Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.08.2018 21:04   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Дафъатан уйғониб кетган Бомбур ерга ўтириб, энсасини қашлади. Қаерда ва нима учун оч ўтирганини ҳеч тушунмади: хоббитнинг уйида май ойи тонгида ўтган зиёфатдан кейин нималар бўлганини умуман эслай олмади. Бўлиб ўтган ҳодисаларни айтиб бериб, буларнинг бари рост эканлигига уни ишонтириш жуда қийин кечди. Егулик йўқлигини эшитган Бомбур йиғлаб юборди. Уйқу жараёнида у ҳолсизланиб, оёғида базўр турадиган ҳолатга келиб қолибди.

- Нега уйғондим! - хитоб қилди у. - Ажойиб тушлар кўраётган эдим-а! Тушимда ўрмонда изғиб юрган эканман, дарахтларга машъалалар маҳкамланган, шохлардан фонуслар осилиб тушган, ялангликнинг ҳар жойида гулхан ёқилган. Ўрмон яланглигида кимдир зиёфат уюштирган бўлиб, базмнинг охири кўринмайди. Ўрмон қироли барглардан ясалган тож кийган, ҳамма қувноқ қўшиқ айтяпти, дастурхонга тортилган таом ва ичимликлар тури ҳақида гапирмасам ҳам бўлаверади! Таърифга сўз ожиз.

- Тўғри қиласан гапирмай, - деди Торин. - Модомики, егуликдан бошқа нарса ҳақида гапиришга қодир эмас экансан, чиндан ҳам жим бўлганинг маъқул. Шундоқ ҳам сенинг дастингдан адабимизни едик. Уйғонмаганингда бугун сени ўрмонга ташлаб кетишга мажбур бўлар эдик, ётаверар эдинг аҳмоқона тушларинг оғушида. Шунча вақт туз тотмай сендай семизни кўтариб юриш осон кечди, деб ўйлайсанми бизга?

Илож қанча, йўлни давом этиш керак. Йўловчилар оч қорин устидан камарни зичлаб тортиб, юкни елкага ташлашди-да, ўрмондан омон чиқишга умид ҳам қилмай, сўқмоқ бўйлаб одимлай кетишди. Улар сўнгги кучларини йиғиб кун бўйи аста-секин юришди. Ўлганнинг устига тепгандай, Бомбур инграшини қўймади, оёғи итоат қилмаётганига шикоят қилиб, ўзини ерга шартта ташлаб, уйқуга кетиши билан пўписа қилди.

- Хаёлингга ҳам келтирма! - дейишди унга. - Сенинг оёғинг ҳам ишласин-да, ҳазилакам кўтариб юрдикми сени.

Бомбур ўзиникини қўймади, шартта ерга ётиб, керишганча чўзилди.

- Сизга керакми, сиз юринг! - баёнот қилди у. - Мен эса, агар ўнгимда овқат емас эканман, тушимда егулик кўриб шу ерда ётавераман. Балки энди уйғонгим келмас.

Олдинда бораётган Балин кутилмаганда овоз кўтарди:

- Анави нима? Дарахтлар орасида олов кўрингандай бўлди!

Ҳамма Балин кўрсатган томон ўгирилди. Дарҳақиқат, узоқда қизил учқун кўринди, ана яна биттаси ялт этди, яна битта. Гулхан ёққанлар гоблинларми, тролларми, оркларми аниқлашни хаёлига ҳам келтирмаган йўловчилар гулхан томон ошиқишди, ҳатто Бомбур ҳам жонланиб кетди. Ёруғлик манбаси олдинда, чап томонда кўринди. Йўловчилар сўқмоқ бўйлаб юриб, манба рўбарусига етгач, ҳақиқатан ҳам машъала ва гулханлар ёнаётганига, фақат ўрмон қаърида, мана бу сўқмоқдан анча узоқда кўринаётганига амин бўлишди.

- Тушим ўнгидан келяпти, - ҳарсиллади базўр етишиб юрган Бомбур.

Семиз гном гулхан томон чопиб кетишни истади, лекин бошқалар сеҳргар билан Беорннинг огоҳлантирувчи тавсиясини эслашди.

- Зиёфатдан наф бўлмайди, агар ундан омон қайтмасак, - ҳикмат қилди Торин.

- Лекин зиёфатсиз ҳам омон қолишимиз даргумон, - эътироз билдирди Бомбур.

Бильбо ушбу фикрни маъқуллаб бош ирғиди. Йўловчилар узоқ баҳшлашишди ва ниҳоят, гулханга яқинроқ эмаклаб бориб, у ерда нима гаплигини аниқлаб келишлари учун икки кишини истиҳборотга юборишга аҳд қилишди. Бироқ иш яна тутилди: ўрмонда умрбод адашиб, дўстларини ҳеч қачон топа олмаслик имконидан фойдаланиб қолишни ҳеч ким истамади. Охир-пировардида очлик мулоҳазакорликдан устун келди: Бомбурнинг тушини, хусусан, ўрмондаги зиёфат дастурхонига тортилган таомлар тавсифланган ҳикояларини эшитиш ниҳоятда оғир кечди. Оқибатда йўловчиларнинг бари баробар туриб, сўқмоқни тарк этганча, ўрмон қаърига кириб кетишди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх