|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#25 |
![]() |
Тахаллус
Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида “Шарқ юлдузи” журнали таҳририятининг шеърият бўлимида хизмат қилардим. Тоҳир Малик масъул котиб эдилар. Кўпчилик шоирлар қатори Муҳаммаджоннинг шеърларидан бир даста тайёрлаб, аканинг ҳукмига хавола этдим. Тоҳир ака уларни ўқиб, илиқ фикр билдирдилар. Кейин қўшимча қилдилар: - Лекин имзосини ўзгартирамиз. - Имзосини? Нега? – ҳайрон бўлдим. - “Муҳаммад Юсупов” эмас, “Муҳаммад Юсуф” имзоси остида эълон қиламиз бу шеърларни. - Қандай бўларкин? - Яхши бўлади: “Муҳаммад” ҳам “Юсуф” ҳам Пайғамбарларимизнинг исмлари. Уларга “ов” қўшимчасини қўшиб, ўзимиздан бегоналаштирмайлик. Мен бу фикрга қўшилдим. - Шоир келса розилигини олинг. Бўлмаса, менга учрашсин, ўзим тушунтириб қўяман. Шундай қилиб, бу шеърлар “Муҳаммад Юсуф” тахаллуси остида ёритилди ва Ёзувчилар уюшмаси Поэзия секцияси йиллик муҳокамасида йилнинг энг яхши шеърлари сифатида эътироф этилди. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
|