Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
Шу Ўзбек кизларидан биринчи бўлиб парнжиларини ташлаганлардан бўлгани фахр эмасде...
У кишининг отаси жадидлардан бўлиб... (асосан у маърифатпарвар деб топган кишиларига хомийлик килганлар... уларнинг орасида Хамза хам бўлган)
|
Оффтоп:
Барака топкур, Абу Муслим!
Биринчидан, Зарифахоним паранжига уранган эмаслар. Оилада Европача тарбия олганлар.
Иккинчидан улар "Хужум" харакатида иштирок этмаганлар.
Хамза Хакимзода Ниёзий уларнинг уйларида мехмон булганлар. Бу хакида "Ойбегим менинг" китобида укиган булсангиз керак.
Зарифахонимнинг оталари - Саидносир Жалилов узбек ёшларини чет элда Германияда укиб келишлари учун хомийлик килган махаллий фабрикант бойлардан булган. Табиийки, бундай инсон оилада хам европача тарбияни жорий этган. Гарчи Зарифахонимнинг бувилари, ойилари миллий тарбияда тарбиялаган булсалар-да, мусика илмини, рус тилини Саидносир Миржалилов татар муаллимасини ёллаб кизларига укитган.
Фахрланишга арзийдиган жихати- биринчи узбек кимёгар олимаси эканликларидир.