|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Жим қолган Сэм ортиқ бирор оғиз сўз айтмади. Фикр тарозисидан ўтказилиши керак бўлган нарсалар кўп. Бир томонидан Бэг-Энд боғида қиладиган ишлар оз эмас, агар эртага ҳаво очилиб кетса, кун бўйи банд бўлади. Аммо унинг хаёлини боғ ташвишидан ташқари бошқа нарса ҳам банд қилган. Маълум вақт ўтиргач, оғир хўрсинди-да, ўрнидан туриб майхонани тарк этди.
Апрель ойининг боши. Кучли ёмғирдан ўтиб осмон тозаланди. Қуёш ботиб, ҳавоси совуқ хира оқшом аста-секин тунга айланди. Сэм Ҳоббитон орқали эндигина чиққан юлдузлар остида, ўйчан ҳуштак чалганча уйи томон шошмай одимлаб кетди. Айнан мана шу фурсатда узоқ йўқолиб кетган Гэндальф топилиб келди. Бильбо уюштирган катта зиёфатдан кейин уч йил давомида ундан ҳеч қандай дарак бўлмади. Шундан сўнг қисқа муддатга келиб, Фродони яхшилаб кўздан кечириб чиққач, яна гум бўлиб кетди. Сўнгги йилларда мутлақо кутилмаган пайтда жуда қисқа вақтга тез-тез пайдо бўлиб борди. У асосан оқшом маҳалда келиб, тонг отгунча Бэг-Энддан чиқиб кетади. Гэндальф ўз ишлари-ю, саргузаштлари ҳақида гапирмай, Фродонинг соғлиги ва ишларига доир арзимас янгиликларга катта қизиқиш билдиради. Ўхшаш ташвишлари ҳам кутилмаганда тўхтаб қолди. Фродо у ҳақда бирор-бир дарак эшитмади, энди ҳоббитлар сеҳргарни қизиқтирмай қўйди шекилли, деган хаёлга ҳам борди. Аммо Сэм кечки пайт уйга қайтар экан, Фродонинг хизмат хонасидаги дераза ойнаси тақиллади. Кекса дўстини ҳайрат-ла қарши олган Фродо руҳи енгиллашганини ҳис этди. Иккаласи бир бирига диққат-ла назар солди. - Ишлар қалай? - қизиқди Гэндальф. - Умуман ўзгармабсан, Фродо. - Сендан ибрат оляпман, - ҳазил-ла жавоб берди ҳоббит. Аммо Гэндальф Фродонинг кўзига қандайдир толиққан, бироз кексайгандек кўринди. У сеҳргарни саволга кўмиб, дунёда рўй бераётган янгиликлар билан қизиқди. Кўп ўтмай иккаласи тун ярмигача чўзилган суҳбатга киришиб кетди. Эртасига эрталаб кечки нонуштадан сўнг Гэндальф Фродонинг хизмат хонасидаги дераза олдига жойлашди. Каминда олов ёрқин ёнмоқда. Кўча серқуёш бўлиб, жануб томондан илиқ шабада эсмоқда. Атроф янгилангандай кўринмоқда, дала ва дарахтлар янги ниш урган яшил рангга бурканган. Гэндальф қарийб саксон йил муқаддам ўтган баҳорни, Бильбонинг Бэг-Энддан дастрўмолсиз чиқиб кетганини эслади. Энди унинг сочи оқариб, соқоли билан қоши анча ўсди, юзини чуқур ажинлар-у, оқиллик аломатлари қоплади, кўзи эса ҳар доимгидай ёрқин. Ҳозир у тамаки чекиб, мовий тутун ҳалқаларини пуркаб ўтирибди. Фродо чуқур ўйланиб қолгани боис, Гэндальф ҳам индамай чекяпти. Тонг ёруғида ҳам Фродо Гэндальфнинг ҳикоясидан қора кўланкани ҳис этмоқда. - Кеча тунда Узугимга доир ғалати нарсалар ҳақида гапирдинг, Гэндальф, - деди у ниҳоят тилга кириб. - Лекин гапингни бўлиб, бундай нарсалар ҳақида кундуз куни гапирган яхши, дединг. Балким энди ўша гапни охирига етказиб қўярсан? Узукни мен ўйлагандан ҳам хавфли хусусиятлари бор, дегандай бўлдинг. Қанақанги хавф экан ўзи у? - Катта хавф, - жавоб берди сеҳргар. - Узук мен ўйлагандан ҳам анча