Жотто оқ қоғозга қизил бўёқ ботирилган мўйқалам ёрдамида доира шаклини чизади ва келган папанинг хизматкорига расмни папага етказишни айтади. Хизматкор ажабланиб, "Шугина холосми?"-деган саволига, "Бу нарса ижодим ҳақида каттагина маълумот беради"- дейди. Хизматкор ажабланиб папага бўлган воқеани сўзлаб беради. Папа Жоттонинг доирани қай тарзда чизганини сўрайди. Хизматкор рассомнинг циркул ёрдамисиз ҳатто тирсагини ҳам қимирлатмай доирани текис равишда чизганлигини айтгач, папа уни рассомлик маҳоратига тан бериб Авлиё Петр ибодатхонасини безаш учун чақиртиради.
|