Реаллик, реаллик деб жар соляпмиз-у, аммо амалда бу яққол кўзга ташланмаяпти. Тўғри, бунга жуда катта эҳтиёж йўқдир, балки... Футбол “ухлаган”! Оддийгина “Заковат” лойиҳаси ҳам бошланмасиданоқ сустлашиб қолмоқда. Форумимизда ҳам янги номлар, янги иштирокчилар, янги даҳолар

деярли кашф қилинмаяпти. Мана шу “айб”ларимизни бира тўла ювиш учун келинглар, 28 мартга мўлжалланаётган “Наврўз” баҳона йиғилишимизга жиддийроқ ёндошайлик. Ҳар холда, “нозик меҳмонларим бор эди”, “мен шаҳарда бўлмайман” қабилидаги жавобларни (эҳтимол, баҳоналарни) ўша пайтга келиб қалаштирмаслик учун ҳозирданоқ 28 мартга кўзлаган режаларингизни ўзгартиришнинг имкони бор деб ўйлайман.
Хуллас, йиғилиш асносида кўпдан бери мавҳум масалаларни ойдинлаштириб олиш имкони туғилади: футбол, заковат ва ҳок.... Заковатга тавсия қилинаётган иштирокчиларимиз қолдираётган жавоблар шуни кўрсатди-ки, “Наврўз” ўтгунга қадар барибир ҳаммани йиғишнинг иложи йўқ кўринади. Шу сабаб, 27 март шанбасини “Заковат” учун ҳозирданоқ банд қилиб қўйиш керак. Баҳонада эртанги 28 мартдаги ўтириш мавзуси яна бойийди – ўйин таассуротлари ҳам ўртоқлашилади.
Оффтоп:
Яхшиси, 27-28 март кунларини ўзимиз учун гўё форум кунлари деб эълон қилайлик!!!
Огоҳлантириш, айни ўша кунларда пассив иштирокчилар модератор опамиз томонидан жаримага тортилиши мумкин!!!