Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.12.2009 21:53   #11  
Аватар для Iymandar
Оффлайн
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289  152/66
– 27  3/2

Uzbekistan
Лабларига ҳаёт суви қуйилавергач, тўғон тошларидан ўт униб чиқибди.

***
Оқим ўртасида тўхтаб қолган шохча гўё дарёнинг қудратини қоқ иккига бўлиб турганга ўхшайди.

***
Бу кўл ойна каби тиниқ. Ўз аксингни томоша қилмоқчи бўлсанг, эҳтиёт бўл, бехос кўзингдан ёш томса, у тўлқинланиб кетади, юрагинг ҳам!

***
Кўзингни юм, ўтмишингни кўрасан, лекин ундан кўзингни юмма!

***
Одамни келажак эмас, ўтмиш донишманд қилади, лекин донишмандлик келажакка интилишнинг ўзгинасидир.

***
Одамлар чироққа ёғ қуйишди. Пилик эса, «энди пичоғим ёғ устида», деб ўйлади, оловга кўпроқ ёғни рўпара қилаверди… Лекин ҳақ жойида қарор топди: Пиликнинг боши ҳар кеч қирқиладиган бўлди.

***
Баъзан мен кимдандир кутиб юрган нарсани … у мендан кутаётган бўлади.

***
Ҳаёт ажойиб ўқитувчи: иншо ёздиради, ўзингга текширтиради, баҳони эса бошқалар қўяди. У ҳеч кимга ё унвон, ё гувоҳнома бермайди. Фақат баъзи ўқувчиларгина «чипта»ни ўзлари ясаб олишади, ён-веридагиларни алдаб – инонтириб юришади.
Ҳаёт эса бир кулиб қўйиб, ўзининг абадий иншосини давом эттиради. Ўзингга текширтиради. Баҳони бошқалар қўяди.

***
Икки чол суҳбатлашарди. Уларнинг вазмин, урғули суҳбатидан шу сўзлар қулоғимга чалинди:
- Бу дейман, мулла Шомурод, кўҳна дунё қаёққа кетяпти ўзи?
- Ўтмишга, қария, ўтмишга…

***
Ўзининг ҳақлигини бирон марта ёқлай олмаган одам бошқани ҳимоя қила олмайди.

***
Оёқларинг чиққунча онангнинг елкасидан тушмадинг, неча беланчакнинг бели сени кўтаравериб букчайди, юрадиган бўлганингда синф тўридаги парта опичиб олди сени… Хайрият, улғайдинг! Қани, олға! Ҳаётга қадам қўй энди!
Э, нега жим турибсан? Ё… энди кимнинг елкасини кўзлаяпсан?!

***
Эшикнинг тутқичи гердайди: «Мен жаҳон эшикларини очгувчиман».

***
Бўйиннинг гавдани идора қилишдаги хизматларини маржон билмайди, чунки ўзининг гавдаси йўқ, ўзи бировларнинг бўйнида!

***
Унинг бутун вужуди қорнига – нафсига бўйсунади, у – халта!

***
У очилиб ётган ҳикматни кўрмайди, ёпиқдаги ҳамма нарсадан сир ахтараверади.

***
Бир дўстим авваллари «тез-тез кўришиб турайлик» дегувчи эди, яқинда қўнғироқ қилди, хайрлашаркан, қўшиб қўйди:
- Телефонлашиб турайлик!

***
Сен алик олишдан олдин менга бошдан-оёқ тикилдинг, мен эса саломимдан сўнг турқингга назар солдим.

***
У киши катта иш қилишдан ҳам кўра, катта ишда туришни яхши кўрар эдилар!

***
Китоб дўконининг бошқалардан ажойиб фарқи шуки, бу дўконга ҳар бир харидор ўз тарозуси билан келади.

***
Бир шахсни биламан. У биздек ёшлар орасида: «Тилимизни, урфу одатларимизни ундай қилиш лозим, бундай қилиш лозим!» деб юради. Эътиборлироқ давраларда миқ этмайди ёки бутунлай бошқа нарсаларни гапиради.
Шундай, у ҳамма келишикларда турланадиган одам! Фақат БОШ келишикда эмас!

***
Кўз – топади. Баъзан, яширади ҳам!

***
Нега ипак қурти аввал ўзини ипакка брукаб, кейин ўлади?
- Умр бўйи қилган меҳнатига мукофотни ўзи танлайди!

***
Уришқоқ қўчқор қариган эди… Кўк майсани ҳам базўр тамшайди. Раҳмим келди унга Эркаламоқчи бўлдим. Кафтимга иккита барг қўйиб узатган эдим, пихиллаб калла ташлади…
- Эҳ, калла, калла!...

***
Баъзи одам ўзини пок кўрсатмоқ учун атрофидаги лойни ер юзига чаплаб ташлашдан ҳам қайтмайди.

***
Бир дўстим: «Ўзимдан ҳам кўра соямни яхши кўраман!» - деганди. Сабабини хамон ўйлайман: «Ҳеч нарса таъма қилмай, умр бўйи изингда юргани учунми?!»

***
- Болалар ўт ўйнашни, чоллар ўтга қараб хаёл суришни ёқтиришади. Икки оралиқдагилар-чи?
- Уларнинг ҳаёти ўзи олов-ку!

Омон Матжондандан
Ответить 
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх