|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#71 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Золимларни адо қил
(Беҳбудий, Қодирий, Фитрат, Чўлпон каби истибдод қурбонлари тилидан) (Золимнинг хор бўлиб ўлганин кўрай. Р.Р.) Мазлум бўлдим, Худойим, Золимларни адо қил. Гулдек сўлдим, Худойим, Золимларни адо қил! Кучим етмай толдим мен, Золимларни адо қил. Куним сўзга қолди, Сен Золимларни адо қил! Зулмни танлаганнинг Йўлларини тўсиб ол. Юртимни талаганнинг Қўлларини кесиб ол! Золим бўлган олимлар Маърифатни сўлдирар. Олим бўлган золимлар Мамлакатни ўлдирар. Мазлум бўлдим, Худойим Золимингни тўхтат, Сен. Золимингга сотилган Олимингни тўхтат, Сен! Ҳақни сўрсам, оғзимдан Қип-қизил қоним оқди. Қип-қизил қон-ла тошиб Оғриган жоним оқди. Ўтинаман, йиғлайман, Истагимни адо қил: Ўз халқини қул қилган Фираъвнни гадо қил! Мангу адолат ҳаққи, Майдон қурган шомонман. Золим қайда бўлса, мен Мазлум турган томонман. Кучим етмаса етмас, Тилим билан олишгум. Тилимни суғурсалар Дилим билан олишгум! Дилда эса Сен борсан! Сен борсан-ку дилимда! Сен бор экан, Оллоҳим, Нега қўрқай ўлимдан? Тутарсан Сен қўлимдан Бошлагайсан Жангоҳга. Мени сўйган золимнинг Бошини тез олмоққа! Кесилган бошин кўрсам, Қолмас эди армоним. Ёлбораман пойингда, Бергин энди фармонинг... Сўзда сеҳр бор бўлса, Золимларни адо қил! Золимларни адо қил, Сўзда сеҳр бор бўлса!.. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#72 |
![]() |
Улуғбек ака!
Назаримда, юксак идеалларга талпиниш ва гўзал туйғуларнинг тубида, асл моҳиятида ўта примитив маиший эҳтиёжлар яшириндек. Биз бу эҳтиёжларни аллақачонлардан бери ўз номи билан атамаймиз. Уларни чиройли, жимжимадор атамалар ортига яширганмиз ва асл номларини унутиб юборганмиз. Масалан, аслида миллат, эътиқод ёки маслак атрофида бирлашишдек баландпарвоз ҳаракатларнинг остида "жамоа нартсисизми" деб аталадиган руҳий ҳолат ётиши ёки ватанпарварлик бир пайтлар ғорда яшаган бобокалонимизнинг ўз ошёнини харсанг билан беркитишининг чиройли такрори эканлигини ҳеч биримиз қабул қилишни хоҳламаймиз. Негаки, эҳтиёжларни ўз номи билан аташ олийнасаблигимиз ва бошқа улуғвор сифатларимизга соя ташлайди. Мақсадга ўтсам, назаримда барча санъат турлари, шу жумладан, шеърият ҳам инсониятга бутун тараққиёт давомида йўлдош бўлиб келаётганига сабаб унинг моҳиятида яширинган эҳтиёжга боғлиқдек. Сиз бу фикрга қўшиласизми? Қўшилсангиз, шеъриятнинг асосида қандай эҳтиёж(лар) турибди, деб ҳисоблайсиз? |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#73 | |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Қисқаси, "шеъриятнинг ортидаги ҳам шеърми?" - демоқчисиз-да... Агарда инсоният деб аталган хилқат фақат оммадан, омма даражаси ва кайфиятидан иборат бўлганда, мен Фрейдга тўла ҳақ берардим. Яхшиямки, бундай эмас, яхшиямки, ҳамма даврларда кишиликнинг сара фарзандлари дунёда иккинчи қутбни (оммага нисбатан) яратиб келганлар ва