|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#9 |
Дил дафтари.
“Ассалом... Мен келдим... Кўнгил уйингга... Қалбингни оча қол...” Сен жимсан бироқ... Мен гўё ўткинчи – дил кўчасида, Меҳрингга зорман... Сен – ҳеч кимсан бироқ... Кўнгил диёрингнинг дарвозаси берк, Гўё, саҳифаси тугаган дафтар. Мендан битта сўз ҳам ортиқча энди, Тўкилмай кетмоқда дилимдан дардлар. Сенинг дил дафтаринг қордек беғубор, Ҳусниҳат дарсида, балки, ғолибсан. Мен ҳаёт дарсидан қувилган бўлсам, Сен эса омади чопган толибсан. Мендан кечмоқликни ўргандинг осон, Шошиб кетмоқдасан омадинг сари. Мен - сафар бошида қолган бир мағлуб, Сендан кечолмадим Сенинг сингари... Менинг дил дафтарим ҳали-ҳамон бўш, Бирор сўз битмоққа кўзим қиймайди. Бўм-бўш саҳифалар дарддан тўлса ҳам, Тўлмаса ҳам, балки, ҳеч ким билмайди... Лабларим куйдирар айтилмас сўзлар, Бўғзимни ёндирар дард-у аламим. Ёзсам, оғриғимдан дунё тўлади, Лекин... Юрагингда кетган қаламим... Дил дафтарим эса ҳали-ҳамон бўш...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... Последний раз редактировалось Aliya; 07.12.2011 в 11:17. |
|
|
Ответить |
|