|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Рўмолни бозорда сотмай қўйишди,
Излайман совғага зарур кезлари. Ё балки нархими шунчалик ошди? Нега тақмай қўйди ўзбек қизлари? Катталар ҳурматин айтмайин майли, Ерга қарашни ҳам билмас кўзлари Сақичин эринмай чайнайди кулиб, Қаёққа кетяпти ўзбек қизлари? Қаерда юрмасин хаёлда сериал, “Упа-элик, кийим....”- шулдир сўзлари. Билимга, зиёга хаттогина сал, Қизиқмай қўйишди ўзбек қизлари. Терс жавоб қайтарар, нени сўрсангиз, Уятдан қизармас гулгун юзлари. Тарбия сўзидан йўқ бирон бир из Шаддодроқ чиқдими ўзбек қизлари? Саҳарлар қўймайди ўсма қошига, Ҳовлидан келмайди райҳон ислари. Каломи мос эмас асло ёшига, Мозийни эсламас ўзбек қизлари... Балки танқидларим , ранжитди бироз, Ҳурмат этгум, албат қалбнинг хисларин. Гапларим барисин этманг эътироз, Чини ҳам бор жиндек, ўзбек қизлари. Йўқ, аввали Оллоҳ инсофни берсин, Кўзимга суртаман босган изларин Ҳаё, ибо, иффат, одоб дунёсин, Қайтадан забт этса ўзбек қизлари. ...Рўмолни баҳона қилдим, аслида, Аччиқроқ туюлар дўстнинг сўзлари Миллатнинг шаънини тутмоқ васлида Уни қалбга ўранг, ўзбек қизлари! Firdavs... 2007 yil
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
|