бу дунё мувозанатини ушлаб турган. Яхшиямки, Фрейддан олдин ҳам, у яшаган даврда-ю ҳозир ҳам шундай кишилар - хос ақл, хос кўнгил эгалари мавжуд ва айни факт мен юқорида ҳам севиниб, ҳам ҳадиксираб айтган умидни пайдо қилади. Бироқ жавобнинг битта "лекин"и, яъни бор даҳшати шундаки, дунёни тобора - Гассет куйиниб ёзганидек - омма эгаллаб, бутун ҳукмронликни ўз қўлига олиб бораётир. Бу энди дўппини олиб қўйиб ўйлайдиган мушкил масала... Келинг, энди бир қадар конкрет жавобга ўтсак. Инглиз ёзувчиси Ж.Оруелл: "Тўртта сабаб ижодкорни ёзишга ундайди, булар: худбинлик, оламдан эстетик завқ-шавқ олиш ва уни бошқаларга етказиш истаги, тарихий ҳақиқат қандай бўлса, уни ўшандайлигича кўриш эҳтиёжи ва сиёсий хоҳиш-ирода", - деб ёзади. Булардан иккитаси - худбинлик ва сиёсий хоҳиш-ирода (яъни одамларга ўз сиёсий қарашини сингдириб, дунёнинг ўзи хоҳлаган тарзда бошқарилишига ҳисса қўшмак эҳтиёжи), қайсидир маънода сиз айтаётган гап мазмунига яқин келади. Бироқ қолган иккитаси - дунё гўзаллигидан баҳра олиш ва уни бошқаларга етказиш истаги ҳамда нарсалар қандай бўлса, шундайлигича кўриш эҳтиёжи инсонлик шаънига муносибдир. Іатто буларнинг замирида ҳам ижодкорнинг "ғз дунёқараши" билан боғлиқ, унинг қайсидир манфаатига мос тушадиган нимадир бўлиши мумкин. Бироқ у энди сиз айтган "примитив маиший эҳтиёж" эмас. Агар шундай бўлганда эди, ижодкор бошқа касб билан шуғулланарди. Чунки примитив маиший эҳтиёж яхши еб, яхши кийиш билан изоҳланадиган тушунча бўлса, биз биламизки, ижод йўли бундай манзилга деярли (бизда) олиб бормайди... Шахс - ижодкор ҳақида бир-икки оғиз сўз айтмоқчиман. Бундай ижодкорни ёзишга ундаган бош сабаб - унинг дунёга инсон бўлиб келганлиги ва инсонлик чегараларини англаганидадир. Қолган барча катта-кичик сабаблар шунинг ичида! Муқаддас китоблар-да "Худо инсонни ўзига ўхшатиб яратди", дейилади. Улуғ валий Румий ҳазратлари эса инсон Оллоҳ сифатларини ўзига қайтариб бермагунича саодатли бўлолмайди, деган мазмунда бир гап айтган. Бу дегани шуки, инсон ўз умрини Оллоҳга хос бўлган сифатларга интилиб яшаб ўтмоғи шарт. Бас, шундай экан, Оллоҳнинг битта сифати яратувчиликдир. Эгамнинг сифатларига интилган бандаси гарчи Оллоҳдек йўқдан бор қилолмаса ҳам, барибир, Хожасига - Яратганга тақлид қилади: ёзади, чизади, куйлайди, тарашлайди... Буларсиз мумкин эмас. Чунки у айнан шундай интилишлардагина ўз инсонлик моҳиятини, бу дунёга келиш ва ундан кетиш мантиғини - ҳаёт мазмунини идрок этади. Айтинг, Санжар, ёзувчилик, умуман, ижод моҳиятини шундай тушунган ижодкорга "сенинг ижодинг замирида энг майда маиший эҳтиёжлар мавжуд" дейишга энди ҳам ҳаддингиз сиғадими?! Менимча йўқ. Чунки бундай ижодкор - бошқа, сиз назарда тутаётган қаламкашлар яна бошқадир. "Бадиий тафаккур тадрижи" китобимда мен бу ҳақда тўхталганман. Унда Чўлпон шеърларини ўқиб поезияни ижтимоиёт, Р.