Цитата:
Сообщение от starter
Beshikni yoqlaydiganlar asosan milliy qadriyatlar va boshqa bla-bla-bla qabilidagi kurakda turmaydigan argumentlar bilangina cheklanishadi.
|
Бешикни ёқламайдиганлар ҳам ҳудди шундай бла-блалар билан чекланишади. Ҳали биронта ҳам зарари исботланмади. Бир-икки кишига зарари теккан билан бешик зарарли нарса бўлиб қолмайди. Боши деформацияланганларнинг оналари/бувилари "золим"/дангаса бўлса бешик зарарли деганимас. Бешикни кони фойда ҳам деёлмайман. Лекин баъзи бир қулайликлари бор. Буни тушунишни истамайдиганлар инкор этгани билан бешик зарарли бўлиб қолмайди. Ҳали бирон жойда бешикнинг зарарини исботланганини кўрмадим. Ҳар доим бешикнинг зарарини исботлаш сўралса бош деформацияланишидан бошлаб кроватчани мақташ билан тугатишади. Кейин ўзбек қайноналарининг золимлигини улаб кетишади. Баъзи ақллилар камбағалликни ҳам қўшиб қўйишади (болалар кроватчаси қимматроқ бўлгани учун). Кроватча яхши нарса. Лекин бу бешикнинг зарарли эканлигини исботламайди. Дангаса она ёки золим қайнонанинг келини болани бешикка 5-6 соатлаб боғлаб қўйса канешна деформацияланадида. Ёки нервнный она маятникка ўхшатиб силтаб тебратса мия ҳам чайқалади. Бешикда катта бўлганман. Худога шукур қийшиқ ҳам, маймоқ ҳам эмасман. Ақл ҳушим ҳам жойида(ҳар холда палатадошларим Муссолини билан Гитлер шундай ҳисоблашади  ).
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Последний раз редактировалось OmoN; 15.10.2010 в 14:37.
|