|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Кино, видео ... телевидение и все, что с ними связано |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#6 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
Бошида "Давр" ҳам шунақа жонли эди. Энди шаблон янгиликлардан уёғига ўтолмаяпти. "Ҳудуд"нинг бир сонида, адашмасам, Бухоро вилоятидан тайёрланган танқидий ахборотни кўрган эдим. Бошида бир маҳалланинг вакиллари нон дўконларидан нон ололмаётганликлари ҳақида гапирдилар. Кейин дўкондаги бўш пештахталар кўрсатилди (ичимда "ўлдиларинг энди" деб қўйдим). Кейин журналист маҳорат билан бунинг сабабни ёритишга киришди: 1. Дўкондор "Бизга фалон новвойхонадан кунига 600 "буханка" нон олиб келишлари керак. Бор йўғи 300-400 та келаяпти" қабилида фикр билдирди. 2. Фалон хусусий новвойхона эгасини эса топиш имкони бўлмади. 3. Мутасадди ташкилот вакили қуйидаги гапи билан масалага ойдинлик киритди "Фалон-фалон хусусий новвойхоналарга ахолини нон билан таъминлаш учун имтиёзли нархларда фалон тонна ун ажратилган. Аммо, новвойхоналар ажратилган арзон уннинг фақат маълум қисминигина "буханка" нон ёпишга ишлатганлар. Ҳозирда суриштурув ишлари давом этмоқда ва нон таъминотидаги вазиятни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда". Мана, бўларкан-ку! Қаранг, ҳечам чалларда ёки чойхонада ўтириб олиб фол очишнинг кераги йўқ ("арзон нонни дўкондорлар "левый" қилишаяпти", "ун танқислиги бошланаяпти" ва х.к. ва х.к). Сабаби оддий - баъзи новвойхона эгаларининг олчоқлиги. Жавобини ҳам берашади. Имхо, кундалик турмушдаги майда-чуйда муаммоларга ойдинлик киритувчи шундай репортажлар кўпайса - бўлар-бўлмас асосланмаган миш-мишлар камаяди. Последний раз редактировалось Maestro; 01.12.2008 в 16:46. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|