССР тарқаши олдидан бошқа республикаларда 5,5 % аҳоли иш билан банд бўлмаган бўлса Ўзбекистонда бу рақам 14% ташкил қилар эди. Ушбу ҳолатлар ва уларнинг оқибати сифатида республикамизда аёлларнинг ўз жонларига қасд қилишлари кўпайиб кетганлигига бағишларган менинг “Ёнаётган аёл” номли мақолам 1997 йили ва умуман суицидга ва шу жумладан Ўзбекистонда суициднинг аҳволи ҳақида 1091 йили Ёшлик журналида “Ижтимоий ҳолатга руҳий исён” номли мақолам босилган эди. Ҳатто 2000 йилларгача республикамизда ишсизлар сони 35% гача бориб етар эди. Шундай оғир аҳволни босиб ўтган республикамиз ўзининг ички ижтимоий, иқтисодий ҳолатини яхшилашни тезлаштириб бормоқда. Ўйлайманки бу ҳолат Ўзбекистонда бўлган болалар, ёшларнинг ўз жонларига қасд қилиш ҳолатини яхшилашга жиддий ижобий таъсир қилади. Аммо бу йўналишда менда статистик маълумотлар бўлмагани учун ўтган йили июн ойида Астанада (Қозоғистон)да суицид масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишда келтиридлган маълумотларнинг бир қисмини келтириб ўтаман. Йиғилишда таъкидланишича 2010 йили Қоғзоғистонда 3617 ўсмир ўз жонига қасд қилган. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики агарда 100 минг аҳолига 20 суицид ҳолати тўғри келса шароит (критический) яъни жиддий саналади. 2007 йил қозоғистонда 100 минг аҳолига 26,9; 2009 йили 24, 2010 йили 22 суицид ҳолати қайд қилинган. Суицид келтириб чиқарадиган энг хавфли ёш бу 18 - 29 ёшлар ораси саналади. Суициднинг сабаблари сифатида оилавий низолар умумий кўрсатгичнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. Оилаларда ёшларни тушунишмаслик ва ҳар доим ўсмирга сен уни қилишинг керак, сен буни қилишинг шарт ва шунга ўзшаш ёшларни мажбурлашлар асосий сабаблардан бири саналади. Суицид ҳолатини келтириб чиқариш сабаблари ўсмирни шу ҳолатга олиб келса бу ҳолатдан қочиш учун у ўзича ота онасини бир қўрқитиб қўйишни режалаштиради ва уларнинг 70 - 80% аслида ўзини ўзи ўлдиришни ўйламайди, режалаштирмайди. Суициднинг кўплаб сабаблари ҳали ҳамон олимлар ўртасида жиддий ўрганилмоқда. Унинг сабабларидан кўпчилиги ҳар ҳолда мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий ва психологик сабаблар билан боғлиқлигини кўрсатади. Суицид бутун жаҳонда ҳам жиддий муаммо саналади. Ахир жаҳонда ҳар уч секундда бир суицидга уриниш ва ҳар 30 секиндда бу уриниш бир ўлим ҳалокати билан тугаётгани маълум. Жаҳонда ҳар йили миллиондан ортиқроқ суицид рўй беради ва 10 дан 20 миллионгача кишилар суицидга уринишади. Бу шуни кўрсатадики ҳар уч суицид уринишидан бири ўлим билан тугайди. Мана бу рақамлар суициднинг Россиядаги аҳволини кўрсатади: 1982 34,7 1987 23,2 1990 26,5 1992 31,0 2004 34,4 2007 29,1 2008 26,9 2009 26,5 2010 23,5 Айтиш керакки 15-19 ёшдаги ўсмирлар орасидаги суицид бўйича Белоруссия биринчи Қозоғистон иккинчи ва Россия жаҳонда 3 ўринда туради. Собиқ СССРда суицид ҳақида маълумотлар очиқ матбуотда умуман берилмас эди. 1989 йилда биринчи маротаба суицид ҳақида чиққан маълумот ёрилган бомба эффектини берди. Айтайлик 1926 йили суицид ҳолати СССРда ҳар 100 минг киши орасида 62 кишини ташкил қилган. 37 йилларни айтиб ўтиш шарт эмасдир. Биргина 1984 йили суицид ҳар 100 минг киши орасида СССРда 39 кишини ташкил қилган. Суицид албатта мамлакатнинг ички ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муҳити билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун мана бу рақамларга бир назар ташлайлик. Тувада ҳар 100 минг кишига 120 суицид тўғри келади. Бурятияда эса бу рақам 77 ҳолатда эканлигини кўрсатади. Суициднинг яна бир кўриниши шундаки у жинс ҳам ажратади. Жаҳонда келтириладиган рақамлар шуни кўрсатадики суицид эркаклар орасида аёлларга қараганда 