15.08.2013 16:21
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
Сообщение от Colorado
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Фикрингизни муаллиф эътиборга олади деган мақсадда мақолани форумга жойлаштирдим-де.
"Ўзбеккино"дагилар ушбу мавзуни мунтазам кузатиб боришмоқда. Шундай экан, фильмлардаги ютуқлар ва камчиликлар ҳақидаги мулоҳазаларингизни бемалол қолдиришингиз мумкин.
|
учрашув бўладими, кутияпмиз. "бизни кетмонимиз хам учадими..." 
|
Албатта бўлади.
Цитата:
"Маҳаллада дув-дув гап", "Тошкент - нон шаҳри" фильмларини мириқиб томоша қилмаган томошабин бўлмаса керак.

Ўзбек кино ихлосмандлари учун "Кино ижоди" клуби аъзолари пойтахтимизнинг "Ғунча" кинотеатрида, жорий йилнинг 22 августи, соат 17.00 да Шуҳрат Аббосов билан ижодий учрашув ўтказмоқда. Ижодий учрашув доирасида кинотомошабинлар режиссёрга ўзларини қизиқтирган саволларини беришлари мумкин ва "Тошкент-нон шаҳри" фильми тўлиқ метражда кўрсатилади.
|
Цитата:
Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда таваллуд топган.
1949 йилда Тошкент Тиббиёт техникумини тамомлаган.
1954 йилда А.Н.Островский номли Тошкент Театр ва рассомчилик санъати институти (Ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Театр санъати институти), 1958 йилда эса "Мосфильм" студияси қошидаги Олий режиссёрлик курсларида таҳсил олади.
Аввалига Янгийўл драма театрида бош режиссёр, 1959 йилдан бошлаб "Ўзбекфильм" киностудияси режиссёри бўлиб ишлаган.
Шуҳрат Аббосов суратга олган "Маҳаллада дув-дув гап" (1960), "Сен етим эмассан" (1963), "Тошкент-нон шаҳри" (1968), "Оловли йўллар" (1977-1983), "Катта урушдаги кичик одам" (1990) каби фильмлари ўзбек киносининг мумтоз намуналари ҳисобланади.
Режиссёрнинг мустақилликдан сўнг Тоғай Мурод романи асосида суратга олган "Отамдан қолган далалар" филми ҳам томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган.
Шуҳрат Аббосов кино санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Давлат мукофоти ва бошқа кўплаб юксак мукофот ва унвонлар билан тақдирланган.
|
|
|
|
Ответить
|