|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
Иқбол МИРЗОнинг қуйидаги шеърига жуда ўхшар экан. Тўғри тушунасизлар деган умидда қўйяпман.
СЕНИ СОҒИНИБ Қоракўз қалдирғочойимсан ўзинг, Кўксим айвон бўлди сени соғиниб. Кўзимдан бир лаҳза кетмади кўзинг, Кўзим гирён бўлди сени соғиниб. Кўчангдан кечалар ўтганим пинҳон, Келмасингни билиб кутганим пинҳон, Ою юлдузлардан тутганим пинҳон, Ишқим достон бўлди сени соғиниб. Жонимга тиғ уриб қийнайди соғинч, Кейин тиғ суғуриб қийнайди соғинч. Хайрлашмай туриб қийнайди соғинч, Юрагим қон бўлди сени соғиниб. Белгисиз хилхона, кўҳна мозорни – Мозорки, қаровсиз харобазорни Эшитганинг борми, кўрганинг борми? Дилим вайрон бўлди сени соғиниб. Саргардонлик мажнун-лайлига эди, Бизники фақат гул сайлига эди. Олисда бўлсанг ҳам майлига эди, Боғим хазон бўлди сени соғиниб. Нетай, пешонамда шу дард бор бўлса! Қанийди бу дардга харидор бўлса... Сени танлармидим, ихтиёр бўлса! Ҳолим ёмон бўлди сени соғиниб. Менимча икки бир бирига ўхшаш, аммо алоҳида ва ажойиб шеърлар...
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|