Парфи ижоди билан танишиб эса руҳият акс этгувчи майдон деб билсангиз, айрим шоирлар машқларини варақлаб эса уни ҳақиқатан ҳам Фрейд айтганидек, қониқмаган биологик майлни ўзига шимиб олган шакл деб ўйлайсиз, деган бир фикрни таъкидлаб ёзганман. Шунинг ўзи назаримда сиз берган саволга яна бир умумий, айни пайтда етарли даражада батафсил жавобдир. Чунки сиз шеъриятга қайси шоир ижоди орқали қарасангиз, у шу шоирга "яқин" бир "ранг"да ўзини намоён этади. Агар сўнгги пайтларда ўқиётганингиз шоирлар сизга ана ўша примитив маиший эҳтиёжларни ёдга солаётган бўлса, бошқасини - руҳий парвозларга ундовчиларни ўқиб кўринг. Шунда сизга поезия бошқача бғлиб туюлади. Бироқ, барибир, шеър тўғрисидаги ҳақиқат уларнинг биттасида эмас, асло! Балки ҳаммасининг (ҳатто ўша примитив маиший туйғуларга элтувчиларининг ҳам) бирлигидадир... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#74 |
![]() |
Бугун кўплаб шеърларни кўздан кечира туриб (уларни фақат кўздан кечириш мумкин, улар ўқиш учун жудаям соддалик қилади) муаллифнинг ҳолатини яққол тасаввур қила оламан. Бу - кроссворд ечаётган одамнинг ҳолати. Ҳайрат ҳам, меҳнат ҳам, ҳиссиёт ва илҳом ҳам айнан шу даражада. Нимага шунақа? Нимага адабиёт, айниқса, шеърият санъатнинг бошқа турлари, илм-фан ёки спортдагидек узлуксиз тараққий этмайди, балки ўрни келганда ўзининг кечаги даражасига ҳавас билан боқади?
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.02.2011 в 17:14. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#75 | |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
"Адабиёт, шеърият нима учун илм-фан ё спортдек узлуксиз тараққий этмайди?" - деган саволингизга келсак, шуни айтиш жоизки, инсон боласи туғилибдики, ҳамма нарсани нолдан - бошидан бошлайди. Агар салафлар етиб келган жойдан бошлаганида эди, сиз айтгандек, узлуксиз тараққиёт бўларди. Бироқ бундай эмас, бугунги шоир ўз фаолиятини Навоий етиб борган юксакликдан эмас, балки Навоий бошлаган қуйиликдан - ибтидодан бошлайди. Шунинг учун у ҳам туртинади, суртинади, алалоқибат, ўз куч-қудратига, Худойим юрак бағрига жо қилган имконига яраша "йўл босади". Шунга кўра босилган йўлларнинг узун-қисқалиги ҳар хил бўлади |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#76 |
![]() |
Нафақат шеърнинг, балки шоирнинг қиёфаси (янаям аниқроғи, юз ифодаси) ҳам ўзгариб турадими дейман-да. Шўро даври шоирларида асосан зиёлинамо, арбобларга хос қиёфа устивордек. Бироқ 60-70- йилларда улар сафига дарвешсифатлар қўшилган, 80-йилларнинг шоирлари суратда жангчига хос қиёфа, исёнкор назар билан намоён бўлишга интилганлар. Бугунги кун шоирлари табиат фонида, имкон қадар сентиментал қиёфада кўринишни хоҳлайдилар. (Айниқса, бугун телевидениеда шеър ўқиган одам борки, бирон-бир боғдаги буталар орасида қўлида баргми, новдами айлантириб, олисларга тикилганча сайр қилади). Бу замоннинг шоир бўлиш учун қўйган талаблари натижасими ёки шоирларнинг бошқаларда қолдиришни хоҳлаётган тасаввурлари ифодасими?
