|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Бундай янгиликларнинг аксарият қисми табиийки, оддий ҳоббитларга етиб келмайди. Бироқ қўрқувга соладиган ғалати гапларни ҳатто қулоғи оғир хонанишин ҳоббитлар ҳам эшитадиган бўлиб қолди. Иш бўйича ўлка чегарасигача борадиганлар эса аломат нарсаларни ўз кўзи билан кўришмоқда. Баҳорги оқшомлардан бирида Байуотернинг «Яшил аждар» майхонасида ўтган суҳбат ҳар хил миш-миш гаплар ҳатто Шир марказигача етиб келганидан далолат берди, гарчи бундай гаплар кўпчилик ҳоббитларнинг кулгисини қистаётган бўлса-да.
Бурчакдаги камин олдида Сэм Скромби, унинг қаршисида эса тегирмончининг набираси Тэд Сэндимен ўтирибди. Иккаласининг орасида ўтаётган суҳбатга қулоқ ташлаб қўйган ҳоббитлар ҳам оз эмас бу ерда. - Ғалати гаплар эшитиляпти шу кунларда, - фикр билдирди Сэм. - Атрофга қулоқ тутиб юрсанг, эшитилаверади-да, - жавоб берди Тэт. - Истасам уйимда ҳам эшитавераман болалар учун мўлжалланган ўша қўрқинчли воқеаларни. - Албатта, ҳеч шубҳасиз, эшитишинг мумкин, - жавоб берди Сэм. - Журъат-ла айтаманки, ундай гаплар ҳақиқатдан узоқ эмас. Ким тўқиб чиқариши мумкин уларни? Масалан, аждар мавзусини олайлик. - Йўқ, раҳмат, эшитишни ҳам истамайман ўша мавзуни, - рад этди Тэд. - Болалигимда эшитавериб тўйганман. Ўшанда ишонган бўлсам, энди умуман ишонмайман. Байуотеримизда биттагина аждар бўлиб, шўрликнинг ранги ям-яшил, - қўшимча қилди у ҳаммани кулдириб. - Ҳа, яхши, - деди Сэм эл қатори кулиб. - Гигантлар, одам-дарахтлар ҳақида нима дейсан? Айтишларича, улардан бири оддий дарахтдан анча баланд бўлиб, яқинда шимолий ботқоқликнинг нариги томонида кўринган эмиш. - Ким айтди сенга шу гапни? - Масалан, амакиваччам Хэл. У Оверхилда яшайдиган мистер Булкинснинг хизматида бўлиб, шимолий Ширга овга чиқиб туради. Ўша дарахтни шахсан ўзи кўрибди. - Ўзи кўрибди дегин? Қўрққанга қўш кўринади, деган гапни эшитганмисан? Менимча, юрагини олдириб қўйган ўша Хэл оғзига келганини гапираверади. - Лекин у чиндан ҳам ҳар бир қадами етти ярд келадиган, бўйи қайрағочдан баланд давангирни учратибди. - Ундай бўлса, ишончим комилки, қайрағочдан ўзга нарсани кўрмаган у. - Бироқ ўша «қайрағоч» ўз оёғи билан юради, ишон. Шимолий ботқоқликда эса қайрағоч ҳеч қачон ўсмаган. - Бундан чиқди, Хэл ҳеч нарса кўрмаган, - хулоса қилди Тэд. Кулги ва қарсак янгради. Афтидан, майхонада ўтирганларга қўрқинчли гапга ишонишдан кўра, Тэднинг фикри маъқул кўринди. - Шир орқали ўтаётган ғалати махлуқларни кўпчилик кўрганини ҳам инкор этишинг мумкин. Чегарачилар ҳали бу қадар банд бўлишмаган. Эльфлар ғарбга кўчиб кетишаётганини мен ҳам эшитдим. Айтишларича, улар бандаргоҳга бориб, у ердан Оқ миноралар томон йўл олишаётган экан. Қўлини мавҳум силтаган Сэм қаернидир кўрсатди. Зеро, Ширнинг ғарбий чегарасидаги ушбу қадимий миноралардан бошланадиган денгиз қаергача чўзилганини на Сэм, на бу ерга йиғилганларнинг бирортаси билади. Бироқ эски гаплардан маълум бўлишича, ушбу Оқ миноралардан кейин Кумушранг бандаргоҳ келиб, у ерда баъзан эльфларнинг бу юртларга қайтиб келмайдиган кемалари кўриниш бериб қолади. - Улар бизни тарк этганча, ғарб томон сузиб кетаверишади, сузиб кетаверишади, - ярим ҳиргойи қилгандек гапирди Сэм бошини тантанали ва айни вақтда қандайдир ғамгин тебратиб. - Жа лаққа тушасанда, ўша эски чўпчакларга, - кулиб юборди Тэд. - Менга фарқи йўқ. Сузиб кетишса, кетаверишсин! Ишончим комилки, Ширдагилардан бирортаси буни кўрмаган. - Билмадим, билмадим, - ўйланиб қолди Сэм. Унинг назарида кунлардан бир кун кўзига эльф чалингандай бўлган. Эльфларни ҳали кўп кўришига умид қилади. Болалигида эшитган афсоналар орасида эльфлар тўғрисидаги эртаклар ва унутилаёзган ҳикоялар унга кўп таъсир қилган. - Ҳатто ўз юртимизда ҳам ўша сеҳргар халқни шахсан биладиган, унинг вакиллари орқали дунё янгиликларидан бохабар бўлиб борадиган кишилар топилади, - деди Сэм ниҳоят. - Масалан, мистер Бэггинсни олайлик. Мен унинг боғини болалигимдан парвариш қилиб келаман. У киши эльфлар тўғрисида кўп нарсаларни билади. Кекса мистер Бэггинс эса ундан-да кўп нарсаларни билган. Болалик чоғимда мен қария Бэггинс билан кўп гаплашганман. - Иккаласининг ҳам томи жилиб қолган, - таъкиблаб ўтди Тэд. - Ҳар қалай қари Бильбо савдойи бўлиб, Фродони ҳам ақлдан оздириб кетди. Хўп, майли, дўстлар, уйга борай. Соғлигингиз учун! Пивосини симириб тугатган Тэд шовқин солганча майхонадан чиқиб кетди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|