|
Хўш, муддаога ўтсак. Таклифим шуки, 15 ноябрь - якшанба куни йиғилсак. Тўй масаласида оғиз очмаган маъқул. Шахсан Беҳзод Саидовдан бу масалада интерьвю олганман. Тўйлари бизни маслаҳатимиссиз ҳам жуда "тез" вақтда - яқин 3-4 йилнинг ичида бўлар экан. Йиғилишга сабаб керакми? Топдим, камининг армияга бориб келганига 1 йил тўлиши муносабати билан ўтирамиз!!! Бўладими? (Ҳеч модадан тушгим келмаяпти-да!!!)
Вилоятлардаги дўстларимиз ҳам шунга қараб ишларини режалаштиришсин деб атайлаб 10 кун кейинги санани айтяпман. Манзилига келсак, йигитларга ҳам, қизларга ҳам қулай жой бўлиши керак. Бир гал биз Чилонзордаги Rozi Food да ўтирган эдик. Бегоналар ҳалақит бермайдиган кичик-кичик хоналари ҳам бор. Хўш, нима дейсизлар?
|