|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
ЯШАСАЙДИМ
Кўзларимга бундай боқма савол билан. Мен юрибман гўё телба хаёл билан. Узун тунлар тиллашаман ҳилол билан, Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Гоҳ йиғига ўхшаб кетар кулгуларим, Кимлар учун кулгулидир қайғуларим. Аммо ишон самимийдир орзуларим, Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Гар нолисам, ношукурман ҳаётимдан, Фақат қувонч бўйи келар баётимдан. Нетай тақдир боғлаб олган қанотимдан, Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Кошки эди биров дардим англасайди. Ё дардларим қўшиқ бўлиб янграсайди. Ул қўшиқни тошюраклар тингласайди: “Яшасайдим сендай яхши аёл билан.” Қайда хато қилдим, қачон адашганман? Бир адашдим, аммо ёмон адашганман. Бир хатога умрим товон, адашганман, Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Яшагим йўқ, атай қасддан яшаяпман. Қўлларингдан ўполмасдан яшаяпман. Айбим нима, тополмасдан яшаяпман, Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Сиримсан сен, кимса билмас, ичимдасан, Ҳаётимда йўқсан, фақат тушимдасан. Биламан ҳеч учрамайсан ҳушимда сан. Яшасайдим сендай яхши аёл билан. Яшаяпман шундай телба хаёл билан.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... Последний раз редактировалось мафтун; 22.09.2013 в 22:36. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|