4 маротаба кўп учрайди. Суицид ҳамма одамлар ва динлар томонидан, шу жумладан ислом динида ҳам қораланади. Илгарилари ўз жонига қасд қилганларни умумий қабристонларга кўмишмаган, уларга жанозо ўқилмаган. Ва бу ҳам ўз ўрнида аҳолини суицид ҳолатидан қайтариш чораларига айланган. Суицидни профилактика қилиш, яъни унинг олдини олиш чоралари бу тушкун кайфиятда юрган кишиларни ўз жонига қасд қилиш қуролларидан узоқлаштириш (дори дармон, заҳар, тиғ, қурол ва бошқа жонга озор берадиган нарсалар), улар орасида назоратни кучайтириш, бундай кайфиятдаги беморларга зарур бўлган дори дармонларни етказиб бериш, кайфиятларини кўтарадиган чора тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар. Суицид дардидан ёшларни сақлашда матбуотнинг ўрни катта. Демак, суицид ҳақида маълумотлар мумкин қадар кам берилгани маъқул. Бу ўринда матбуотда фақатгина “юлдузларни”, уларнинг ҳаётларини бўрттириб тарғиб қилишлар ҳам ёшларга салбий таъсир қилишини унутмаслик керак. Одатда, ёшлар интернетда жуда кўп бўлишади. Шу ўринда айтиш керакки, интернетда баъзи сайтларда қандай йўллар билан ўз жонига қасд қилиш усуллари ва унинг қуроллари жуда ҳам батафсил келтирилган. Кайфияти тушкун, ўз жонига қасд қилиши мумкин бўлган кишиларни ижтимоий муҳитдан четлаб қолишига йўл қўймаслик керак. Унутмаслик керакки ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганларнинг 80% кўпроғи ўзининг бу уриниши ҳақида ўз атрофидагиларга албатта айтишади ва бирор белги қолдиради. Аслини олганда уларнинг ўта кўпчилиги ўзларини умуман ўлдирмоқчи эмасликлари аниқланган. Демак, биз ҳаммамиз ён атрофдаги кишиларга бефарқ бўлмасак, ўз вақтида уларнинг нидоларига қулоқ солсак кимнидир нохуш ҳолатдан сақлаб қоламиз. Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 18.04.2012 в 23:13. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#2 | |
![]() |
Цитата:
очик колаяпти. |
|
|
Ответить |
![]() |
#4 |
![]() ![]() ![]() |
Менинг фикримча ҳар бир ўсмирнинг миясидан ўз жонига қасд қилиш фикри ўтса керак.. Лекин уни амалга ошириш ёки оширмасликка юқорида айтиб ўтилгандек ота-оналарнинг ва атроф муҳитнинг таъсирига боғлиқ бўлса керак. Масалан, ўзим ҳам оддий оилада яшаганман, ҳар доим ўқишим аъло бўлган, ота-онам истаган нарсамни олиб беришган. Лекин миямда камида юз марталар жонимга қасд қилиш "схемалари"ни уйлаганман. Сабабини ўшандаям билмаганман, ҳозир ҳам билмайман.
![]()
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 | |
![]() ![]() ![]() |
Оффтоп: Цитата:
![]() ![]() ![]()
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку |
|
|
Ответить |
![]() |
#10 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Инсонлар хаёти даврида ҳар хил хаяжонли холатларни бошидан ўтказади. Одатда уларни қайғу-ғам, иложсизлик , пессимизм чўлғаб олади ва улар бунинг натижасида хаётга бўлган қизиқишини бутунлай йўқотиши мумкин. Баъзи пайтларда бу холатлар хиссий мўтадилликнинг йўқолиши билан биргаликда кузатилади.Кўпчилик бундай даврларни ўз хаёти давомида бошидан ўтказади. Бу нормал холат бўлиб, бунинг учун вахиймага тушиш керак эмас.
Бу Курраъи заминда хаёт кутилмаган синовларга тўла. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Ҳар ким ўз даврида бир-бирига ўхшамаган турли синовларни бошидан ўтказади. Кимнинг эътиқоди қанчалик кучли бўлса, у шунчалик синовларга дучор бўлади. Биноборин, Аллоҳ субҳаноҳ ва таоло кимнидир синар экан, бу синовлардан ўтишга ўзи ёрдам беради. Аллоҳ таоло бандаларини синаши ҳақида, Ўз Каломининг “Ал-Анкабут” сурасида мархамат қиладилар (29:2-3)
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 15.09.2012 в 22:11. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
|