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#77 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Мен ҳар бир даврнинг худди одамларга ўхшаб ўз қиёфаси бўлиши ҳақида ёзгандим. Саволингизга жавоб шу ерда экан, уни яна такрорлашдан ўзга чора йўқ. Тасаввур қилингки, жамият - яхлит бир организм. У асрлар давомида яшаб келаяпти. Бу давомийлик мобайнида у ҳеч қачон бир хил кайфиятда бўла олмайди. Бу на амалий ва на назарий жиҳатдан мумкин. Инсон эса хоҳ ишчи, хоҳ ижодкор бўлсин, ўша жамиятнинг бир парчаси. Бас, шундай экан, одатда, ўзи мансуб бўлган давр руҳидан узоққа кетолмайди. ХХ аср ўзбек шоирининг турли даврларда турлича қиёфага киришининг туб илдизларини шу ердан қидиришимиз керак. Сиз шоир қиёфаларининг таснифини шўро давридан бошлаяпсиз. Тўғри, ундан аввалгиларни - Чўлпонлар авлодини ҳатто телевизорда ҳам кўрмагансиз. Мен ҳам шундай. Ажаб эмаски, уларнинг қиёфаларида ҳам ўз даврининг зиддиятли, азиятли руҳи шундоқ акс этган бўлса. Шўро даврида эса зиёлинома қиёфа урф бўлган, деяпсиз. Буни ҳам ўз сабаблари бор. Чунончи, собиқ шўро даври адабиётга ўз мафкурасини зўрлаб ўтказиб келган бир давр бўлганига кўра ижодкор ҳам тўла маънода ана шу мафкуранинг тарғиботчиси ҳисобланарди. Бундай тарғиботчи эса ёзилмаган қонун-қоидага биноан расмий қиёфада бўлиши керак эди. Қолаверса, тарихий тараққиётда шўровий Русиядан, дунёнинг илғор мамлакатларидан орқароқда келаётган Туркистон ижодкорлари табиий равишда илғор ўлкаларда русм ҳисобланган қиёфаларга ғайришуурий равишда тақлид ҳам қилганлар. 60-70 - йилларга келиб эса жамиятда мўътадил иқлим шабодалари эса бошлади. Чет эл адабиётидан хабардорлик кучайди. Натижада шоирлар орасида "ҳақиқий санъаткорда девоналикдан бир чимдим бўлиши керак", деган ақида тарқалди ва айримларга бу ёқиб тушди. (Шуни алоҳида таъкидлаб айтиш керакки, девоналик, дарвешлик хислати ҳар қандай даврда ҳам чинакам ижодкорларнинг битта қисми бўлиб яшайверади. Агар шуни ташқарига чиқаришга шароит туғилса, у намоён қилинади, йўқса яширин ҳолда кечиб ўтаверади). Шоирларимизнинг 80-йиллардаги жанговор қиёфалари ҳам ўз изоҳига эга. Маълумки, шеъриятимизда 70-йиллар авлоди деган бақувват авлод бор. Уларнинг ўзига хос жиҳати ҳам айнан ижтимоий жанговорлик билан белгиланади. Бу шоирлар жамиятда адолат ўрнатилишини талаб қилиб чиқдилар, ҳар қандай ёлғонга, фирибга, кўзбўямачиликка қарши курашдилар. Буларнинг ҳаммаси улар қиёфаларида аксетмаслиги мумкин эмасди. "Бугунги кун шоирлари табиат фонида, сентиментал қиёфада кўринишни хоҳлайди", деган гапингизда ҳам жон бор.
