Цитата:
Сообщение от Pfefferminze
AbdulAziz, iltimos, Gor'kiyning "Ona" romanini iloji bo'lsa, shu yerga qo'ying...
|
Ҳозирча бу асар мавжуд эмас. Насиб қилса, жойлайман.
«Она» асарининг илк таржимони Чўлпон ўз мақолаларида шундай ёзган экан:
«Мен Горькийнинг энг зўр ва тўнғич асарларидан «Она»ни таржима қилиш шарафига ҳам эришганларданман. Таржиманинг сифати тўғрисида бошқалар гапирар. Мен ўзим фақат шуни айтаман: наср тилини тарашлашни мен бошлаб Горькийдан ўргандим. У, менимча ўзи ишлатадиган тилни жуда яхши кўради, уни ҳар қандай камчиликдан озода ҳолда кўрмак истайди. «Она»нинг тили мана шундай бир тил. «Она» мен учун катта бир мактаб бўлди. Ўзимнинг «Кеча ва кундуз» номли романимда мен ҳам бу буюк услубчининг унумли таъсирини доим сезиб турдим». («Қизил Ўзбекистон» газетаси, 1936 йил 20 июнь)
Горькийнинг «Она» романи Чўлпон таржимасида 1936 йилда Ўзбекистон Давлат нашриёти томонидан нашр қилинган экан. Лекин бу йилги нусхани топиш анча қийин.