AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
- Устоз, боя ўзингиз таъкидлаб ўтдингиз. Абдулла Қодирий Кумушнинг ўлими тасвирлаш жараёнида кучли изтироб чекканлар. "Дунёнинг ишлари" қиссасини ўқиётган инсоннинг кўзида беихтиёр ёш қалқийди. "Дунёнинг ишлари" ўзбек оналари ҳақида яратилган гўзал асар ҳисобланади. Асарнинг ёзилиш жараёни ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
Ўлмас опа Ҳошимова:
- 1980 йили ойимлар (қайнонам) тўсатдан вафот этдилар (Худо раҳмат қилгур хоксор, меҳрибон ва доно аёл эдилар). “Дунёнинг ишлари” китобида Она қиёфаси айнан тасвирланган. Адиб бу жу-доликдан жуда қаттиқ изтиробга тушди. Шусиз ҳам ўта таъсирчан одам янада маъюс, ҳаёлчан бўлиб қолди. Охири Абдуғафур Расулов, Баҳодир Ғуломов (домланинг жойлари жаннатда бўлсин) билан маслаҳатлашиб, Сижжакка – Опоқ хўжа ака деган эски қадр-донлариникига чиқиб кетишди. “Дунёнинг ишлари” китобининг дастлабки боблари ўша ерда ёзилган. Адибнинг ўзи таъкидлашича, бунга Абдуғафур ака даъват қилганлар. “Бошқаларда йўқ имконият сизда бор-ку, ўзингиз ҳис этаётган шу изтиробларни қоғозга ту-ширсангиз, бир томондан, дардингиз енгиллашади, иккинчидан, холамларнинг руҳини шод қилган бўласиз”.
“Дунёнинг ишлари” бошқа асарларга ўхшаб тез ва шиддат билан ёзилгани йўқ. Ҳар бир ҳикоя мустақил асар сифатида ту-ғилган. Аммо уларнинг ҳаммасида Она образи бор. Бу китобнинг дунёга келишида атоқли шоира Зулфия опанинг катта ҳиссаси бор. Адиб бўлажак китобнинг биринчи бобларини “Саодат” журналига олиб борганида Зулфия опа бу жуда яхши асар бўлишини таъ-кидлаб, уни давом эттириш кераклигини, журнал эса китобни сонма-сон босиб боришини айтган эканлар. Бу ҳақда муаллиф ўз мақоласида ёзган... Шундай қилиб китоб бир йилдан ортиқ муд-датда дунёга келди. Унинг энг охирги саҳифаси қандай туғилгани ҳамон кўз ўнгимда турибди. Баҳор эди. Кечаси гумбирлаган товуш-дан уйғониб кетдим. Момақалдироқ бўлаётган экан. Қарасам, хо-нада адаси йўқлар. Айвонга чиқдим. Соат тўртдан ўтибди. Нариги хона эшигидан чироқ нури тушиб турибди. Киришга тортиндим. Чой қўйдим. Анча иккиланиб туриб, эшик олдига келдим. Секин ичкарига кириб яқин бордим. Қарасам, адиб унсиз йиғлаяпти... Қўрқиб кетдим. “Нима бўлди?” – десам, индамай чиқиб кетдилар... Кўз ёши томган саҳифаларни беихтиёр ўқидим. Ўқиб, йиғлаб юбордим. Бу – “Илтижо” деган боб эди. Мана ўша боб:
“Ойи мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим...
Қаранг, ойи, тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан Сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз. Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзин-гизга суртиб, “омонлик-сомонлик” қилардингиз...
Бугун... ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди... Йўқ, йўқ, ойижон... йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз... Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади. Мана бўлди...
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди... Эсингиздами, сиз менга офтоб ҳақида чўпчак айтиб берар эдингиз. Ўша офтоб чарақлаб ётибди... Кўраяпсизми...
Эсингиздами, ойи, сиз укамга алла айтардингиз. Мен алланинг оҳангига маст бўлиб ухлаб қолардим. Ўша бешикда мен ҳам ётганман. Аллангиздан мен ҳам ором олганман. Нима қилай, ойи, мен алла айтишни билмайман. Қабрингизни силаб қўйсам ором ола-сизми... Мана, ойижон, мана... Йўқ, йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади...”
Балки бу парчани алоҳида ўқиган китобхон унчалик ҳаяжонга тушмас. Бироқ, “Дунёнинг ишлари”ини бир бошдан ўқиб, Онани қаттиқ севиб қолган китобхон бу сатрларни ўқиганда ларзага тушмай қолмайди. “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Нима бўлганда ҳам адиблар йиғиси ўқувчининг қалбига нур олиб киради. Ёзувчилик қисмати шундай бўлса керак эҳтимол.
|
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.08.2011 в 18:48.
|