Аввало, юртимизнинг сиёсий жиҳатдан мустақил бўлгани бугунги ижодкор онгида муайян эркинликни вужудга келтирди. Кеча юриш-туришини, қиёфасини қандайдир ғоялар йўналишига мувофиқлаштиришга эҳтиёж сезган шоир энди ўз кўнгил майлларига ҳам қулоқ тутаётир. Юқорида таъкидланганидек, халқимиз табиатидаги (кўпроқ шарқ халқларига хос) сентименталлик унинг ҳам қиёфасида акс этмоқда. Қолаверса, умумий бу қиёфалар қафасини парчалаб, ўзининг индивидуал овози, демакки, қиёфасига эга бўлиш учун шоир катта Ижодкор, катта Одам, катта Шахс бўлиши шарт! Бунинг бошқа чораси ҳам, йўли ҳам йўқ! Яна бир гап: қиёфалар ичида энг даҳшатлиси - қиёфасизлик! Сиз айтган сентименталлик ҳам кўп жиҳатдан мана шунга яқин келади. Чунки шоир, ижодкор қиёфасини топиб ололмай, ўзини умумий руҳга, кайфиятга топшириб қўйганидир бу. Эҳтимол, сизнинг бугунги шеъриятдан кўнглингиз тўлмаётгани сабабларидан бири ҳам шундадир. Эҳтимол, сиз суянса бўладиган, севса арзийдиган қиёфа излаётгандирсиз. Кўринадики, бугун шоир, умуман, ижодкор билмоғи керакки, ҳар ким ўз йўлини, ўз қиёфасини қидириб топмагунча узоққа боролмайди. Бунинг учун фақат шеър ўқиш ва шеър ёзиш билангина чегараланмай, айниқса, психологияни, қолаверса, инсоният маданияти асосларини чуқур ўрганмоғи, тинимсиз мутолаа қилмоғи шарт. Бироқ шунда ҳам омад унга кулиб боқадими-йўқми - бир нарса дейиш қийин. Чунки ўз сўзига, ўз қиёфасига эга катта ижодкор бўлишнинг иккинчи томони инсон қисматига бориб боғланади. "Худо берган истеъдод" дейишади-ку... Шунинг моҳиятида талантли ижодкор қисматининг чинакам санъаткорникига монанд бўлиши ҳам кўзда тутилади. Соддароқ айтганда, шоирда юқорида саналганларнинг ҳаммаси бўлгани ҳолда у яна ўз қисмати томонидан шунақанги исканжага олинмоғи зарурки, натижада ушбу қафасдан қутулмоқ учун унинг бутун истеъдоди, билими, эҳтироси... ҳамма-ҳаммаси тўла равишда ишга солинган бўлсин!... Шундагина ижодкор қиёфаси туғилади. Бироқ инкор этолмаймизки, ҳеч қайси соғлом фикрловчи одам ўзига ҳеч қанақа дард, азиятни соғинмай-ди... Мана, нима учун ҳар бир ижодкор ўз қиёфасига эга бўлишни истайди-ю, бироқ камдан-кам шоир ё ёзувчи, қўшиқчи ё рассомнинг ўз сўзи, ўз қиёфаси бўлади. Сиз юқорида санаган олимона, дарвешсифат ёки жанговору сентиментал қиёфалар ҳам қайсидир маънода умумқиёфадир. Яхши биламизки, ХХ аср ўзбек шеъриятини "кўтариб турган" энг бақувват шоирларимизнинг ўз қиёфалари мавжудки, бу билан улар ўз даврининг ижодкорларига "ёпиштирилган" ёрлиқ - умумқиёфадан ажралиб туради. Бу энди бошқа масала... |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#79 | |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бу - жавобнинг жудаям умумий суврати. Уни бемалол конкретлаштириб, узоқ мулоҳаза юритиш мумкин. Бироқ бу энди алоҳида, катта ҳажмли суҳбатнинг мавзуидир. |
|
|
Ответить |
|