24.07.2010 20:11
|
#9
|
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220
7,278/2,050
– 77
332/176
|
Цитата:
Сообщение от OmoN
Лекин баъзи сўзларни ярим саҳифа қилиб таржима қилгандан кўра шундайлигича олиб қўйган маъқул.
|
Фикрингизга қўшиламан бироқ, унга бу доим ҳам амал қилиб бўлмас эканда. Мулла билганини ўқийди деганларидай, ўз соҳамга доир бир мисол келтирай.
Эшитган бўлсангиз керак, ҳарбийлар нутқида «Вводный» деган атама бор. Мана унинг амалда қўлланиш вариантларидан бири: «Проверка действий личного состава по вводным». Айни вақтда шахсий таркиб маълум бир объектда қоровул хизматини ўтаётган ёки тайинланган ҳудуд томон жанговар машиналар колоннаси таркибида бораётган ёхуд бирон-бир бошқа вазифа ижроси билан машғул бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолатда шартли равишда муайян тактик вазият юзага келтирилиб, шахсий таркиб тегишли хатти-ҳаракатларни қандай бажараётгани, ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмалари текширилади. Бундай тактик вазиятлар жумласига душманнинг қоровул таркиби томонидан муҳофаза этилаётган объектга уюштирган ҳужуми ёки жанговар машиналар колоннаси кимёвий моддалар билан заҳарланган зонага кириб келиши каби вазиятлар киради. Шундай экан, юқорида келтирилган жумлани: «Текширувчи (командир, бошлиқ) томонидан юзага келтирилган тактик вазиятда шахсий таркиб томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлар сифатини текшириш», - деб таржима қилиш мумкин.
Дарҳақиқат, ярим саҳифага бўлмаса ҳам, таржима матни анча чўзилиб кетди. Энг муҳими (айниқса менинг соҳамда) аслиятдаги ғоя имкон қадар тўла-тўкис олиб ўтилишига эришиш шарт деб ўйлайман. Тахминан 342-420 йилларда яшаб ўтган илоҳиёт намояндаси, Библия таржимони Иеронимнинг: «Таржимада мен сўзни сўзга эмас, ғояни ғояга олиб ўтаман» деб кетган сўзлари таржимон учун асосий қоида бўлиб қолиши керак деган фикрдаман.
Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 24.07.2010 в 20:13.
|
|
Ответить
|