|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 | |
![]() ![]() |
Цитата:
http://www.imo-official.org/year_reg.aspx Германиянинг Таълим ва Фан Вазири, олима-аёл Аnnette Shavan мазкур нуфузли олимпиадада Ўзбекистон жамоасини иштирок этишга расмий таклиф қилди. Халқаро Математика Олимпиадасининг асосий мақсади иқтидорли мактаб ўқувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг математика фанига қизиқишини кучайтиришдан иборат. Командага танлов икки босқичдан иборат бўлган. 1) Вилоятларда Ипак йўли халқаро олимпиада топшириқлари асосида 200 га яқин иктидорли ўқувчилардан 14 таси танлаб олинди. 2) Тошкент шаҳрида 14 та танлаб олинган ўқувчилардан 6 таси танлаб олинди. Ўзбекистонлик ўқувчиларни 50-ХМОда муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ бўлган зарурий ташкилий ишлар амалга оширилиб, ундаги вазифалар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ҳамда Халқ таълими Вазирлигининг қўшма буйруғида белгиланди. Мазкур буйруққа асосан 6 та ўқувчи, иккита жамоа раҳбаридан иборат бўлган делегация жунатилиши режалаштирилган. Шу 6 та ўқувчи махсус тайёргарлик кўришди. Команда таркиби: 1 Diyora Salimova 3 курс Самаркандский академический лицей при институте экономики и сервиса 2 Abror Pirnapasov 11 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 3 G’ulomjon Abdurashitov 11 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 4 Azizkhon Nazarov 10 Каракульский лицей №1 для одаренных учащихся Бухарской области 5 Jasurbek Bahramov 2 курс Баявутский профессиональный колледж сельского хозяйства Сырдарьинской области 6 Ibrokhimbek Akramov 2 курс Самаркандский академический лицей при институте экономики и сервиса Улар хакида маълумот (расмлари билан) http://www.imo-official.org/year_reg_team.aspx?code=UZB сайтида жойлаштирилган. Айтиш жоизки, Diyora Salimova Испанияда бўлиб ўтган 49-ХМО да иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлган. У Зульфия мукофотини совриндори, 2008 йили Москвада бўлиб ўтган СНГ ва Балтия давлатлари олимпиадасининг ғолиби, 2008 йилда бўлиб ўтган Ипак йўли халқаро масофавий олимпиадаси бронза медали эгаси. Бу қизимизга эътиборингизни қаратмоқчиман. 11 июл куни жамоаларнинг раҳбарлари ва германиялик олимларидан таркиб топган Халқаро ҳакамлар ҳайъати иш бошлайди. Улар мусобақага таклиф қилинган масалаларни тубдан ўрганиб чиқиб, овозга қўйиш йўли билан 6 та масалани танлайдилар, баҳолаш мезонларини тасдиқлайдилар ва матнларни иштирокчиларнинг она тилларига таржима қиладилар. Масалалар математиканинг геометрия, алгебра ва сонлар назарияси, комбинаторика соҳаларидан танланган бўлиб, улар ностандарт характерга эга бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра бўйича бу йили олимпиада топшириқлари ўта мураккаб бўлиши кутилмоқда. 14 июл куни олимпиаданинг очилиш маросими, 15-16 июл кунлари эса бевосита математик мусобақа бўлиб ўтади. Унда ҳар куни 4,5 соат вақт ичида 3 та масалани ечиш кўзда тутилган. Ҳар бир масаланинг тўлиқ ечимига 7 балл ажратилади. 17-18 июл кунлари жамоаларнинг рахбарлари ўз ўқувчиларининг ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари негизида кўриб чиқадилар ва халқаро экспертлар олдида ҳимоя қиладилар. Умумий келишувдан кейингина ўқувчиларнинг ишлари баҳоланади. Натижалар 19 июл куни халқаро хайъат йиғилишида тасдиқланади. Ғолиблар 21 июл куни ёпилиш маросимида тақдирланадилар. Оффтоп: Олимпиада натижалари хақида 20 июл куни терма жамоанинг PR-директори дўстимиз Хусен Тангриев хабар берадилар. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|