|
Энди ҳарбий аёлларнинг соч турмаги тўғрисида.
Сўнгги ўн йиллик ҳарбий хизматим мудофаа ва хавфсизликка доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат тилидаги таҳририни тайёрлаш билан боғлиқ бўлгани боис ҳам, ишонч-ла таъкидлаб ўта оламан-ки, сочни эркакнинг сочига ўхшатиб калта олишга доир талаб армияда, ҳар қалай, ўзбек армиясида қатъий қўйилмаган.
Фикримча, бу аёлнинг шахсий иши. Қолаверса, ўша аёлнинг отаси, акаси, эри бўлиб, улар ижозат беришса керак. Валлаҳу аълам.
Шуни ҳам унутмайлик-ки: Армия – халқ кўзгусидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, халқ, миллат ҳаётида қандай жараёнлар рўй бераётган бўлса, армия ҳам ўша жараёнлардан (мафкура, миллий ғоя, урф-одат, расм-русмдан) қуруқ қолмайди. Шундай экан, аёлнинг сочи аёл сочига ўхшаши учун армия миқёсида эмас миллат миқёсида тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Яъни сочи калта аёлларни ФАҚАТ АРМИЯДА кўриш адолатдан эмас.
Эътиборингиз учун раҳмат.
|