21.07.2010 21:25
|
#9
|
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220
7,278/2,050
– 77
332/176
|
Журналистларнинг ўз касбига фидойи, эшикдан ҳайдасанг, тешикдан кириб келадиган, ақл-заковати кенг, қалами ўткир, қаҳрамонона шахслар (бу сифат кўпроқ ҳарбий мавзуларни ёзадиган, кўрсатадиган, эшиттирадиган соҳа мутахассисларига тааллуқли бўлса керак) эканлигини ёритадиган айрим хорижий фильмларни кўриб, уларни ўрмон санитарлари – бўриларга ўхшатаман. Зеро, бундай фильмлар орқали маълум бўлишича, жамият ва унинг айрим аъзолари журналистларнинг объективига (назарига) тушиб қолишдан ҳадиксирагани учун ҳам ўз ғаразли ишларидан (айтайлик порахўрлик, маҳаллийчилик, маълум бир тартиб ва қоидаларга хилоф иш тутиш кабилардан) оз бўлса-да, тийилиб турадилар. Тўғри, «сариқ тусли матбуот» деган тушунча ҳам бор эмиш. Ундай матбуотда қандай журналистлар фаолият юритиши менга қоронғи (оқ матбуотда иш топа олмаганлар бўлса керак ).
|
|
|