қудратли экан. Шу қадар қудратлики, унга соҳиблик қиладиган ҳар бир ўлимга маҳкум инсонни енгмай қўймайди ва бора-бора ундай соҳибга ўзи хўжайин бўлиб олади. Қадим замонда Эрегнор деган юртда кўпдан-кўп эльф узуклари ясалган. Уларни сизлар сеҳрли узук деб атайсизлар. Узукларнинг тури, табиийки, ҳар хил бўлган: баъзилари анча қудратли, айримлари нисбатан заиф бўлган. Кичик узуклар эльф темирчилари учун хомқолип, арзимаган иш бўлган. Шунга қарамай, ўлими муқаррар оддий одам учун жуда хавфли саналган. Буюк узуклар, Ҳукмдорлик узуклари эса – ҳамма учун баравар хавфлидир. Сеҳрли узуклардан бирининг соҳиби бўлмиш ўлими муқаррар Фродо эса ўлмаяпти ҳам, қаримаяпти ҳам. Лекин чарчаяпти. Агар Узук ёрдамида тез-тез кўринмас бўлиб борса, қандайдир шалвираб, охир-пировардида узуксиз ҳам бировга кўринмайдиган, яъни қош қорайган маҳалда узукларни идора қилаётган ёвуз кучнинг нохуш нигоҳи остида изғиб юрадиган бўлиб қоляпти. Эртами, кечми ёвуз куч уни ўз измига солиб олади, агар у кучли, улуғсифат бўлса, бундай ҳолат бироз кечга сурилади. - Даҳшат! - хулоса қилди Фродо. Яна узоқ чўзилган сукунат қарор топди. Боғда Сэм Скромбининг майса ўраётгани эшитилмоқда. - Кўпдан буён биласанми буларнинг барини? - сўради ниҳоят Фродо. - Бильбо-чи, билармиди? - Ишончим комилки, Бильбо сенга айтиб берган гаплардан ташқари ҳеч нарса билмаган, - деди Гэндальф. - Хавфлилигини билганида Узукни, умуман айтганда, сенга нисбатан хавф туғдирадиган бирор-бир нарсани сенга ташлаб кетмаган бўлар эди, гарчи мен унга сендан кўз-қулоқ бўлиб боришга сўз берган бўлсам-да. У Узукни ниҳоятда гўзал, жуда фойдали, зарурий буюм деб билган ва агар бирор нима нотўғри ёки ғалати кечса, гап Узукда деб топган. У менга: «Узук тафаккуримнинг ҳаддан ортиқ кўп қисмни эгаллаб олган», - деган эди. Лекин Бильбо бу ишни Узукнинг ўзи қилаётганини хаёлига ҳам келтирмаган, гарчи Узук билан муомала қилишда огоҳ бўлишни идрок этган бўлса-да: унинг назарида Узук ўзгариб борган; ҳозиргина лойиқ келиб, бармоққа ишончли тақилиб турган жойида бирдан кенгайиб, бармоқдан сирпаниб чиқишга уринган. - Тўғри, сўнгги юборган хатида бу ҳақда огоҳлантириб ўтган эди, - деди Фродо. - Шу боис уни занжирчага илиб юрибман. - Оқил иш, - маъқуллади Гэндальф. - Умрининг узоқлигига келсак, бундай ҳолатни Бильбо ҳеч қачон Узук билан боғламай ўз тақдири деб билган ва ҳамиша бу билан ғурурланиб келган. Гарчи у сўнгги вақтда ҳолдан тойган, ҳорғин кўринган бўлса ҳам. Ўзининг таъбири ила айтганда ўзини ингичка ва буришиб кетгандай ҳис этган. Бу эса Узук унинг руҳини ўзига қарам қила бошлаганидан далолат эди. - Кўпдан буён билар эдингми буларнинг барини? - сўради Фродо. - Билар эдим? - таажжубланди Гэндальф. - Фақат доноларгагина маълум бўлган кўп нарсаларни билиб келганман. Аммо сен саволингни «мана бу Узукни назарда тутиб» бердинг. Йўқ, айтишим жоизки, у ҳақда ҳозиргача ҳеч нарса билмайман. Сўнгги текширувни ўтказишим керак. Бироқ мен тахминларим тўғри эканлигига шубҳа қилмайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|